Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 0.85 Mb.
|
Алмурадов Курс иши кулланма 2022-23
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-курс талабалари учун
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ Олий таълимнинг
4-курс талабалари учун«Эконометрик моделлаштириш» фанидан курс ишларини бажариш бўйичаУ С Л У Б И Й Қ Ў Л Л А Н М АТошкент – 2023“ТАСДИҚЛАЙМАН” “Рақамли иқтисодиёт” факультети декани ______________ доц. Н.Акбаров “____” ______________ 2023 й. “ТАВСИЯ ЭТИЛГАН” “Иқтисодиётда математик методлар” кафедраси мажлисида муҳокама қилинган ва маъқулланган (кафедра мажлисининг ____ сонли баённомаси) Кафедра мудири ______________ О.Рихсимбоев “____” ______________ 2023 й. Тақризчилар: проф. Р.А. Файзиев; DSc П.А. Аллаяров Тузувчилар: доц. А.Алмурадов “Эконометрика” йўналиши 4-курс талабалари учун “Эконометрик моделлаштириш” фанидан курс ишларини бажариш бўйича услубий қўлланма.– Т.: ТДИУ, 2023 – 28 б. Кириш “Эконометрик моделлаштириш” фани миллий иқтисодиётда тармоқларнинг эконометрик моделларини тузиш, тузилган моделлар ёрдамида макроиқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш ва таҳлил натижалари асосида оптимал қарорлар қабул қилиш, шу билан бирга қарор қабул қилишда эконометрик усулларни кенг қўллаш масалаларини ўрганади. Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида 2017 йил 7 февралда "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" №ПФ-4947 сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонга кўра мамлакатимизда 2017-2021 йилларда "...иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш кўзда тутилган"1. Булардан республикамиз миллий иқтисодиётидаги рақобат муҳити ва бозор шароитларини ўрганиш, уларнинг моҳияти ва қонуниятларини чуқур таҳлил қилишда эконометрик усуллар ва моделлардан фойдаланиш ёрдамида иқтисодий кўрсаткичларни башоратлаш, кўп вариантли ечимлардан муқобил ечимни танлаш, таваккалчилик ва ноаниқлик шароитида оптимал иқтисодий қарорлар қабул қилиш, кейинчалик, бу қарорлар бажарилишини компьютер орқали мониторинг қилиш масалаларининг назарий ва амалий томонларини ўрганишда “Эконометрик моделлаштириш” фани муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи-назардан “Эконометрик моделлаштириш” фани таркибига киритилган мавзулар талабаларда мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар шароитида корхонани самарали бошқариш, иқтисодиётда оптимал қарор қабул қилиш кўникмаларини эгаллашга ёрдам беради. Бозор иқтисодиётида самарали фаолият кўрсата оладиган ва инқирозга қарши бошқарув кўникмаларини чуқур эгаллаган рақобатбардош кадрларни тайёрлаш Ўзбекистоннинг буюк келажак сари дадил одимларини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган омиллардан бири саналади. Ушбу услубий қўлланма курс ишини бажарувчи бакалавриат талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда курс ишини бажариш учун қўйиладиган талаблар ва керакли маълумотлар баён этилган. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling