НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎСИМЛИК МОДДАЛАРИ КИМЁСИ ИНСТИТУТИ - СИДДИҚОВ FОПУРЖОН УСМОНОВИЧ
- “ЎЗБЕКИСТОН ФЛОРАСИДА ЎСУВЧИ SCUTELLARIA ТУРКУМИГА ОИД S.PHYLLOSTACHYA ВА S.CORDIFRONS ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ ИККИЛАМЧИ МЕТАБОЛИТЛАРИ: АЖРАТИШ, КИМЁВИЙ ТУЗИЛИШИ ВА БИОЛОГИК ФАОЛЛИГИ”
- “02.00.10 – БИООРГАНИК КИМЁ” ИХТИСОСЛИГИ БЎЙИЧА
- ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PHD) ДИССЕРТАЦИЯСИ
- ИЛМИЙ РАҲБАР: К.Ф.Д., ПРОФ. Ш.В.АБДУЛЛАЕВ
-
МАВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ - Флавоноид моддаларига бой бўлган ўсимликлардан бири Scutellaria L. туркумига оид ўсимликлар бўлиб, уларнинг ер юзида 360 тури, МДХ 148 та тури, Ўзбекистонда эса 38 та тури ўсиши адабиётларда маълум.
- Scutellaria L. туркумига кирувчи ўсимликларининг дунё бўйича 65 тури, Ўзбекистонда 17 та турининг таркиби ўрганилган бўлиб, улардан 325 дан ортиқ флавоноидлар ажратиб олингани адабиётларда қайд этилган.
Ўзбекистон ҳудудида ўсадиган Scutellaria L. ўсимлиги бир нечта турлари халқ табобатида тутқаноқ, аллергия, невроз, гепертония (қон босими ошиши) ва бошқа касалликларни даволашда самарали қўлланиб келинмоқда - Ўзбекистон ҳудудида ўсадиган Scutellaria L. ўсимлиги бир нечта турлари халқ табобатида тутқаноқ, аллергия, невроз, гепертония (қон босими ошиши) ва бошқа касалликларни даволашда самарали қўлланиб келинмоқда
- Россия халқ табобатида S. baicalensis илдизи дамламаси қон босмини тушурувчи ва тинчлантирувчи восита сифатида қўлланилади.
- Хитой ва Япониянинг фармакопеяларига S. baicalensis илдизи ва
- S. barbata пояси киритилган.
- АҚШ фармакопеясида S. lateriflora нинг қуритилган ер устки қисми эпилепсия (тутқаноқ), асабийлик ҳамда невралгияни даволашда тинчлантирувчи ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида тавсия этилган.
- Тибет табобатида S. scordifolia нинг ер устки қисми яллиғланиш, юрак мушаклари яллиғлашишида, юрак урушини фаоллаштирувчи, бўғим касалликларида ҳамда ҳароратни туширувчи восита сифатида, қўлланилади.
- Сибир халқ табобатида S. galericulata дан гипертония, безгак, қон кетишида ва ўткир нафас йўллрини яллиғланиш касалликларни даволашда фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |