Япониянинг иқтисодий ривожланиши
Download 32.55 Kb.
|
ЯПОНИЯ РИВОЖ
Манба: Переспективы развития мировой экономики. Замедление роста, увеличение рисков. Обзор. Сентябрь 2011. МВФ. Вашингтон, 2011. Ижтимоий соҳа. Япониянинг ижтимоий соҳасидаги эришган ютуқларининг мухим жиҳатлари куйидагилардан иборат: - меҳнат бозоридаги янгиликлар - меҳнат бозорида бир умр ёллаб ишлатиш ва иш ҳақини ёшга қараб тўлаш тизим и дан босқичма-босқич Ғарб меҳнат тизим ига ўтиш амалга оширилди; - таълим тизимини янгилаш - ўкувчиларда мустақил фикрлаш ва индивидуалликни тарбиялаш тизимига ўтиш бошланди, умумтаълим мактабларига нисбатан тенглаштириш ёндашуви тугатилиб, хусусий мактабларни яратиш рагбатлантирилмокда; - истеъмол талаби таркибини ўзгартириш - жамғармалар ҳажми қисқариб, оила бюджетида шахсий истеъмол муҳим ўринга эга бўлмокда. Японияда юқори сифатли товарлар ва хизматлар истеъмоли ортиб бормокда, уй эгаларининг сони, хонадон хўжаликларида соғлиқни сақлаш, таълим, дам олиш харажатлари ортиб бормоқца; - пенсия тизимида ислоҳотлар - мамлакат кейинги вақтларда пенсия тизимида муаммоларга дуч келди. Бунинг асосий сабабларидан бири пенсия тизим ид аги катта миқдордаги молиявий камомад ҳисобланади. Япония ҳукумати пенсия тизимини ислоҳ этишнинг 10—15 йилга мўлжалланган дастурини ишлаб чикди. Унда фуқароларнинг бадалларини босқичма-босқич кўпайтириб бориш ва базавий пенсияни субсидиялашда давлат улуши ни ошириб бориш кўзда тутилган. Япония учун аҳолииинг қариш и муаммоси энг жиддий ижтимоий муаммолардан бири хрсобланади. Япония дунёда аҳолининг кутилаётган умри узунлиги бўйича биринчи ўринда туради ва бу кўрсаткич ўртача 82 ёшни ташкил этади. А хо л ининг қариши жараёни билан боғлиқ куйидаги салбий оқибатлар келиб чиқиши мумкин. Биринчидан, аҳоли таркибида ёшлар улуши қисқариб боради. Япон компаниялари ҳозирданоқ ноанъанавий дунёқарашга эга ҳаракатчан ёш ишчи куч ининг етишмаслигини сезишмокда. Япониядаги йирик компанияларнинг юқори бошқарув персоналииинг ўртача ёши 60 ёшга тенг. Иккинчидан, аҳоли таркибида қариялар улушининг ортиб бориши пенсия таъминоти ва соғлиқни сақлаш харажатларининг кўпайишига олиб келади. Мамлакатда ижтимоий соҳада юзага келаётган мураккаб вазиятни юмшагиш мақсадида пенсияга чиқиш ёшини 60 ёшдан 65 ёшгача узайтирилди. Юқоридаги сабабларга кўра ижтимоий харажатларнинг ошиб кетиши давлат бюджети камомади ва давлат қарзининг ўсиб кетишига олиб келмокда. Ташқи иктисодий стратегияси. Япония “иктисодий мўьжизаси”нинг сабабларидан бири - ички бозорни ҳимоялаш ва маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқишни ҳар томонлама самарали қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ташки иктисодий стратегиянинг танланганлигидир. Япония учун тўлов балансининг жорий операциялар счёта бўйича катта микдордаги ижобий қолдиқ хос бўлиб, 2010 йилда бу кўрсаткич 195,9 млрд. долларни ёки ЯИМга нисбатан 3,6% ни ташкил этди (3-жадвал). 3 - ж а д в а л Япония тўлов балансининг жорий операциялар бўйича қолдиғи динамикаси
Download 32.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling