Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Курс ишини бажарилишини ташкил этиш


Download 0.85 Mb.
bet5/13
Sana18.03.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1282482
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Алмурадов Курс иши кулланма 2022-23

5. Курс ишини бажарилишини ташкил этиш

Курс ишининг илмий раҳбари талаба билан биргаликда курс иши топшириғини (3-илова) ва уни бажаришнинг жадвалини ишлаб чиқади. Курс иши режаси талаба ва рахбар билан маслахатлашиб келишилган холда тузилади. Режа мукаммал ва муфассал холда тузилиб, тадқиқ этилиши кўзда тутилган барча боблар ва параграфларни қамраб олиши керак.


Талаба тадқиқот бажариладиган объектнинг фаолиятини ўрганади, шунингдек, курс ишини бажариш учун зарур бўлган амалий материалларни тўплайди. Мавзуга оид амалий материалларни ва статистик (хисобот) маълумотларини тўплашда уларнинг мавзуни ёритишга мос келишига ва чуқур тахлил этиш учун етарлича бўлишига эришиш керак. Корхонанинг ишлаб чиқариш салохияти ва иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичларини тўлиқ ўрганмай ва атрофлича тахлил этмасдан туриб, муаммони ечими бўйича тегишли хулосалар ва таклифлар тайёрлаш мумкин эмас.
Танланган курс иши мавзусига мувофиқ, талаба мустақил равишда тегишли адабиётларни, расмий ҳужжатларни, тадқиқот объекти бўйича статистик, бухгалтерия, жорий ва режа материалларини ўрганади. Адабиётларни ўрганиш талабага тадқиқотнинг назарий асосларини аниқлаб олиш, яъни мавзуга алоқадор бўлган фаолиятни ташкил этиш ва такомилаштириш, ўрганилаётган жараёнларнинг ривожланиш конуниятларини ва илмий атамалар тизимини билиб олиш имконини беради. Мавзуга тааллуқли масалаларнинг ҳозирги аҳволини чуқур ўрганиш курс ишини ёзиш учун зарур материалларнинг ҳажмини ва характерини аниқлашга имкон яратади.
Курс ишини бажаришда зарурий манбалар қуйидагилар бўлиши лозим:

  • курс ишининг барча бобларини ёритишда фойдаланилган иқтисодий ва ижтимоий адабиётлар;

  • республика Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар хужжатлари ва махсус адабиётлар;

  • низомлар, прейскурантлар ва йўриқномалар;

  • амалиёт ўталган корхонанинг оператив ва йиллик режа кўрсаткичлари, хисобот маълумотлари;

  • эълон қилинган статистик маълумотлар;

  • мавзу бўйича илмий-тадқиқот институтларининг материаллари;

  • ойнома, рўзнома ва бошқа матбуот нашрлари.

Талаба иш муаллифи бўлиб, ёзилган ишнинг тўғрилигига ва унинг топшириққа мувофиқлигига, курс ишда кўчирмачилик холатининг йўқлигига жавоб беради.
Курс ишини бажаришда мавзуга тегишли бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларини, Қарорларини, маърузаларини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ўрганишни назарда тутади. Мавзу бўйича материалларни ўрганаётганда унга тегишли бўлган махсус адабиётлар, журналлар ва рўзномаларида босилган мақолаларга алоҳида эътиборни қаратиш лозим. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитаси материалларидан, интернет сайтларидан ҳам кенг фойдаланиш керак.
Тадқиқот ишининг ҳисобот маълумотлари камида сўнгги уч йилликли қамраб олиши керак. Ўзаро таққослаш учун бир хил шароитларда фаолият кўрсатаётган мос корхоналарининг тажрибаларини ўрганиш муҳимдир.
Тўпланган ҳақиқий маълумотлар ўрганаётган масаланинг ҳозирги ахволини ифодалашга, ривожланиш жараёнлари ва йўлларини аниқлашга имкон беради, кўриб чиқилаётган муаммони ҳал қилиш ва уни такомиллаштириш учун замин яратади.
Айрим ҳолларда ўрганилаётган муаммо бўйича зарур маълумотларга эга бўлиш учун махсус кузатувлар ўтказилади.
Тўпланган рақамли маълумотлар таҳлилий жадвалларда, график ва чизмаларда тартибга солиниб умумлаштирилади. Буларнинг ҳаммаси тадқиқотнинг таҳлиллари, хулосалари ва тавсиялари учун асос бўлиб хизмат қилади.
Олинган материалларни таҳлил қилиш натижалари ўрганиб бўлингач, хулоса ва таклифларни асослашга киришилади. Ишнинг бу қисмида энг муҳим хулоса ва таклифлар баён этилади.
Курс ишининг топшириш муддати ўқув режасига асосан белгиланади. Курс ишини бажариш илмий раҳбар билан келишган ҳолда кафедра мудири томонидан тасдиқланган топшириқга қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилиши лозим.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling