Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Бошқа муддати узайтирилган даромадлар» счётининг таърифи Дебет Кредит
«Қисқа муддатли
ижарадан олинадиган даромадлар» счёти «Бошқа муддати узайтирилган даромадлар» счёти «Ҳисоб-китоб счёти» счёти Д-т К-т Д-т К-т Д-т К-т 2) 150 2) 150 1) 450 1) 450 Мисолдан кўриниб турибдики, келгуси даврлар даромадларини ҳисобга олишда мазкур даврда келиб тушган, лекин келгуси даврларга тегишли бўлган уларнинг суммалари «Бошқа муддати узайтирилган даромадлар» счётининг кредитида (ҳисоб-китоб счёти ёки қандайдир бошқа счётнинг дебети билан боғлиқликда) акс эттирилиб, сўнгра улар тегишли бўлган даврлар етиб келгандан кейин шу счётнинг дебетидан «Қисқа муддатли ижарадан олинадиган даромадлар» счётининг (ёки бошқа счётларнинг) кредитига ушбу даврнинг даромади сифатида ҳисобдан чиқарилади экан. «Бошқа муддати узайтирилган даромадлар» счётининг таърифи Дебет Кредит Бошланғич қолдиқ-ўтган даврларда олинган, лекин жорий ёки келгуси даврларга тегишли бўлган даромадлар Айланма-ўтган даврларда олинган даромадларни улар тегишли бўлган давр фойдасига ҳисобдан чиқарилиши Айланма-келгуси даврлар ҳисобидан мазкур даврда олинган даромадлар Кредитли охирги қолдиқ «Даргумон қарзлар бўйича заҳиралар» узилиши муддати ўтиб кетган ва улар юридик кучга эга бўлган зарурий ҳужжатлар (мажбуриятлар ёки кафилликлар) билан таъминланмаган дебеторлик қарзларини қоплаш мақсадидаги суммаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Даргумон қарзларни узиш учун резерв фондига ажратмалар суммасини ҳисоб-китоб қилишнинг икки усули қўлланилади. Улардан биринчисининг моҳияти шундан иборатки, кўп йиллик (бир неча йил учун) кузатувлар асосида ҳисоб-китоб қилиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган харидорлар ва буюртмачилар дебеторлик қарзларининг умумий суммасида даргумон қарзларнинг фоизи (ҳиссаси) аниқланади. Даргумон қарзларни узиш учун резерв фонди соф фойда ҳисобидан ҳосил қилинади, йил давомида дебеторлардан ундирилмаган қарзлар эса «Даргумон қарзлар бўйича заҳиралар» счётига ўтказилади. Ҳисобот йилининг охирида заҳира суммаси етмай қолса, харидорлар ва буюртмачиларнинг дебеторлик қарзларининг ҳақиқий суммаларига мувофиқ равишда қўшимча заҳира ажратилади. Иккинчи усул ҳисобот санасига даргумон деб ҳисобланган ҳар бир қарз бўйича заҳирага (резерв фондига) ажратмалар қилишни назарда тутади. Даргумон қарзлар бўйича заҳира сотишдан олинган тушумни юклаб жўнатиш (ҳисоблаш) усули бўйича ҳисоб юритадиган корхоналар томонидан яратилади. Даргумон қарзларни узиш учун заҳира корхона дебеторлик қарзларини йўқлама қилиш натижалари бўйича яратилади. Заҳиранинг зарурий суммаси қарздорнинг молиявий аҳволи ва тўлов қобилиятига, қарзнинг тўла ёки қисман узиш эҳтимолининг баҳоланишига қараб, ҳар бир даргумон қарз бўйича алоҳида аниқланади. Агар заҳира яратилган йилдан кейинги йил охиригача аниқ бир даргумон қарз бўйича заҳирадан фойдаланилмаса, заҳиранинг суммаси шу йилнинг фойдасига қўшиб қўйилади. Ундириб олиши даргумон бўлган дебеторлик қарзнинг заҳира счётига ҳисобдан чиқарилиши мобайнида даъво қилиш муддатига етиб келиши, арбитраж ва суд органларининг қарзларни ундириш ҳақидаги даъволар бўйича инкор қилинган қарорларини олиш ёки қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги эълон қилинганлигига қараб амалга оширилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling