Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Курс ишининг таркиби ва мазмунини ёритиш қоидалари


Download 0.85 Mb.
bet6/13
Sana18.03.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1282482
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Алмурадов Курс иши кулланма 2022-23

6. Курс ишининг таркиби ва мазмунини ёритиш қоидалари
Ихтисослашган кафедра курс ишга қўйиладиган мажбурий талабларни белгилайди ва бу талабларни талабалар эътиборига етказади. Курс ишининг таркибий тузилиши қуйидагилардан иборат (1-чизма):
1-чизма
Курс иши таркиби


Курс иш таркиби

Ёритиладиган асосий масалалар


Хажми, бет

Мундарижа

1

Кириш

Мавзунинг долзарблиги, мақсади ва вазифалари, тадқиқотнинг объекти ва предмети, ишнинг таркибий тузилиш

4-5

I. БОБ

Мавзунинг назарий асослари, ҳозирги ҳолати тахлили

15-20

II БОБ

Мавзу бўйича илгари сурилаётган асосий ғоялар, тажрибалар ва мавжуд тизимни такомиллаштириш йўналишлари

15-20

Хулоса

Тадқиқот мавзуси якунлари бўйича хулосалар ва таклифлар

4-5

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари, соҳага оид меъёрий ҳужжатлар, асосий адабиётлар, қўшимча адабиётлар, даврий нашрлар, статистик тўпламлар ва ҳисоботлар, интернет сайтлари

2-3

Иловалар

Мавзуга тегишли бўлган ҳар қандай қўшимча статистик маълумотлар, жадваллар, чизмалар, диаграммалар, меъёрий хужжатлардан кўчирмалар ва бошқалар

чеклан-маган

- курс ишининг муқоваси (титул варағи);
- иш мазмунининг мундарижаси (режаси);
- кириш;
- курс ишининг асосий матн қисми;
- хулоса ва таклифлар;
- фойдаланилган адабиётлар рўйхати;
- иловалар.
Курс иши 2 та бобдан иборат бўлиши ва ҳар бир бобда 2-3 та параграфлар бўлиши мақсадга мувофиқ. Ҳар бир курс ишини мазмунига кўра боблар, бўлимлар бир-биридан фарқ қилади. Курс ишини тайёрлаш жараёнида боблар ва саволлар бўйича айрим ўзгаришлар киритилиши мумкин. Курс ишини умумий ҳажми қўлёзмада 65-70 бетдан кам бўлмаслиги тавсия этилади.
Курс иши мундарижаси (режаси) талаба томонидан тузилади ва илмий раҳбар томонидан тасдиқланади.
Ҳар бир боб мавзунинг моҳиятини тўлиқ очиб берадиган ва мантиқан кетма-кетликка эга бўлган параграфларга бўлинади. Ҳар бир бобни ўрганилаётган муаммонинг ечимини очиб берувчи асосий натижалардан иборат хулосалар билан якунлаш тавсия этилади.
Курс ишининг кириш қисмида мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар талаблари ва мамлакат аграр сиёсатининг истиқболли йўналишларидан келиб чиққан холда танланган мавзунинг долзарблиги, мақсади ва вазифалари, тадқиқотнинг объекти ва предмети ҳамда ишнинг таркибий тузилиши мазмунан ёритилади.
Мақсад ва вазифалар курс ишининг асосий мазмунини акс эттириш ва қандай вазифаларни ечишга йўналтирилганини кўрсатиб бериши лозим.
Биринчи бобда курс ишининг назарий асослари баён этилиб, тадқиқотнинг илмий ва услубий жиҳатларига қаратилади. Бунда хозирги даврда бу мавзуга бўлган назарий ёндошувлар, масаланинг моҳияти, муаммони ечишнинг асосий омиллари ва талабанинг илмий, назарий қарашларига бўлган муносабати билдирилади.
Мавзунинг хусусиятидан келиб чиқиб, алоҳида параграфда мавзуга оид муайян услубий масалаларни ҳам кўриб чиқиш фойдадан холи эмас. Албатта, талаба учун мавзунинг назарий ва услубий жиҳатларини ишлаб чиқиш оғир. Аммо, мавзуда кўриб чиқилаётган масалаларни ечимига оид илмий-услубий ёндошувлар ва уларнинг самарадорлигини бахолаш мезонларига умумий баҳо бериб кетиш мумкин.
Иккинчи боб одатда мавзу бўйича умумий холат тахлил этишга бағишланади. Ўрганилаётган мавзунинг иктисодий-статистик кўрсаткичларини тахлил қилиш етарлича чуқур ва мақсадга йўналтирилган бўлиши, масалага оид ҳақиқий маълумотларга асосланиши лозим. Мавзуга оид математик масаланинг қўйилиши, ҳамда уни ечиш йўллари, масаланинг ёйилган математик модели кабилар ёритиб берилади. Шу билан бирга масаланинг ечими, олинган натижалар ёрдамида оптимал қарор қабул қилиш батафсил асослаб берилади. Ушбу бобда келтирилган тахлил маълумотлари, олинган натижалар курс ишининг хулоса қисмида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
Илмий мавзуга оид қўйилган масаланинг тахлилий-хисоблари, жадваллар, диаграммалар, графиклар ва чизмалар орқали очиб берилади. Хар бир жадвал, диаграмма, чизма, график сўнгида унинг таҳлили берилади.
Иккинчи боб устида ишлаш талабадан чуқур тайёргарликни талаб этади. Бунинг учун илмий адабиётлар ва амалий характердаги маълумотларнинг етарли бўлиши кифоя қилмайди. Ушбу бобни тайёрлашда талабанинг илмий-тадқиқотлар олиб боришга қодирлиги, масалани чуқур таҳлил эта олиши, математик дастурлаш аппаратидан ўринли фойдаланган ҳолда мураккаб ишлаб чиқариш шароитларида тўғри қарорлар қабул қила олиши намоён бўлади.
Хулоса ва таклифлар курс ишининг мазмуни баён этилишини якунлайди. Унда талаба олиб борган илмий изланишларнинг натижалари умумлаштирилади. Ишнинг хулоса ва таклифлар қисмида ўтказилган тадқиқотга қисқача якун ясалиб, танланган курс иши мавзуси йўналишларига мувофиқ ҳолда масаланинг тўғри қўйилиши ва уни ечимлари бўйича аниқ таклифлар баён этилади. Хулоса ва таклифлар аниқ, қисқа ва тушунарли тарзда баён этилиши, фақатгина мавзуга оид масалаларни ўзида акс эттириши лозим.
Хулоса ва таклифлар курс ишининг кириш қисмида ёритилган мақсад ва вазифаларга тўлиқ мос келиши ҳамда иш олдига қўйилган вазифалар қандай ечилганини кўрсатиши лозим. Таклифлар аниқ натижаларга, тажрибаларга асосланган ҳолда кўрсатиб берилиши мақсадга мувофиқ.
Адабиётлар рўйхатини расмийлаштириш. Адабиётлар рўйхати курс ишининг охирги қисмида келтирилади ва адабиётлар қатъий тарзда қуйидаги тартибда берилиши лозим.

  1. Ўзбекисион Республикасининг Қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари.

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари.

  3. Соҳага оид меъёрий ҳужжатлар.

  4. Асосий адабиётлар.

  5. Қўшимча адабиётлар.

  6. Даврий нашрлар, статистик тўпламлар ва ҳисоботлар.

  7. Интернет сайтлари.

Адабиётлар рўйхатида курс иши жараёнида фойдаланилган барча маълумотларнинг манбалари кўрсатилиши лозим.
Зарур холларда адабиётлар келтирилган цитаталарнинг манбаси албатта ўша бетда кўрсатилиши, шу жумладан жадвал ёки схема манбаси ҳам ўша бетда кўрсатиб борилиши лозим. Агар жадвал ёки чизма муаллиф томонидан тайёрланган бўлса, қайси манбадан фойдаланиб муаллиф тайёрланганлиги хам таъкидлаб ўтилади.
Курс ишини бажарувчи талаба иш жараёнида кўриб чиққан лекин курс иши учун ишлатилмаган, махсус материаллар ёки фақат хизмат бўйича фойдаланиш учун чоп этилган материаллар рўйхати кўрсатилмайди.
Адабиётлар рўйхатида қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

  • муаллифнинг исми-шарифи, адабиётнинг номи, чоп этилган манзили, нашриётдан чиққан йили ва фойдаланилган сахифалари;

  • рўзнома ва ойномалардаги мақолалар хам адабиётлар сингари расмийлаштирилиб, унда муаллифнинг исми-шарифи, рўзнома ёки ойнаманинг номи, рақами, санаси ва фойдаланилган бетлари кўрсатилади.


Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling