Microsoft Word Buhgalter doc


Синтетик счётлар бўйича айланма ведомости


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Синтетик счётлар бўйича айланма ведомости 
2003 йил феврал учун (сўм) 
 
Счётлар номи 
1-февралга 
қолдиқ 
Февралдаги 
айланма 
1-мартга қолдиқ 
Д-т 
К-т 
Д-т 
К-т 
Д-т 
К-т 
Асосий воситалар 200000 
17000 
217000 
Материаллар 40000 
20000 
20000 
34000 
Валюта счёти 

950000 
950000 

Ҳисоб - китоб счёти 10000 
950000 
41750 
918250 
Устав капитали (фонди)
230000 - 

230000 
Мақсадли тушумлар
6000 
61750 
950000 
894250 
Мол етказиб берувчилар ва 
пудратчиларга тўланадиган 
счетлар 
14000 
24000 
20000 
10000 
Асосий ишлаб чиқариш 

61750 
61750 

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича 
ходимлар билан ҳисоб - 
китоблар 

35000 
35000 
Жами 
250000 250000 292250 292250 1169250 1169250 
Синтетик счётлар бўйича айланма ведомост барча синтетик счётлар бўйича 
айланма ва сальдоларнинг жамланишини англатиб, ҳисоб ёзувларини текшириш, янги 
балансни тузиш ҳамда хўжалик маблағларининг аҳволи ва ўзгариши билан умумий 
танишишга мўлжалланган. 
Ҳисоб ёзувларини текшириш ведомостининг жами бўйича амалга оширилади. 
Ундаги уч жуфт суммали устунлар бир - бировларига тегишли тартибда тўғри келадиган 
дебет ва кредит жамиларга эга бўлишлари керак. Дебет ва кредит бўйича бошланғич 
қолдиқлар жамиларининг тенглиги баланснинг ҳар хил бўлимларида келтирилган бир хил 
маблағларнинг умумий суммаларидан иборатдир. Пул кўринишида бу суммалар ҳар доим 
бир хил бўлиши керак, чунки у актив ва пассивнинг жамидир. Барча счётлар дебети ва 
кредитининг якунлари ҳар хил бўлиши мумкин эмас, чунки барча муомалалар счётларда 
икки ёқлама ёзув билан акс эттирилади. Охирги қолдиқларнинг тенглиги бошланғич 
қолдиқларнинг тенглигига ўхшаб шартланади. 
Синтетик счётлар бўйича айланма ведомостларнинг уч жуфт устунлари 
якунларининг тенглиги жорий ҳисобда икки ёқлама ёзув усулининг тўғри 
қўлланилганлигидан далолат беради. Лекин бундай ҳолларда ҳам айрим суммаларни 
тегишли счётга эмас, балки бошқа счётга ёзиб қўйилганлигидан иборат бўлган хатоларга 
йўл қўйилган бўлиши мумкин. Бундай хатоларни юзага чиқариш учун синтетик счётлар 
бўйича айланма ведомостининг маълумотлари таҳлилий ҳисоб маълумотлари билан 
солиштириб, текшириб чиқилади. Ундан ташқари, баъзи муомалалар тасодифан умуман 


синтетик счётларга ёзилмай қолиши мумкин, натижада ҳисоб тўла бўлмаслиги мумкин. 
Синтетик счётлардаги ёзувларнинг тўлалиги ведомостда кўрсатилган дебет ва кредит 
бўйича якунларни барча бухгалтерия ёзувлари (проводкалар) суммалари билан 
солиштириш йўли билан юзага чиқариш мумкин. Якунлар бир - бировларига ўхшаши 
керак, чунки уларнинг ҳар бири ҳисобот давридаги барча муомалалар суммасини акс 
эттиради. 
Бизнинг мисолда синтетик счётлар бўйича айланма ведомостнинг барча уч жуфт 
устунларининг якунлари тегишли тартибда тенг. Айланма ведомости устунларининг 
якунлари барча муомалалар бўйича ёзувларнинг якунларига тўғри келади. Демак, 
иккиёқлама ёзув усули тўғри қўлланилган ва синтетик счётларда ҳамда муомалалар тўғри 
акс эттирилган.
Янги балансни тузиш учун синтетик айланма ведомостидаги охирги қолдиқлар 
суммаларидан фойдаланилади. Гап шундаки, ўнг томондаги сўнги устунларда 
кўрсатилган охирги қолдиқларнинг барчаси биргаликда корхонанинг янги балансини 
англатади. 
Лекин балансни тузиш айланма ведомостига синтетик счётлар қолдиқларини 
баланс жадвалига механик ўтказишни англатмайди. Айланма ведомости фақат ҳисобот 
даврининг охирига бўлган корхона маблағлари ҳолати тўғрисидаги дастлабки 
маълумотларгагина эгадир. Унда ҳисоблаб чиқарилган қолдиқлар, баланс тузишдан олдин 
текширилади ва аниқланади. Шунинг учун синтетик счётлар бўйича айланма ведомостлар 
кўпинча текширув баланси деб ҳам номланади. 
Корхона маблағлари ҳолати ва ўзгариши билан умумий танишиш синтетик айланма 
ведомостларининг айланма ва сальдоларини ўрганиш ёрдамига амалга оширилади. 
Ундаги маълумотлар, тўғрисини айтганда, хўжалик фаолиятини чуқур ўрганиш имконини 
бермайди, лекин унга асосланиб, маблағлар турлари ва уларнинг манбаларининг ўзгариши 
ҳақида бемалол баъзи хулосалар қилиш мумкин. 
Масалан, юқорида келтирилган ведомостдан ўтган ойда корхона маблағлари 
қандай ўзгарганлиги кўриниб бурибди. Уларнинг умумий суммаси 919250 сўмга ошган 
(250000 сўмдан 1169250 сўмгача). Шу билан бирга «Устав капитали (фонди)» счётининг
суммаси ўзгармасдан қолди, «Ҳисоб-китоб счёти», «Мақсадли тушумлар» ва «Меҳнатга 
ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб китоблар» кўпайган, «Материаллар» ва «Мол 
етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» камайган. Шуни ҳам 
таъкидлаш лозимки, агар «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган 
счетлар» моддаси бўйича қолдиқнинг камайиши (корхона қарзининг камайиши) ҳар доим 


ижобий ҳодиса бўлса, хом ашё ва материаллар заҳирасининг қисқариши, фақат улар билан 
корхона таъминотининг ёмонлашига олиб келмасагина ижобий бўлиши мумкин. 
Ундан ташқари, 1 - мартга айланма ведомости янги моддалар пайдо бўлди. Улар 
корхонада энди «Валюта счёти», «Асосий ишлаб чиқариш», «Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича 
ходимлар билан ҳисоб китоб» ва ҳ.к.. 
Алоҳида моддалар бўйича суммаларни кўриб чиқиш пайтида, улардаги қолдиқлар 
ўзгаришининг умумий сабаблари аниқланади. Масалан, хом ашё ва материаллар қолдиғи 
камайган, чунки февралдаги унинг сарфланиши (26000) киримдан (20000) ортиқча бўлган. 
«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» моддасидаги қолдиқ 
камайган, чунки мол етказиб берувчиларга тўланган сумма (24000 сўм) унга ҳисобланган 
сумма (20000 сўм)дан ортиқ бўлган. «Асосий ишлаб чиқариш» моддаси бўйича унинг 
дебетида кўрсатилган ишлаб чиқариш харажатлари, унинг кредитида акс эттирилган 
мақсадли молиялаш билан қопланадиган суммага тенг. Демак, шу ойда бошланган 
фаолият, ўша ойнинг ўзида тамомланган. 
Хўжалик фаолиятининг бошқа томонлари айланма ведомостнинг қолган 
моддалари маълумотлари асосида аниқланади. 
Таҳлилий счётлар бўйича айланма ведомостлар ҳар хил бўлади. Айни шу таҳлилий ҳисоб 
объектларини тависфловчи кўрсаткичларнинг хусусиятлари билан белгиланади. Масалан, 
кўпчилик маблағлар манбаининг ҳисоби фақат пул ўлчагичида юритилади, шу сабабдан 
маблағлар манбаларининг счётлари бўйича айланма ведомостларида фақат пул 
кўрсаткичлари учун устунлар ажратилган. Моддий қийматликлар фақат пул кўрсаткичида 
эмас, балки натурада ҳам кўрсатилади ва уларнинг айланма ведомостларида ҳам 
суммалар, ҳам миқдорини кўрсатиш учун устунлар ажратилган. 
Юқоридаги мисолимиз маълумотлари бўйича «Материаллар» ва «Мол етказиб 
берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» счётларининг таҳлилий ҳисоби 
бўйича айланма ведомостини тузамиз. 
Материаллар бўйича аналитик (таҳлилий) счётларнинг (1010) айланма ведомости 
Ой айланмаси (оборот) 
Материал 
турлари 
Ой бошига 
қолдиқ 
Д-т 
К-т 
Ой охирига 
қолдиқ 
А материал 
Б материал 
30000 
10000 
15000 
5000 
20000 
6000 
25000 
9000 
Жами 40000 20000 26000 34000 


Мол юборувчи ва пудратчилар билан ҳисоб – китоблар (6010) бўйича айланма ведомости 
Ой айланмаси (оборот) 
Корхона 
Ой бошига 
қолдиқ 
Д-т 
К-т 
Ой охирига 
қолдиқ 
Ташсельмаш 
6-сонли бирлашма 
5000 
9000 
15000 
9000 
20000 

10000 

Жами 14000 
24000 
20000 
34000 
Уларни тузиш тартиби жуда содда бўлиб, қандайдир тушунтиришларни талаб 
этмайди.
Таҳлилий ҳисоб счётлари бўйича айланма ведомостлари битта синтетик счёт билан 
бирлаштириладиган барча таҳлилий ҳисоб счётлари бўйича айланмалар ва сальдолар 
йиғиндисини англатиб, шу счётлар бўйича ҳисоб ёзувларини текшириш учун ҳамда 
корхона маблағлари айрим турлари ва уларнинг манбаалари ҳолати ва ҳаракатини 
кузатиш учун мўлжалланган. 
Таҳлилий счётлар бўйича айланма ведомостларининг қандай мақсадга аталганлигини 
кўриб чиқамиз. 
Ҳисоб юритишнинг тўғрилиги ва тўлалигини текшириш учун таҳлилий айланма 
ведомостларининг якунлари синтетик айланма ведомостидаги тегишли синтетик счётнинг 
маълумотлари билан солиштириб текширилади. Қолдиқлар ва муомалалар синтетик ва 
таҳлилий счётларга бир хил суммада ёзилади, шунинг учун уларнинг якунлари бир - 
бировларига тўғри келиши керак. 
Шундай қилиб, таҳлилий айланма ведомостларининг якунлари «Материаллар» ва 
«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» синтетик счётлари 
бўйича айланма ведомостларида кўрсатилган суммалар тўла равишда тўғри келиши керак. 
Корхона айланмалари тўғрисидаги тўла маълумотлар шахмат айланма 
ведомостларидан олинади. У счётлар корреспонденцияси асосида тузилади. Амалиётда 
уни тузиш техникаси корреспонденцияланувчи счётларнинг дебет ва кредити бўйича 
айланмаларни гуруҳлашни назарда тутган синтетик ҳисоб счётларининг ўз шакллари 
билан осонлаштирган. 
Бизнинг мисолимиздаги маълумотлар асосида тузилган шахмат ведомостини кўриб 
чиқамиз. (1-жадвал) 
Шахмат айланма ведомости шундай тузилганки, ундан корреспонденцияланувчи 
счётлар кўриниб туради. Ҳар қандай қаторнинг навбатдаги устун билан кесишиб ўтадиган 
ҳар бир катаги счётларнинг маълум корреспонденциясини кўрсатади. Масалан, «Мол 
етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» счёти бўйича қаторнинг 
«Ҳисоб-китоб счёти» счётининг устуни билан кесишиб ўтадиган катак қуйидаги ёзувни 
англатади. 



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling