Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 0.85 Mb.
|
Алмурадов Курс иши кулланма 2022-23
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2 . Курс ишига қўйиладиган умумий талаблар
1. Умумий қоидалар
Бакалавриатнинг “Эконометрика” йўналиши 4-босқич EKR-51 гуруҳи талабалари ўқув режасида кўрсатилган “Эконометрик моделлаштириш” фани бўйича 8-семестрда курс ишларини бажарадилар. Курс иши талабанинг университет ўқув режасида режалаштирилган муайян фанни ўрганганлигига якун ясовчи мустақил илмий тадқиқот ҳисобланади. Курс ишини бажариш ва ҳимоя қилиш юқори кадрларни тайёрлаш жараёнининг муҳим босқичи бўлиб, талабаларнинг назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда кенгайтириш, аниқ илмий-техник, иқтисодий, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал қилишда ушбу билимлардан фойдаланиш мақсадларини кўзлайди. Бундан ташқари, курс ишини бажариш олий ўқув юрти талабасида мустақил иш юритиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади, аниқланган муаммо ва камчиликларни ечишда кенг изланишлар ҳамда тажрибалар ўтказиш имконини беради. Шунингдек, мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизациялаш шароитларида талабанинг мустақил ишлаш лаёқатини ва тайёргарлигини оширади. Курс иши республиканинг ишлаб чикариш ва ноишлаб чикариш тармоқлари буйича аниқ маълумотлари асосида бажарилади. У мустақил илмий тадқиқотга хос хусусиятларни ўзида жамлаши ва амалиётга татбиқ этиш учун аниқ тавсияларни ифодалаши лозим. Курс ишига илмий раҳбарлик қилишга кафедрадан етук профессор-ўқитувчилар бириктирилади. 2 . Курс ишига қўйиладиган умумий талаблар Курс ишида аниқ амалий муаммони ечиш вазифаси қўйилиши муҳимдир. Тадқиқот объекти сифатида муайян ишлаб чикариш ва ноишлаб чикариш тармоқлари булиши лозим. Курс ишида бир ёки бир-бири билан боғланган бир нечта масалаларни чуқур тадқиқ этиш ва тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш талабанинг муаммони мустақил кўра билиши ва ҳал эта олишга қодирлигини кўрсатади. Курс иши ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқлари иқтисодиёти, уни ташкил этиш, режалаштириш, моделлаштириш, прогнозлаш ва бошқаришга оид техник, технологик, ташкилий-иқтисодий ва социологик тадқиқотларда қарор қабул қилишни қамраб олиши, муаммоларни ҳал этиш йўллари кўрсатилган илмий асосланган хулосалар ва таклифларга эга бўлиши лозим. Курс ишининг сифати унинг илмийлиги, танланган мавзунинг долзарблиги, талабанинг мустақил ишга ижодий ёндошиш кўникмаларини намоён қила олиши билан баҳоланади. Курс ишини бажариш жараёнида талабалар қуйидагиларга эътибор бериши лозим: - мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар моҳияти ва мазмунини чуқур англаш, давлатнинг иқтисодий сиёсати тамойиллари билан яқиндан танишиш; - иқтисодий воқеликни ўрганиш ва англашнинг илмий усулларидан бохабар бўлиш; - миллий иктисодиёт тармоқларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш борасида қабул қилинган Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиш; - илмий адабиётлар ва бошқа манбалар орқали ўрганилаётган масаланинг моҳиятини чуқур англаб етиш; - мустақил илмий-тадқиқотлар олиб бориш услубиёти билан танишиш; - аниқ бир ишлаб чикариш ва ноишлаб чикариш тармоқлари мисолида мавзуни очиб беришга хизмат қиладиган барча маълумотларни тўлиқ йиғиш ва қайта ишлаш; - ишда иқтисодий тадқиқотлар олиб боришнинг турли усулларидан, илмий-тадқиқот муассасалари тавсиялари, илғорлар тажрибаси, маҳаллий ва хорижий адабиётлардан унумли фойдаланиш; - ишнинг илмий савияси юқори бўлишига, мавзунинг етарлича долзарблигига эътибор бериш; - ўрганилаётган масалани аниқ очиб бериш, ишда кўчирмачиликка, кераксиз ва ортиқча маълумотлардан фойдаланишга йўл қўймаслик; - боблар ва бўлимларнинг мантикан боғланишига эътибор бериш, фикрларни қисқача баён этиш орқали ишнинг ҳажми ортиб кетишига йўл қўймаслик; - масалани аниқ далиллар ва рақамлар ёрдамида тахлил этиш, ўз ўрнида ишнинг мазмунидан келиб чиқадиган тавсиялар ва хулосалар бера олиш; - тавсия этилаётган ечимларнинг асосланганлигига ва самарадорлигини баҳолаш мезонлари бўлишига эътибор бериш, ишнинг фақатгина фактларни қуруқ баён этишдан иборат бўлиб қолишига йўл қўймаслик; - ишда иқтисодий тармоқларнинг фаолияти курсаткичлари буйича чизикли, чизиксиз, статик, динамик моделларнинг тузилганлигига эътибор бериш; - курс иши мавзусига оид олинган иктисодий–математик моделлар бўйича хар томонлама чукур иктисодий тахлил килишга эътибор бериш; - ишда кўргазмали воситалардан, яъни жадваллар, чизмалар, диаграммалар ва графиклардан унумли фойдаланиш; - мавзу устида мақсадга йўналтирилган ва тизимга солинган иш олиб бориш, курс ишини бажариш муддатларига қатъий риоя этиш. Курс ишида таклиф ва мулоҳазалар, хулосалар ва амалга оширилган барча хисоб-китобларнинг тўғрилиги ва сифати учун талабалар маъсул ҳисобланадилар. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling