Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Курс ишига тақриз ёзиш ва уни ҳимоя қилиш


Download 0.85 Mb.
bet8/13
Sana18.03.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1282482
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Алмурадов Курс иши кулланма 2022-23

8. Курс ишига тақриз ёзиш ва уни ҳимоя қилиш

Ёзиб тугалланган, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва муқоваланган курс иши белгиланган муддатда кафедрага топширилади ҳамда илмий раҳбар томонидан тақриз килинади.


Илмий раҳбар курс иши талаб даражасида бажарилганлигига ишонч билдиргандан сўнг, ишни ўз тақризи билан бирга курс иши ҳимоясини қабул қилувчи ҳайъатга такдим этади. Курс иши тақризида ишнинг илмий даражасига, амалий тавсияларнинг асосланганлигига ва уларнинг аҳамиятига баҳо берилиши, йўл қўйилган мавжуд камчиликлар кўрсатилиши ҳамда талаба маҳорати баҳоланиши лозим (6-илова).
Агар, илмий раҳбар талабанинг курс ишини химояга киритиш мумкин эмас деб хисобласа, уни асослаб тақризда кўрсатиши лозим. Талаба илмий раҳбарнинг салбий тақризидан норози бўлса, масала кафедра мажлисида, рахбар иштирокида муҳокама этилади.
Талаба курс ишини ҳимоя қилишга тайёргарлик пайтида бажарилган мавзунинг мазмун-моҳияти бўйича қисқача маъруза матнини тайёрлаши ҳамда ҳимоя тақдимоти учун зарур бўладиган кўргазмали материалларини тайёрлаб қўйиши, тақриз мазмуни билан танишиб чиқиши ва тақризчи эътирозларига жавоб тайёрлаган бўлиши керак. Курс иши ҳимоясига ахборот-комммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда тақдимот тайёрлаш талаб этилади.
Курс иши ҳимояси уч аъзодан иборат таркибдаги комиссиянинг очиқ мажлисида ҳимоя қилинади. Талаба 10-15 дақиқа мобайнида курс ишининг асосий жиҳатларини баён этади, тадқиқотнинг энг муҳим жиҳатларини изоҳлаб беради, таклиф ва хулосаларни айтади ҳамда берилган саволларга жавоб беради.
Маърузадан сўнг курс иши рахбарининг тақризи ўқиб эшиттирилади. Хайъат аъзолари томонидан берилган саволларга талаба аниқ ва тушунарли қилиб жавоб бериши лозим. Раҳбар тақризи бўйича норозиликлар бўлса ҳимоячи камчиликлар тўғриланганлиги тўғрисида гапириб ўтиши лозим.


9. Баҳолаш тартиби ва мезонлари

Талабаларнинг курс иши бўйича билим савияси, кўникма ва малакалари даражаси, улар билимини назорат қилиш ҳамда баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом қоидалари асосида балларда ифодаланади.


Амалдаги “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги Низомнинг 13-бандига мувофиқ талабанинг курс иши бўйича ўзлаштириш даражаси – “2-5” баҳо тизимда баҳоланади.
Мазкур Низомнинг 22-бандига кўра талаба фан бўйича курс ишини ушбу фан бўйича тўплаган баллари умумлаштирилишига қадар, яъни якуний назорат туригача тошириши шарт. Талаба курс иши бўйича олиши мумкин бўлган баҳо “2”– “5” бўлиб, “2” баҳо олган талаба академик қарздор талаба ҳисобланади.
Курс ишлари ҳимоясини ўтказишда баҳолаш қуйидагиларга аҳамият берган ҳолда амалга оширилади:
- Иш режасини мавзуга мос равишда тузилиши. Мавзунинг долзарблигини ёритилганлиги;
- Ишнинг илмий-услубий янгиликлари ва ижодий (мустақил ва танқидий таҳлил) ёндашиш даражаси;
- Ишнинг матнини расмийлаштириш (жадвал, чизма, график ва расмлардан кенг фойдаланиш);
- Ишнинг натижалари бўйича қилинган илмий-амалий хулосалар;
- Талабанинг ҳимоя қилиш даражаси. Ишнинг тақдимоти жараёнидаги маҳорати;
- Иш бўйича берилган саволларга тўғри, аниқ ва тўлиқ жавоб бериш;
- Иш ҳимояси тақдимотида ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш.
Курс иши ҳимоясини қабул қилган ҳайъат қарори баённома билан расмийлаштирилади (7-илова).
Курс иши бўйича академик қарздор талабаларга семестр тугаганидан кейин қайта ўзлаштириши учун бир ой муддат берилади. Кафедра томонидан тайинланган илмий раҳбарларга, курс иши бўйича академик қарздор талабалар билан фаол ишлаш вазифаси юклатилиб, у махсус жадвал асосида амалга оширилади. Юқорида кўрсатилган муддат давомида курс ишини “қониқарсиз (2)” баҳога ҳимоя қилган талаба факультет декани тавсиясига кўра белгиланган тартибда университет ректорининг буйруғи билан талабалар сафидан четлаштирилади.
Курс ишини баҳолашнинг ўрнатилган талаблар асосида белгиланган муддатларда ўтказилиши ҳамда расмийлаштирилиши факультет декани, кафедра мудири, университет ўқув-услубий бошқармаси ҳамда ички назорат ва мониторинг бўлими томонидан назорат қилинади.
Курс иши ҳимоядан сўнг кафедрадаги белгиланган маъсул шахс томонидан далолатнома тузган ҳолда университет архивига топширилади, 2 йил давомида сақланади.
1-илова

2-илова
“Иқтисодиётда математик методлар” кафедраси мудири А.Ишназаровга
“Рақамли иқтисодиёт” факультети “Эконометрика” йўналиши 4- курс __________ гуруҳи талабаси ______________________________ дан
АРИЗА

Сиздан менга “_______________________________________________________


________________________________” фанидан “_________________________
___________________________________________________________________”
мавзусидаги курс ишини бириктиришга рухсат беришингизни сўрайман.
Курс иши ___________________________________________________________
________________________________________________ маълумотлари асосида бажарилади.
_______________ /__________________/
сана имзо

3-илова
Тасдиқлайман


Кафедра мудири_____________
“____” ____________ 20 ____ й.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling