Битирув ишини (word вариантини, ўз фамилиянгиз буйича номлаш керак) ва имзоланган рахбар хулосасини


Download 23.45 Kb.
bet1/2
Sana06.10.2023
Hajmi23.45 Kb.
#1693988
  1   2
Bog'liq
2022 БМИ буйича тавсиялар


Битирув ишини (word вариантини, ўз фамилиянгиз буйича номлаш керак) ва имзоланган рахбар хулосасини (pdf вариантини ёки расмини, ўз фамилиянгиз буйича номлаш керак) архивлаб, архивни ўз фамилиянгиз буйича номлаб +998 90 9430723 телеграмм каналига ноябрь ойнинг 15 числода текширишга юборасиз!!!!
Битирув иши оҳирида имзоланган раҳбар хулосаси бўлиши шарт. Раҳбар хулосасини битирув ишиз билан бирга раҳбарга телеграмм каналига юборасиз. Раҳбар хужжатни имзолаб, сизга расмини юборади. Имзоланган раҳбар хулосасини битирув ишнинг оҳирига жойлаштирасиз ва pdf килиб сақлайсиз.
Марказ ходими томонидан текширилган pdf вариантини mt.bimm.uz тизимига ноябрь ойнинг 20 числосида бириктириш шарт.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси йўналиши бўйича битирув ишини бажариш бўйича тавсиялар
Битирув ишлари ОЎМТВнинг 2017 йил 5 сентябрдаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида тайёрланади.
1. Битирув иши қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши керак:
титул варақ (намунаси иловада келтирилган);
икки тилда (ўқитиш тили ва инглиз тилида) битирув ишининг қисқача аннотацияси;
мундарижа;
кириш;
асосий қисм;
хулоса;
адабиётлар рўйхати;
иловалар (мавжуд бўлса).
2. Битирув ишининг кириш қисми қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт (номланишини ва кетма кетлигини ўзгартириш мумкин эмас!!!):

  1. битирув иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши;

  2. битирув ишининг объекти ва предмети;

  3. битирув ишининг мақсади ва вазифалари;

  4. битирув ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача ўзаро таҳлили;

  5. битирув ишининг назарий ва амалий аҳамияти;

  6. битирув иши тузилмасининг тавсифи.

3. Битирув ишининг асосий қисми камида икки бобдан иборат бўлиб, боблар ҳажм жиҳатидан ўзаро мутаносиб бўлиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Битирув ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва илғор хорижий тажрибаларнинг қиёсий таҳлили;
Битирув ишининг амалий қисми баёни.
4. Битирув ишининг хулоса қисмида мавзу бўйича умумлаштирилган хулоса, фикр, таклиф ҳамда тавсиялар қисқа ва аниқ кўрсатилади ва камида 2 бет бўлиши лозим.
5. Битирув ишига унинг мазмунини баён этиш учун бевосита зарур бўлган, мавзуга доир қўшимча маълумотларни ўз ичига олган материаллар илова қилиниши мумкин.
6. Битирув ишини тайёрлашда муаллифликни ўзлаштиришга (плагиатга) йўл қўймайди.
7. Битирув иши матни стандарт варақда ёзилган бўлиб, унда қуйидаги қоидаларга риоя этилган бўлиши лозим:
қаторлар оралиғи — 1,5 см;
юқори ва пастки ҳошия 2 см, сатр боши: чап томондан 3 см, ўнг томондан 2 см;
хатбошилар орасидаги оралиқ — 5 ёки 6 белгили.
Битирув (лойиҳа) иши матнини Мiсrоsоft Wоrd матнли редакторида Тimеs Nеw Rоmаn шрифтида ёзиш тавсия этилади.
8. Битирув ишининг ҳажми титул варақ, мундарижа, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташқари 45-50 саҳифадан кам бўлмаслиги тавсия этилади.
9. Битирув иши тингловчи ўқиган тилда, шунингдек, тингловчининг истаги асосида профиль кафедра ёки марказ тавсиясига мувофиқ чет тилида тайёрланиши мумкин. Чет тилида тайёрланган битирув ишига ўзбек тилида ёзилган аннотация илова этилади.
10. Фойдаланилган адабиётларни расмийлаштириш қўйидаги тартибда амалга оширилади.
I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари (оҳирги 5 йилда қабул килинганлар)
II. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (оҳирги 3 йилда қабул килинганлар)
III. Махсус адабиётлар (охирги 10 йилни ичида чоп этилганлар)
IV. Электрон таълим ресурслари
Фойдаланилган адабиётларга Scopus, Science Direct базаларидан олинган мақолаларни ҳам киритиш тавсия этилади.


Download 23.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling