Microsoft Word Buhgalter doc


Кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлик тамойили


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлик тамойили. Бухгалтерия ҳисоби оъектлари 
бир кўрсаткичда, масалан сўмда, чет эл валютасида акс эттирилган ҳолдагина 
қиёсланувчанлик қоидасига жавоб берган бўлади. Акс ҳолда натурал ўлчов бирликларини 
(кг., гр., т., л. ва бошқа), меҳнат ўлчов бирликларига (иш соати, иш куни в. ҳ. к.) ёки пул 
ўлчов бирликларига таққослаб-қиёслаб таҳлил қилиб бўлмайди.
Молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги қоидаси (accounting entity). Бетарафлик 
принципининг маъноси шуки, молиявий ҳисобот ундан бир гуруҳ фойдаланувчиларнинг 
манфаатига алоҳида эътибор бериб бошқа гуруҳ фойдаланувчиларнинг зарарини 
кўзламайди, яъни молиявий ҳисоботларни олдиндан ўлчаб (пичиб-тўқиб) қўйилган 
янглиш фикрдан ҳоли бўлиши керак. 
Ҳисобот даври даромадлари ва харажатларнинг мувофиқлик тамойили. Унинг 
моҳияти шундан иборатки, товарлар ёки хизматлар учун нақд пуллар олинган ёки нақд 
пуллар билан тўлаш тўғрисидаги талабнома топширилган тақдирдагина даромадлар 
олинган ҳисобланади. Агар бошқарув ходимлари сотилган товарлар бўйича, ҳамда 
қарзнинг узилишига ишончи бўлмаса, унда фойда ҳақидаги ҳисоботда маҳсулот ва 
хизматлар реализациясидан ялпи тушум олинадиган ҳисобот даврида шу даргумон 
қарзларни узиш учун заҳира ажратиб (ҳисоблаб) қўйилади. Гарчи даромадлар сотиш 
даврида рўйхатга олинса ҳам айрим мустасноларга биноан, яъни контрактни босқичма-
босқич бажарилиши усули (percentage of completion method) ва кейинчалик тўлаш шарти 
билан сотиш (рассрочка) усулларида (installment method) ҳам даромад товарлар 
жўнатилган, хизматлар кўрсатилган вақтида ҳисобга олинаверади. 
Активлар ва мажбуриятларининг ҳақиқий баҳоланиши тамойили. Айланма 
активлари сотиб олиш қийматида, ишлаб чиқариш таннархида ёки соф сотиш қийматида 
баҳоланса, асосий ва номоддий активлар бошланғич қийматда баҳоланади. Молиявий 
қуйилмалар эса бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ баҳоланиши лозим. 
Мажбуриятлар - томонларнинг келишув қийматида - пул кўринишида акс эттирилади. 
Молиявий ҳисобот стандартларига бўлган эҳтиёж бухгалтер янглиш фикрга 
келишлик, нотўғри изоҳлаш, ноаниқлик ва ҳар хил маъноли таваккалчилиткларга учраши 
ҳисобига келиб чиқади. Бундай таваккалчиликларни камайтириш учун юқори бошқарув 
идоралари томонидан умумқабул қилинган ва барча корхоналарда фойдаланишга тавсия 
этилган молиявий ҳисобот шакллари ишлаб чиқилди. Бундай ягона тартиб бўлмаганда ҳар 


бир корхона ўз стандартларини ишлаб чиқишга мажбур бўлар эди. Бундай холларда 
молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар олдиндан ҳар бир корхонанинг молиявий 
ҳисоботи хусусиятлари билан танишиб чиқишга маюбур бўлар эди. Натижада муқояса 
қилиб (қиёслаб) бўладиган ҳисоботлар тайёрлаш имконияти бўлмайди. 
1973 йил 9 давлат бухгалтерларининг касбий ташкилотлари бирлашиб, Бухгалтерия 
Стандартлари бўйича халқаро комитет (IASC) ташкил этдилар. Бу комитетнинг мақсади 
ҳалқаро бухгалтерия стандартлари асосида ягона халқаро молиявий ҳисобот тизимини 
ташкил этиш ва такомиллаштиришдан иборат эди. Бугунга келиб Комитет таркибига 100 
дан ортиқ давлатларнинг касбий бухгалтерия ташкилотлари вакиллари киради. 
1996 йилнинг бошига IASC томонидан 41 та халқаро бухгалтерия ҳисоби стандарти 
чоп этилиб амалга тадбиқ этилди. 
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўонунинингкўрсатмалари ва моддалари 
бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида (БҲМС) ўз ривожини топди. Ушбу 
китобни нашр этиш вақтигача қуйидаги БҲМС тасдиқланди: 
0. Молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг концептуал (тамойил) асослари; 
1. Ҳисоб юритиш сиёсати ва молиявий ҳисобот; 
2. Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромад; 
3. Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот; 
4. Товар-моддий заҳиралар; 
5. Асосий воситалар
6. Лизинг ҳисоби; 
7. Номоддий активлар
8. Консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик 
жамиятларида сармояларни ҳисобига олиш; 
9. Пул оқими тўғрисида ҳисобот; 
10. Давлат субсидияларини ҳисобга олиш ва давлат ёрдамини акс эттириш; 
11. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар; 
12. Молиявий инвестициялар ҳисоби; 
13. Акцияга тўғри келадиган фойда; 
14. Ўўшма фаолиятда қатнашиш улушини молиявий ҳисоботда акс эттириш; 
15. Бухгалтерия баланси
16. Бухгалтерия баланси тузилган санадан кейинги хўжалик фаолиятининг назарда 
тутилмаган ҳолатлари ва юз берадиган ҳодисалар; 
17. Капитал қурилишга оид пудрат шартномалари; 
18. Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш; 


19. Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган ҳисоб юритиш 
ва ҳисобот тузиш тартиби тўғрисида; 
20. Хўжалик юрутувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия 
ҳисоботи счетлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома. 



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling