Япониянинг иқтисодий ривожланиши
Download 32.55 Kb.
|
ЯПОНИЯ РИВОЖ
ЯПОНИЯНИНГ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИ Япония дунёнинг етакчи иқгасодий марказларидан бири ҳисобланади. 2010 йилда Япониянинг номинал ЯИМнинг ҳажми 5.5 трлн. долларни ташкил этди, кўрсаткич бўйича АҚШ ва Хитойдан кейин учинчи ўринни эгаллайди. Шунга қарамасдан охирги йилларда Хитой, Ҳиндистон, Бразилия каби йирик ривожланаётган мамлакатларнинг барқарор иктисодий ўсиш суръатларига эришишлари туфайли Япониянинг глобал иқтисодий тизимдаги ўрни бироз сустлашди. Мисол учун Япониянинг дунё ЯИМдаги ҳиссаси 1990 йилда 14,3% ни ташкил этган бўлса, 2010 йилга келиб ушбу кўрсаткич 8,7% га тенг бўлди5. ЯИМнинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳажми бўйича Япония 2000 йилда дунёда 3 ўринни эгаллаган бўлса, 2010 йилда 23 уринни, Менежментни ривожлантириш халқаро институтининг халқаро рақобатбардошлик рейтингида мамлакат 1990 йилда 1 ўринни эгаллагани ҳолда 2010 йидда 27 ўринга тушиб қолди. Япония иқгисодиётининг тармоқ таркиби ҳам ривожланган мамлакатлар каби постиндустриал кўринишга эга. 2010 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 71% и хизматлар, 29% и саноат, 1% и қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғри келди. 1980-2010 йилларда ялпи ички маҳсулотнинг тармоқ таркибида қишлоқ хўжалигининг улуши 4% дан 1% гача, саноатнинг улуши 42% дан 28% гача қисқаргани ҳолда, хизматлар соҳасининг улуши 24% дан 71% гача ортди (1-жадвал). 1 - жадвал Япония иқгисодиётининг тарм оқ таркиби, жамига нисбатан фоиз ҳисобида
Манба: World Development Report 2012. World Bank. P. 396. Реал сектор. Япония қишлоқ хўжалиги меқнат унумдорлиги бўйича бошқа тармоқлардан ортда қолди. Охирги йилларда мамлакатнинг ўзини ўзи озиқ-овқат билан таъминлаш коэффициента (40% дан паст) пасайиб, озиқ-овқат импортининг улуши ортиб бормокда. Япон хукумати қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ўзини ўзи озиқ-овқат билан таъминлашни яқин истиқболда 45% га ошириш чоратадбирларидан иборат махсус дастурлар ишлаб чикди. Япониянинг ҳудудий жойлашуви денгиз билан боғлиқ тармокларнинг ривожланиши ва аҳолининг озиқ-овқат истеъмолида денгиз маҳсулотларининг етакчи мақега эгалигини таъминлаган. Япония денгиз мақсулотларини истеъмол қилиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллайди. Япония саноати дунё саноат маҳсулотларишшг тахминан 12% ини беради ва асосан қайта ишлаш саноати маҳсулотларидан иборат. Мамлакат қайта ишлаш саноатида материал ва энергия сигимкорлиги юқори тармоқлардан илм-фан сигимкорлиги юқори тармокларга ўтиш жараёни рўй бермовда. Япония ҳозирга қадар катта микдорда пўлат ва прокат, кемалар, матолар ишлаб чиқарса-да, электрон саноат, автомобилсозлик, саноат асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш, кимё саноати тармоқлари юқори рақобатбардошпикка эга. Япония ривожланган транспорт тизим ига эга ва у мунтазам илмийтехник ютуқлар асосида такомиллаштирилиб борилади. Автомобиль транспорти йўловчи ва юк ташишда етакчилик қилади. Мисол учун 2003 йилда мамлакатда 77,6 млн. автотранспорт воситалари рўйхатга олинган ва унинг 69% и енгил автомобилларга тўғри келади. Япониянинг пул-кредит тизими Япония Банки (мамлакатнинг марказий банки), шаҳар (3 мингта) ва худудий (12 мингта) филиалларга эга ўндан ортиқ банклардан - тижорат банклари, траст-банклар, узок, муддатли кредитлар берувчи банклар (0,5 мингта филиал) ва 25 мингта почтажамгарма кассаларидан иборат. Солиқ ва бюджет соқаси. Японияда йигиладиган солиқлар ичида жисмоний шахслардан ундир иладиган даромад солиш (бюджетга тушадиган солиқларнинг 40% и), корпоратив со лик (30%) ва акцизлар устуворлик қилади. Мамлакатда солиқ юки давлат бюджета ҳажмининг ЯИМга нисбатан улушининг кичиклиги сабабли Европа мамлакатларига Караганда паст ҳисобланади. 1995-2010 йилларда давлат бюджета камомади ЯИМга нисбатан ўртача 5-8% ни ташкил этди. Бу Япония ҳукуматининг иктисодиёгни рецессия ҳолатидан (1990 йиллар, 2008-2010 йиллар) олиб чиқиш учун инқироз ҳолатидаги япон компаниялари ва банкларининг акцияларини чегараланган муддатга сотиб олиш шаклидаги ёрдами оқибатидир. Давлат бюджети камомади давлат облигацияларини чиқариш йўли билан қопланади, бу эса катта микдордаги давлат қарзларини юзага келгиради (2-жадвал). 2 - жадвал Япония давлат бюджети камомади ва давлат қарзи динамикаси
Download 32.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling