Иккинчи муомала. Шунга ўхшаган фақат баланснинг активига таъсир қиладиган
муомалалар амалда кўплаб учрайди. Соф фойданинг бир қисми (10000 сўм) ҳисобидан
корхона ишининг натижаларини якунлашда қабул қилинган қарорга
биноан даргумон
қарзлар бўйича заҳира яратилган.
Мазкур муомала корхонанинг тақсимланмаган фойдасини 10000 сўмга камайтиради,
лекин балансда ўнг модда пайдо бўлади: худди шу суммага даргумон қарзлар бўйича
захира. Демак, энди фойда миқдори 20000 (30000-10000) сўмни заҳира фонди эса - 10000
сўмни ташкил қилади.
Иккинчи муомала натижасида фақат маблағлар манбаи ўзгаради.
Бир манба
(фойда)нинг камайиши ҳисобига бошқа (заҳира фонди) пайдо бўлади. Бу операция фақат
пассив ва контрактив моддаларга тегишлидир. Бунда
пассивнинг жами суммаси
ўзгармайди. Демак, актив ва пассив суммаларидаги тенглик ҳам бузилмайди.
Иккинчи муомаладан кейинги балансни тузамиз:
БАЛАНС
(иккинчи муомаладан кейин)
Актив
Пассив
Маблағлар тури ва
уларнинг жойланиши
Сумма
Маблағлар манбаи ва
улар қандай мақсадга
аталганлиги
Сумма
Асосий воситалар 350000
Устав фонди 400000
Хом ашё ва материаллар 100000
Заҳира фонди 10000
Касса 40
Фойда 20000
Ҳисоб-китоб счёти
49900
Банк кредитлари 20000
Дебиторлар 60
Мол етказиб берувчи
50000
Do'stlaringiz bilan baham: