Microsoft Word Buhgalter doc


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

 


 
4.14. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ СЧЁТЛАРИНИНГ РЕЖАСИ 
 
Счётлар режаси бухгалтерия ҳисоби тизимидаги ахборотнинг умумий тузилишини, 
унинг хўжалик механизмига мувофиқ ҳолда иқтисодий тавсифини аниқлаб беради. 
Бозор муносабатларини, мулкчиликнинг ҳар хил шаклларини, корхоналар 
мустақиллигини ривожлантиришга мўлжалланган хўжалик механизми бухгалтерия 
ҳисоби счётлар режасининг мазмунига ва тузилиш таркибига янгича қарашни талаб этади. 
Янги ҳисоб объектларининг юзага келиши муносабати билан энди амалдаги счётлар 
режасига кичик ўзгартиришлар киритиш ва модификациялаш билан чекланиб бўлмайди. 
Бозор иқтисодиётига ўтиш, ишлаб чиқаришни бошқаришда бухгалтерия ҳисоби 
ролининг ошиши, бухгалтерия ҳисобининг умумий ва бошқарув турларига бўлишини 
бухгалтерия ҳисоби ахборотининг ҳажмига ва тегишли тартибда счётлар режасининг 
мазмунига янги талаблар қўяди. 
Демак, ҳалқ хўжалигини бозор иқтисодиётига ўтиши, ҳар хил мулкчилик шаклидаги 
корхоналарнинг ривожланиши халқаро стандарларга мос бўлган ҳисоб тизими ва счётлар 
режасини ишлаб чиқишни талаб қилди. 
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2002 йил 9 
сентябрдаги 103 - сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия 
ҳисобининг Миллий стандарти (21-БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг 
молиявий - хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича 
йўриқнома»ни тасдиқлади ва у Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан 
2002 йил 23 октябрда 1181-сон билан қайд қилинди. 
Ушбу андоза, бюджет муассасалари ва банклардан ташқари, мулк шаклларидан 
қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 2004 йил 1-январдан 
бошлаб ижро этилиши шарт. 
Ушбу счётлар режасини тизимга келтирилган счётлар рўйхати деб таърифлаш 
мумкин. 
Янги счётлар режаси жами бўлиб 249 та балансли ва 14 та балансдан ташқари 
счётлардан иборат бўлиб, у молиявий ҳисоботларни тузишга мослаштирилган.
Барча счётлар олтита қисм бўйича тизимга келтирилган: 
I. Узоқ муддатли активлар; 
II. Жорий активлар
III. Мажбуриятлар; 
IV. Жорий капитал; 


V. Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши; 
VI. Балансдан ташқари счётлар. 
Биринчи тўрт қисм счётларининг мажбуриятларига асосан молиявий ҳисоботнинг I – 
шаклига баланс тузилади. Бешинчи қисм «Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва 
ишлатилиши» счётларнинг маълумотларига асосан молиявий натижалар тўғрисидаги 
ҳисобот ( 2 – шакл ) тузилади. 
Счётлар режасида барча счётлар 9 бўлимда қуйидаги тизимда келтирилиб 
кўрсатилган: 
1 – бўлим. Асосий воситалар, номоддий ва бошқа узоқ муддатли активлар; 
2 – бўлим. Товар – моддий заҳиралар; 
3 – бўлим. Келгуси давр харажатлари ва муддати узайтирилган харажатлар – жорий 
қисми; 
4 – бўлим. Олинадиган счётлар – жорий қисми; 
5 – бўлим. Пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий 
активлар; 
6 – бўлим. Жорий мажбуриятлар; 
7 – бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар; 
8 – бўлим. Капитал, тақсимланмаган фойда ва резервлар; 
9 – бўлим. Даромадлар ва харажатлар. 
Биринчидан саккизинчи бўлимгача бўлган счётлар баланс тузилишига мос келса, 9 – 
бўлим счётлари молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот тузилишига мос келади. 
Счётлар режасининг биринчи қисми бир бўлим (1- бўлим) дан иборат бўлса, 
иккинчи қисми тўрт бўлим (2, 3, 4, ва 5)лардан, учинчи қисми икки (6 ва 7) бўлимлардан, 
тўртинчи қисм бир (8 бўлим) бўлимдан ва бешинчи қисм бир (9 – бўлим) бўлимдан 
иборат. 
Янги счётлар режасида счётлар беш гуруҳга бўлиб кўрсатилган. 
1. Актив счётлар (А) - хўжалик активларини акс эттирадиган ва иқтисодий 
ресурсларнинг ҳисобот давридаги кўпайишини дебет томонида ва шу даврдаги 
камайишини кредит томонида акс эттирадиган счётлар 
2. Пассив счётлар (П) - хўжаликнинг мажбуриятлари ва капиталини акс эттириш 
учун тайинланган, ҳисобот даври бошидаги қолдиқни, ҳисобот даври 
мобайнидаги мажбуриятларни ва капитални ўсишини кредит томонида ва шу 
даврдаги мажбуриятлар ва капиталнинг камайишини дебет томонида акс 
эттирадиган счётлардир. 
3. Контр - актив счёт (КА) - бу шундай счётки, молиявий ҳисоботда активнинг соф 
қийматини акс эттириш учун унинг қолдиғи у билан боғлиқ бўлган актив 


счётнинг қолдиғидан чегириб ташланади. Бундай счёт пассив счётларга мансуб 
бўлиб кўпайиши кредитида, камайиши дебетида акс эттирилади. 
4. Контр - пассив счёт (КП) - бу шундай счётки, молиявий ҳисоботда мажбурият ёки 
соф қийматини акс эттириш учун унинг қолдиғи у билан боғлиқ бўлган пассив 
счётнинг қолдиғидан чегириб ташланади. Бундай счёт актив счётларга мансуб 
бўлиб кўпайиши дебетида, камайиши кредитида акс эттирилади. 
Юқорида келтирилган счётларнинг барчаси доимий счётлар ҳисобланиб, улар 
ҳисобот даврининг охирида қолдиққа эга бўлган ва бухгалтерия балансида акс 
эттириладиган активлар, мажбуриятлар ва капитал счётларидир. 
5. Транзит (ўтказувчи) счётлар (Т) - ҳисобот даврида фойдаланиладиган, лекин 
ёпилиб кетадиган ва ҳисобот даври охирига қолдиғи бўлмайдиган даромад ва 
харажатларнинг вақтинчалик счётларидир. Бу счётларнинг маълумотлари 
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади. Харажатларни 
ҳисобга оладиган транзит счётлар актив счётларга мансуб бўлиб кўпайиши 
дебетида, камайиши эса кредитида акс эттирилади. 
Даромадларни ҳисобга оладиган счётлар пассив счётларга мансуб бўлиб, 
даромаднинг кўпайиши кредитида, камайиши эса дебетида акс эттирилади
Счётларнинг юқорида гуруҳланишидан кўриниб турибдики янги счётлар режасида 
актив - пассив счётлар йўқ. Счётларнинг барчаси ёки актив - кўпайиши дебетида, 
камайиши кредитида акс эттирилади, ёки пассив - кўпайиши кредитида, камайиши 
дебетида акс эттирилади (мажбуриятларнинг вужудга келиш ва уларни тўлаш вақтлари 
бир ҳисоб регистрида чизиқли ёзув усулида бирлаштирилмайди). 
Эски счётлар режасидаги актив - пассив счётлар: бошқа дебитор ва кредиторлар 
билан ҳисоб - китоблар, ҳисобдор шахслар билан ҳисоб - китоблар, маҳсулот сотиш ва 
шунга ўхшаган қатор счётлар янги счётлар режасида бекор қилинган. 
Турли дебитор ва кредиторлар билан олиб бориладиган ҳисоб - китоблар ҳар бир 
дебитор ва кредитор қарзлар бўйича алоҳида актив ёки пассив счётларда ҳисобга олинади: 
а) Янги счётлар режасининг 4 - «Олинадиган счётлар – жорий қисми» бўлими (4000 
– 4900 счётлар) да маҳсулот сотиш ва бошқа муомалалар натижасида вужудга келадиган 
дебиторлар ҳисобга олинади. 
б) Янги счётлар режасининг 5 – «Жорий мажбуриятлар» бўлими (6000 – 6900 
счётлар) да мол сотиб олиш ва бошқа муомалалар натижасида вужудга келадиган 
кредиторлар ҳисобга олинади. 
Мисол учун сафар харажатлари бўйича ҳисобдор шахслар билан бўладиган ҳисоб - 
китобларни олайлик. Хизмат сафари учун хўжалик ходимларидан бирига нақд пул 


берилса, 4220 «Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар» актив счёти дебетланиб 5010 
«Миллий валютадаги пул маблағлари» счёти кредитланади. Ҳисобдор шахслар олдиндан 
олинган бўнак суммасидан ортиқча харажат қилган бўлса, ҳужжатлар билан 
расмийлаштирилган ортиқча қилинган харажатлар суммасига 4220 - счёти 
кредитланмайди, чунки у актив счёт, балки 6970 – «Ҳисобдор шахслардан қарз» пассив 
счёти кредитланади. Ортиқча қилинган сафар харажатлари суммаси кассадан тўланганда 
6970 счёти дебетланиб 5010 счёти кредитланади. Маҳсулот сотиш счёти (эски 46 - 
«Маҳсулот сотиш» актив - пассив счёти) ҳам шундай. Эски счётлар режаси бўйича 
маҳсулот сотишдан тушган тушум 46-счёти кредитида, сотилган маҳсулотнинг ишлаб 
чиқариш таннархи шу счётнинг дебетида ҳисобга олинган бўлса, янги счётлар режаси 
бўйича маҳсулот сотишдан тушган тушум 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган 
даромадлар» пассив счётларга мансуб бўлган счётнинг кредитида ҳисобга олинса, 
сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи 9110 «Сотилган маҳсулот таннархи» 
актив счётларга мансуб бўлган счётнинг дебетида ҳисобга олинади. 
Счётлар корреспонденцияси фақат тизимли ҳисоб моҳиятини очиб берадиган нарса. 
Кўплаб счётлар балансли счётлар бўлиб улар тизимлидир. Балансли счётлар 
корреспонденцияланади. Лекин балансдан ташқари деб номланадиган тизимсиз, коррес-
понденцияланмайдиган счётлар ҳам мавжуд. Балансдан ташқари счётлар бўйича ёзувлар 
иккинчи корреспонденцияланадиган счётларсиз амалга оширилади. 
Шундай қилиб, корреспонденцияланишига қараб счётлар балансли ва балансдан 
ташқари бўлиши мумкин. 
Балансдан ташқари счётлар (БТ) - корхонага тегишли бўлмаган, лекин вақтинчалик 
унинг фойдаланишида турган мавжуд активлар, шартли ҳуқуқ ва мажбуриятлар 
тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун тайинланган счётлардир. 
Балансдан ташқари счётларнинг асосий хусусияти шундаки, улар тизимсиз, оз 
миқдорда ва кенг тарқалмаган. Диққатга сазовор жойи шундаки, улар активлар бўлиб 
ҳисобланади, лекин балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган объектларни актив 
ва пассивга бўлиш маълум бир маънога эга эмас. Балансдан ташқари счётларнинг 
кўпайиши киримига, камайиши чиқимига ёзиб борилади. 
Счётларни бухгалтерлар томонидан эслаб қолишни осонлаштириш ва ахборотларни 
автоматлаштириш зарурияти счётларга номерлар беркитишни тақоза этади. 
Эски счётлар режасида балансли счётлар икки рақамли, субсчётлар бир рақамли ва 
балансдан ташқари счётлар уч рақамли номерлар билан белгиланган бўлса, янги счётлар 
режасида субсчётлар кўрсатилмаган ва ҳар бир балансли счёт тўрт рақамли номерлар 
билан белгиланган. Счётлар учун белгиланган номерлар счётларнинг коди дейилади. 


Счётлар режасидаги счётлар кодларидан ташқари номига ҳам эга. Счётнинг номи - 
бу туб маънода счётнинг ўзидир. Чунончи, ҳар бир шахснинг фамилияси унинг ўзини 
рамзи бўлганидек счётнинг номи ўзини англатади. Счётлар билан иш олиб борганда 
асосан уларнинг тайинланиши ва фойдаланиш тамойилларини билиш зарур. 
Ҳисоб субъектлари томонидан қўлланиладиган счётларнинг тўлиқ рўйхати счётлар 
режасидир. Айрим субъектлар томонидан қўлланиладиган счётлар рўйхатида 
фарқларнинг мавжудлиги икки хил счётлар режасини тақоза этади: биринчиси – 
намунали, қонунчилик билан белгиланган счётлар режаси, иккинчиси – бухгалтерия 
ҳисобининг иш (рабочий) счётлар режаси. 
Ҳар бир корхона умумий қонунчилик билан белгиланган счётлар режасига асосан ўз 
иш счётлар режасини тузиб олишлари керак. Иш счётлар режасида танлаб олинган 
счётлар миқдори хўжалик фаолияти турига қараб барча қўлланиладиган хўжалик 
муомалалари ҳисобини таъминлаши керак. 
Ҳисобнинг барча субъеклари намунали счётлар режасидан фойдаланишга мажбур. 
Счётлар режасида кўрсатилмаган счётларни қўллаш фақат Ўзбекистон Республикаси 
молия Вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади. 
Бухгалтерия ҳисобининг миллий андозаси «Хўжалик юритувчи субъектларнинг 
молия – хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счетлар режаси ва уни қўллаш бўйича 
йўриқнома»га илова қилинган счётлар режасини келтирамиз. 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling