Microsoft Word Buhgalter doc


«Хом ашё ва материаллар» счёти


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

«Хом ашё ва материаллар» счёти 
Д-т 
К-т
Сальдо 8000 
1) 9500
2) 4500 
3) 5500 
Айланма 9500
Айланма 10000 
Сальдо 7500 
Бу счётда материалларнинг мавжудлиги, келиб тушиши ва сарфланиши ҳақида 
умумлаштирилган кўрсаткичлар мавжуд. Лекин корхонада қандай материаллар турлари 
мавжуд ва уларнинг ҳар бир тури алоҳида қандай ўзгарганлиги ҳақида маълумотларни у 
бермайди. Унда, шунингдек натура кўрсаткичлари ҳам йўқ. Бундай счёт синтетик 
ҳисобланади. Батафсил маълумотларни олиш учун таҳлилий счётлар керак.
Мисолни соддалаштириш учун корхона фақат икки хил (А ва Б) материалга эга деб 
фараз қиламиз. «Хом ашё ва материаллар» синтетик счётида якуний суммалар билан 
келтирилган материалларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар 
таҳлилий счётларда қуйидагича акс эттирилади: 
А материаллари 
Дебет (кирим) 
Кредит (чиқим)
Муомала 
рақами 
Ҳажми 
кг. 
Нархи 
сўм 
Сумма 
сўм 
Муомала 
рақами 
Ҳажми 
кг. 
Нархи 
сўм 
Сумма 
сўм 
Сальдо 

1000 
700 


5000 
3500 


500 
800 


2500 
4000 
Айланма 
сальдо 
700 
400 


3500 
2000 
Айланма 1300 5 
6500 
Б материаллари 
Дебет (кирим) 
Кредит (чиқим)
Муомала 
рақами 
Ҳажми 
кг. 
Нархи 
сўм 
Сумма 
сўм 
Муомала 
рақами 
Ҳажми 
кг. 
Нархи 
сўм 
Сумма 
сўм 
Сальдо 

300 
600 
10 
10 
3000 
6000 


200 
150 
10 
10 
3000 
1500 
Айланма 
сальдо 
600 
550 
10 
10 
6000 
5500 
Айланма 150 10 
1500 
Шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги вақтда таҳлилий ҳисобнинг аҳамияти кескин 
ошиб бормоқда. Гап шундаки, ҳозирги шароитда хўжаликни бошқариш учун талаб 
қилинадиган бухгалтерия кўрсаткичларининг ҳажми ва тавсилотлаштирилиши жуда ўсиб 


бормоқда. Бу эса ўз навбатида ҳисобда ахборотни олиш ва топшириш учун 
автоматлаштириш воситаларидан фойдаланишни кенгайтириш заруриятига олиб 
келмоқда.
Амалиётда материаллар таҳлили счётларнинг соддалаштирилган миқдорий - 
суммали шакли қўлланилади. Юқоридаги икки жадвалда яққолаштириш мақсадида 
ёзувларнинг кенгайтирилган шакли қўлланилган. 
Шундай қилиб, «Хом ашё ва материаллар» счётининг ривожига очилган таҳлилий 
счётларда материаллар бўйича қолдиқлар ва муомалалар батафсилроқ ёзилган. Синтетик 
счётларнинг қолдиқлари ва барча учта муомалаларнинг умумий суммалари таҳлилий 
счётларда материалларнинг ҳар бир аниқ тури бўйича алоҳида суммалар билан 
тарқатилган. Бунда таҳлилий счётларда материалларнинг қолдиқлари ва ҳаракати ҳам пул, 
ҳам натура ифодасида акс эттирилган. 
Таҳлилий счётлар бўйича очилган барча счетлардаги ёзувларнинг умумий якунлари 
(жами суммаси) бир синтетик счётдаги ёзувлар суммасига тўғри келиши керак. 
Бизнинг таҳлилий счётлардаги бошланғич ва охирги қолдиқлари суммаларини 
(материаллар) синтетик счётидаги тегишли суммалар билан солиштирамиз: бошланғич 
қолдиқлар 8000 сўм (5000+3000), охирги қолдиқлар 7500 сўм (2000+5500), синтетик 
счётда ёзилган алоҳида муомаланинг (биринчи, иккинчи ва учинчи) суммалари ҳар икки 
таҳлилий счётлардаги тегишли суммаларга тенг; синтетик счётдаги айланмаларнинг 
якуний суммаси ҳам икки таҳлилий счётлар бўйича тегишли айланмаларнинг якунига 
тўғри келади: дебет бўйича 9500 сўм (3500+6000), кредит бўйича 10000 сўм (6500+3500). 
Бу суммаларнинг бир бировларига тўғри келиши мажбурийдир, чунки таҳлилий счётларда 
синтетик счётда акс эттирилган қолдиқлар ва муомалалар ёзилган (фақат кенгайтирилган 
(батафсил) ҳолда). 
Бошқа синтетик ва таҳлилий счётларнинг тузилиши ҳам мана шу тамойилларга 
асосланган. Шуни назарда тутиш керакки, маблағлар манбалари ва ҳисоб - китоблар 
(ишчи ва хизматчилар билан ҳисоб -китобдан ташқари фақат пул кўрсаткичларида 
юритилади, чунки уларнинг объектлари ҳам натура, ҳам меҳнат ўлчагичларига эга эмас), 
фақат алоҳида ҳолларда масалан, ҳисоб - китобларни чет эл валютасида ҳисобга 
олишдагина, пул ўлчагичи билан биргаликда натура ўлчагичидан фойдаланилади. Шунинг 
учун маблағлар манбалари ва ҳисоб - китоблар таҳлилий счётлари материаллар таҳлилий 
счётларига қараганда одатда оддийроқ кўринади. Ўз тузилишига кўра, улар синтетик 
счётлар кўринишига ўхшайди. 


Синтетик ва таҳлилий счётнинг бошланғич ва охирги қолдиқлари ўз тавсифи 
бўйича таҳлилий счётлардаги тегишли қолдиқларнинг умумий суммаларига тенг ва бир 
хил бўлиши керак. 
Бу қоида шундан келиб чиққанки, таҳлилий счётлар синтетик счётлар 
маълумотларини фақат батафсил кўрсатиб беради ва унда умумий кўринишда акс 
эттирилган маблағларнинг таркибий қисмларини кўрсатади. Бу қоидага кўра, масалан, 
синтетик счётдаги дебет қолдиқ унинг ривожига юритиладиган таҳлилий счётлардаги 
барча дебет қолдиқларнинг умумий суммасига тенг бўлиши керак. 
Синтетик счётнинг дебети ва кредити бўйича айланма суммалари таҳлилий 
счётлари бўйича айланмаларнинг тегишли суммаларига тенг бўлиши керак. 
Бир синтетик счётнинг айланма суммаси билан шу синтетик счёт бўйича очилган тегишли 
таҳлилий счётлар айланмалари суммаларининг тенглиги шу билан шартланганки, 
таҳлилий счётларга ҳам худди синтетик счётлардаги каби ўша муомалаларнинг ўзи ва ўша 
томонига ёзилади. Бунда бир нечта таҳлилий счётларга ёзилган муомалалар суммалари 
ҳар доим пировардида шу муомала бўйича синтетик счётда акс эттирилган умумий
суммани ҳосил қилади. Ҳисобот давр якунларини чиқариш пайтида синтетик ва таҳлилий 
счётларнинг кўрсаткичлари албатта солиштириб текширилиши керак, чунки йўл қўйилган 
номувофиқликни топиш ва тўғрилаш учун муҳимдир. 



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling