Microsoft Word Buhgalter doc
IV – БОБ “Счёт тизими ва иккиёқлама ёзув”
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
IV – БОБ “Счёт тизими ва иккиёқлама ёзув”
4.1. СЧЁТЛАР ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА ВА УЛАРНИ ТУРКУМЛАШ Корхонанинг хўжалик муомалалари тегишли ахборот ташувчилар асосида счётларда акс эттирилади ҳамда шу муомалалар таъсир қиладиган маблағлар мавжудлиги қайд этилади. Шундай қилиб, счётлар ёрдамида хўжалик маблағлари ва хўжалик муомалаларининг жорий эттирилиши ва шу билан бир вақтда йиғма кўрсаткичларни олишни таъминловчи ҳисобнинг бир турдаги объектларини иқтисодий гуруҳлаш амалга оширилади. Ундан ташқари, счётлар хўжалик фаолиятининг бориши устидан тезкор назоратни юритиш имконини беради. Демак, счётлар - бу хўжалик маблағлари ва хўжалик муомалаларини жорий акс эттириш, иқтисодий гуруҳлаш ва тезкор назорат қилиш усули деб таърифласак бўлади. Счётларнинг кўриниши ҳисоб ёзувлар қилинадиган жадвалга ўхшайди. Счётлардаги ёзувлар, ҳисобга олинаётган объектларнинг хусусиятига қараб ҳар хил ўлчагичларда - натура, меҳнат ва пул ўлчагичларида олиб борилади. Лекин маълумотларни натура ва меҳнат ўлчагичларида ифодалаш билан бирга счётлардаги барча маълумотлар албатта пул ўлчагичда ҳам кўрсатилади. Бу умумлаштирилган, якуний кўрсаткичларни олиш учун зарурдир. Хўжалик маблағларини ҳаракати тегишли баланс моддаларини кўпайишига ёки камайишига олиб келади. Масалан, кассадаги нақд пулларни ҳаракати уларнинг ғазнага келиб тушиши («Касса» моддасининг кўпайиши) ёки ундан берилиши («Касса» моддасининг камайиши) билан тавсифланади; мол етказиб берувчилар билан ҳисоб- китобларнинг ҳаракати - бу корхонанинг мол етказиб берувчиларга бўлган қарзнинг кўпайиши («Мол етказиб берувчилар» моддасининг ўсиши) ёки унинг узилиши «Мол етказиб берувчилар» моддасанинг камайишига олиб келади. Счётдаги умумий суммани ҳисоблаб чиқишни осонлаштириш учун маблағларни кўпайишини, уларнинг камайишидан алоҳида ажратиб кўрсатиш қулайроқ, шунинг учун счёт икки қисмга бўлинади: чап ва ўнг томонга. Унинг бири (чап томони) дебет, бошқаси (ўнг томони) кредит деб номланади. Ҳисобнинг ҳар бир объекти ҳамда, маблағлар ва манбаларнинг ҳар бир тури учун алоҳида счётлар очилади. Дебет ва кредит бўйича ёзилган муомалалар суммаларининг жами айланма (оборот) деб номланади. Счётнинг бир томонида қайд этилган суммалар билан унинг бошқа томонида кўрсатилган суммалар ўртасидаги фарқ қолдиқ ёки сальдо деб номланади. Қолдиқлар дебети кредитидан ортиқми ёки аксинчами эканлигига қараб, дебетли ёки кредитли бўлиши мумкин. Янги қолдиқни аниқлаш учун аввал маблағларни кўпайганлигини кўрсатувчи айланма суммани бошланғич қолдиққа қўшилади, сўнгра унинг камайишини акс эттирувчи айланма суммаси айириб ташланади. Агар қолдиқ бўлмаса, счёт ёпилган ҳисобланади. Актив ва пассив счётларнинг таърифини келтирамиз. Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling