Япониянинг иқтисодий ривожланиши
Download 32.55 Kb.
|
ЯПОНИЯ РИВОЖ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2000 й. 2005 й. 2006 й. 2007 й.
Манба: Перспективы развития мировой экономики. Замедление роста, увеличение рисков. Обзор. Сентябрь 2011. МВФ. Вашингтон, 2011. XXI аср бошларида ЖСТ томонидан яқингача устун даражада нотариф тўсиқлар ёрдамида ёпиқ бўлган Япония ички бозорини эркинлаштириш борасидаги талаблар кучайиб бормокда. Япония жаҳон товарлар экспортида 2010 йилда 4-уринви, импортида 4-ўринни, жаҳон хизматлар экспортида 6 - ва 5-ўринларни эгаллайди. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози Япония ташқи савдосига жиддий салбий таъсир кўрсатди. Мисол учун 2009 йилда товарлар экспорта ва импорта 2008 йилга нисбатан мос равишда 26 ва 28% га пасайди (4- жадвал). 4 - ж а д в а л Япония ташқи савдосининг ҳажми ва ўзгариш и, млрд. долл.
Манба: TradeProfiles2011. WTO. Geneva,2011 Япония ташқи савдосининг товар таркибида саноат маҳсулотлари етакчи мавқега эга. 2010 йилда саноат маҳсулотларининг товарлар экспортидаги улуши 94,4% ни, товарлар импортида эса 63,1% ни ташкил этди (5-жадвал). 5 - жадвал Япония ташқи савдосининг товар таркиби, 2010 й.
Манба: Trade Profiles 2011. WTO. Geneva, 2011 Япония ташқи савдосининг географик таркибида ривожланган мамлакатлар етакчи улушга эга бўлса-да, охирги йилларда жиддий ўзгаришларга учрамокда. Жумладан, 2000-2010 йилларда мамлакат ташқи савдо айланмасида АҚШ ва ЕИ-27 мамлакатларининг улуши мос равишда 25,2, 14,9% дан 13,0,10,5% га қадар қисқаргани ҳолда, асосий истеъмол товарлари ва хомашё етказиб берувчи Хитой ва Яқин Шарқ улуши мос равишда 11,4, 6,9% дан 22,2, 9,8% гача ортган (6-жадвал). 6 - жадвал Я пония таш ки савдосининг географик таркибидаги ўзгариш лар, жамига нисбатан % ҳисобнда
Манба: International Trade Statistics. WTO. Geneva, 2011 йил маьлумотлари асосида тузнлган Япония иқгисодиётининг асосини маҳсулотлар ва хизматлар экспорта ташкил этади. Шаркий Осиё мамлакатлари билан ташки савдосининг барқарор суръатларда ривожланиши ва япон компанияларининг ушбу ҳудудга инвестиция киритиши истикболли ҳисобланади. Биринчидан, Ш арқий Осиё бозорлари жадал ва барқарор суръатларда кенгайиб бормокда, иқгасодий ва сиёсий жиҳатдан ҳудуд ичидаги иктисодий ҳамкорлик учун очикдир. Иккинчидан, Шарқий Осиёда ЖСТ, Икки томонлама иқгисодай шартномалар бўйича ҳамкорлик, Эркин савдо тўғрисидаги келишув, Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги каби келишувлар доирасида савдо муносабатларини рагбатлантириш дастаклари мавжуд ва амал қилмокда Жаҳон иқтисодиёти марказларидан бири сифатида Япония АҚШ в а Еарбий Европа ўртасида балансловчи вазифасини ўйнамоқда. Шунга қарамасдан мамлакатдаги шу вақттача самарали ҳисобланган, ташқи ўзгаришларга тез мослаша оладиган бюрократик тизим, макроиқтисодий сиёсатдаги ички ёпиқлик ва консерватизм Япониянинг жаҳон иқтисодий маркази сифатидаги мавқеининг пасайипшга олиб келмокда. Download 32.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling