Microsoft Word Buhgalter doc


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Иккиёқлама ёзув тамойилиУнда ҳар бир операция (муомала) икки марта акс 
оширилади: бир счетнинг дебетига ва иккинчи счетнинг кредитига ёзилади. Бунда 
счетларнинг дебети ва кредитига ёзилган рақамлар тенг бўлиши керак. 
Узлуксизлик ёки фаолиятнинг давомийлик тамойиллари (goingconcern concept). Бу 
принцип бухгалтерия бирлигининг маълум бир давр мобайнида, агар аксинча ҳодиса рўй 
бермаса ва хўжалик бирлиги яқин келажакда тугатилмаса, ўз фаолиятини давом 
эттиришига ишончлари комил эканлигини англатади. Бу принцип, агар корхона 
тугатиладиган бўлса, сотиладиган актив ва мажбуриятларни баланс моддаларида бозор 
нархида эмас, балки хақиқий таннархда киритиш учун асос бўлиб ҳисобланади. 
Пулда баҳолаш тамойили (money measurement). Бу принцип пулнинг умумий 
ўлчагич эканлигини назарда тутиб, унинг ёрдамида хўжалик фаолиятининг амалга 
оширилиши ва пул бирлиги бухгалтерия ҳисобида баҳолаш ва таҳлил қилиш учун 
тегишли асос бўлиб ҳисобланишини англатади. 
Аниқлилик тамойили (тўғри келишлик принципи- matching concept) даромадларни 
рўйхатга олиш учун даврни танлаб беради. Ҳисобот даврида фақат шу ҳисобот даврининг 
даромадларини олиш учун юзага келган ҳаражатлар акс эттирилади. Агар ҳисобот 
даврининг даромадлари ва ҳаражатлари ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш қийин бўлса, 
унда ҳаражатларни тақсимлашнинг мақсадга мувофиқ ва мунтазам усулидан фойдаланиш 
тавсия этилади. 
Тавсия қилинадиган бу усул ўзининг моҳиятига кўра тўғри келишлик принципига 
яқин (масалан, узоқ муддатли активлар қийматини улардан фойдаланишнинг бутун 
муддатида тақсимлаш). 


Ҳисоблаш тамойили - бухгалтерия ҳисоби операцияларини уларнинг содир бўлиш 
дақиқасида ёзиш қоидасидир (acorual basis). Бухгалтерия операцияларини уларнинг содир 
бўлиш дақиқасида, гарчи нақд пуллар хали олинмаган бўлса ҳам, даромадлар ҳисобланган 
вақтда ёзилишини, нақд пуллар хали тўланмаган бўлиши мумкин, лекин ҳаражатлар улар 
ҳисобланган вақтда ёзилади. Ҳар хил фойдаланувчиларга умумий характерга эга бўлган 
фойдали ахборотни бериш учун ҳисоблаш усули касса усулига қараганда афзалроқ усул 
ҳисобланади. Касса усулига (casҳ basis) кўра даромад ва ҳаражатларни ёзиш, уларнинг 
қайси даврга тегишли эканлигидан қатъий назар фақат пулларнинг келиб тушиши ёки 
тўланиш дақиқасида амалга оширилади. Бизнинг амалиётимизда шундай қарама-
қаршиликлар борки, масалан иш ҳақининг ҳисобланиши, ижтимоий фондга ва бошқаларга 
қилинган ажратмалар, гарчи уларнинг суммаси хали тўланмаган ёки ўтказилмаган бўлса 
ҳам, ҳисобот даврининг ҳаражатларига қўшиб қўйилади. Маҳсулот эса, тушум ҳисобга 
ёзилгандан кейин (қурилиш ишлаб чиқаришидан ташкари) реализация қилинган 
ҳисобланади. 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling