Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Курс ишларининг тавсия этилаётган мавзулари рўйхати


Download 0.85 Mb.
bet4/13
Sana18.03.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1282482
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Алмурадов Курс иши кулланма 2022-23

3.1. Курс ишларининг тавсия этилаётган мавзулари рўйхати:





Мавзунинг номланиши




Динамик моделлаштириш усуллари.


Эксперт баҳолаш ва уни таҳлил қилишнинг математик усуллари.


Қарор қабул қилишда чизиқли дастурлаш масалалари.


Чизиқли дастурлашнинг иккиланган масалалари.


Қарор қабул қилишда эксперт баҳолаш.


Таваккалчилик шароитида қарор қабул қилишнинг математик масаласи.


Бошқарув қарорлари ва уларни қабул қилиш мезонлари.


Ноаниқлик шароитида оптимал қарор қабул қилиш.


Вазиятлар таҳлили ва оптимал қарор қабул қилиш.


Қарор қабул қилишда математик дастурлашни қўллаш.


Оптимал қарорни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш технологияси.


Қарор қабул қилишда прогнозлаш.


Ахборот технологиялари асосида қарор қабул қилиш.


Қарор қабул қилишда ноаниқликларни тавсифлаш.


Чизиқли дастурлаш масаласи ва уни ечиш усуллари.


Қарор қабул қилиш усуллари.


Қарор қабул қилишга ёндошувлар ва тамойиллар.


Эксперт баҳолаш ва уни математик таҳлили.


Қарор қабул қилишда динамик моделлар.


Қарор қабул қилишда стохастик моделлар.


Стохастик моделлар асосида қарор қабул қилиш.


Математик дастурлашнинг махсус масалалари.


Оптимал бошқарув масалалари.


Ноаниқ вазиятларда ўйинлар назарияси асосида қарор қабул қилиш.


Қарор қабул қилишда ўйинли математик масалалар.


Қарор қабул қилишда математик дастурлаш.


Ахборот технологиялари асосида оптималлаштириш.


Бошқарув жараёнларида оптимал қарор қабул қилиш.


Чизиқли дастурлаш усуллари ва иккиланганлик.


Ўлчов назариясининг қўлланилиши.


Оптимал қарор қабул қилиш мезонлари.


Ноаниқ ахборотлар асосида қарор қабул қилиш усуллари ва моделлари.


Оптимал қарор қабул қилишда математик аппаратни қўллаш.


Иқтисодиётда қарор қабул қилишда ахборот технологияларидан фойдаланиш.

3.2. Курс ишларининг айрим мавзулари бўйича тавсия этилаётган намунавий режалар:


1-Мавзу. Қарор қабул қилишда чизиқли дастурлаш масалалари
Кириш.
I-БОБ. Чизиқли дастурлашнинг умумий тавсифи.
1.1. Чизиқли дастурлаш масаласининг тушунчалари.
1.2. Чизиқли дастурлаш масаланинг ечиш усуллари.
1.3. Чизиқли дастурлаш масаласининг умумий мезонлари ва асосий характеристикалари.
II-БОБ. Чизиқли дастурлашда иккиланганлик масалаларини ечиш.
2.1. Иккиланганлик масаласининг умумий таърифи.
2.2. Иккиланганлик масалаларнинг математик моделлари.
2.3. Иккиланганлик масалаларининг оптимал ечимини аниқлаш усуллари.
Хулоса ва таклифлар.
Адабиётлар рўйхати.


2-Мавзу. Динамик дастурлашнинг усуллари ва моделлари
Кириш.
I-БОБ. Динамик дастурлаш усулларини иқтисодиётда қўлланилиши.
1.1. Динамик дастурлаш усулини иқтисодиётда қўлланилиш зарурлиги.
1.2. Динамик дастурлаш усули ёрдамида ечиладиган иқтисодий масалалар.
II-БОБ. Узлуксиз динамик тизимларнинг оптимал назорати, катта ўлчамдаги динамик назорат обектлари.
2.1. Динамик дастурлашнинг оптималлаштириш моделлари.
2.2. Динамик дастурлашнинг куп боскичли қадамли бошқарув жараёни.
2.3. Динамик моделларнинг векторли ва матрицавий шакли.
Хулоса ва таклифлар.
Адабиётлар рўйхати.
3-Мавзу. Чизиқли дастурлашнинг иккиланган масалалари
Кириш.
I-БОБ. Қарор қабул қилишда чизиқли дастурлаш масалалари.
1.1. Чизиқли дастурлаш масаласини иқтисодиётда қўллаш мазмуни ва моҳияти.
1.2. Чизиқли дастурлаш масаласи ёрдамида қарор қабул қилишнинг симплекс усули.
II-БОБ. Чизиқли дастурлашда иккиланган масаланинг таърифи.
2.1. Иқтисодий масаларни қўйилишида иккиланганлик шартлари.
2.2. Чизиқли дастурлашда иккиланганликнинг асосий теоремалари ва хусусиятлари.
2.3. Чекланган ресурсларни самарали тақсимлашнинг иккиланганлик масаласи.
Хулоса ва таклифлар.
Адабиётлар рўйхати.
4. Курс ишини бажаришга илмий раҳбарлик қилиш.

Курс ишларга раҳбарлар олий ўқув юртининг профессор ва доцентлари ёки илмий ходимлари, бошқа муассаса ва корхоналарнинг юқори малакали мутахассислари сафидан тайинланади.


Курс ишининг мавзуси ва илмий раҳбари тасдиқлангандан сўнг, талаба мавзуга тегишли адабиётларни ўрганган ҳолда илмий раҳбар билан биргаликда ишнинг режасини ишлаб чиқади. Мазкур жараён талабага илмий раҳбар томонидан бериладиган курс иши топшириғида ўз аксини топади (3-илова).
Талаба илмий раҳбар билан белгиланган кунлар ва соатларда мунтазам равишда учрашиб, курс ишини бажарилишини муҳокама этиб бориши ҳамда у бўйича маслаҳатлар олиши керак.
Илмий раҳбарнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • курс ишини бажаришга топшириқ бериш ва ишнинг бажарилиши графигини режалаштиш;

- курс иши бажарилиши бўйича илмий ва услубий ёрдам бериш;
- ишни бажариш учун зурур бўлган адабиётлар ва маълумотлардан фойдаланиш юзасидан тавсиялар бериш;

  • талабалар билан иш мавзуси бўйича мунтазам равишда маслаҳатлар ўтказиш;

  • курс ишнинг бажарилиш жараёнини назорат этиш;

- ишнинг камчиликларини кўрсатиш ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар бериб бориш;
- бажарилган ишни баҳолаш;

  • талаба бажарган курс ишининг сифати ва маълумотларнинг ҳаққонийлигига жавоб бериш, мавзуларининг қайтарилишига ёки кўчирилишига йўл қўймаслик;

- ишни ўз тақризи орқали ҳимояга тақдим этиш ёки этмаслик юзасидан тавсия бериш;
- талабани курс иши ҳимоясига ахборот-комммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда тақдимот қилишга тайёрлаш.
Ишнинг илмий раҳбари унинг сифати ҳамда мазкур услубий кўрсатма талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда бажарилишига масъул ҳисобланади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling