Microsoft Word Buhgalter doc


Олдиндан кўра билиш - эхтиёткорлик (консерватизм) тамойили


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Олдиндан кўра билиш - эхтиёткорлик (консерватизм) тамойили (conservatizm 
concept) шундан иборатки, даромадлар уларни олиш муқаррар бўлган ҳодисага айланган 
пайтда ҳисобга олинади, ҳаражатлар эса уларнинг содир бўлиш имконияти муқаррар 
ходиса бўлган пайтда ҳисобга олинади. Эхтиёткорлик - бу потенциал фойда ёки 
активларни ҳисобга олишдан кўра, потенциал зарарлар ёки пассивларни ҳисобга 
олишдаги катта тайёргарчиликдир. Бу, масалан, шунда намоён бўладики, бухгалтер ҳар 
қандай холларда ҳам фойда олишга ҳаракат қилади, лекин шу билан бирга зарарлар 
кўрилиши мумкинлигини ҳам инкор қилмайди. Шу билан бирга, бунда баҳолашнинг 
муқобил варианти бўлган тақдирда энг кам қийматни акс эттирадиган усули танлаб 
олинади. Шундай қилиб, бу қоида амалга оширилиши қабул қилинадиган қарорларда 
таваккалликни камайтиради. 
Мазмуннинг шаклдан устунлиги тамойилида бухгалтерия ҳисобида унча муҳим 
бўлмаган холларга эътибор берилмай, шу билан бирга барча муҳим бўлган холлар ҳисобга 
олинади. Масалан, компания ишида идора буюмлари (канцтовар)нинг ишлатилишини 
ҳисобга олишда, яъни уларнинг бир кунлик сарфини, эскиришини ва қолдиғини ҳисобга 
олиш амалий нуқтаи назаридан номаъқул деб ҳисобланади. Чунки бухгалтерия ҳисобида 
моддийлик принципига биноан идора буюмлари компаниянинг маблағлари сифатида 
уларни сотиб олиш дақиқасида бутунлай ишлатиб юборилади деб қабул қилинади. Бу 
масалага бошқача ҳар қандай ёндашиш ҳисобни қийинлаштириш ва катта ҳамда ортиқча 
бўлган ҳисоб-китоб ишларига ўзини оқламайдиган вақт ҳаражатлари билан боғлиқ 
бўлади. Масалани бундай хал этиш, гарчи бизнинг амалиётда қўлланиладиган назарий 


ёндашишга қараганда ноаниқроқ бўлса ҳам, оддий ва самаралидир. Операцияларни муҳим 
ва номуҳим гуруҳларга ажратиш субъектив ҳисобланади. Корхонанинг молиявий 
ҳолатини ўзгартирадиган операциялар муҳим операцияларга киритилади. Бу масалада 
қатъий қабул қилинган қоидалар йўқ. 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling