Microsoft Word Buhgalter doc


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Шахмат айланма ведомости 
2003 йил феврал учун 
Кредит- 
ланувчи 
сч. 
Дебет- 
ланувчи сч. 
Капитал
қўйилмалар
Мол
етказиб
берув
-
чиларга
тўланадиган
счетла
р 
Мамлакат
и
чидаги
валюта
счётлари
Материаллар
Меҳнатга
ҳақ
тўлаш
бўйича
ходимлар
билан
ҳисоб
-китоб
Бошқа
тушумлар
Ҳисоб

китоб
счёти
Асосий
ишлаб
чиқариш
Турли
кредитор
-
лардан
қарзлар
Дебети
бўйича
жами
Асосий 
воситалар 17000
17000 
Материал-
лар
2000 
20000 
Ҳисоб-ки-
тоб счёти
950000
950000 
Асосий 
ишлаб 
чиқариш
26000 
35000 
750 
61750 
Валюта 
счёти 950000
950000 
Мол етказиб 
берувчилар 
ва 
пудратчилар 
билан ҳисоб 
–китоблар
24000 
24000 
Бошқа 
мақсадли 
тушумлар
61750 
61750 
Капитал 
қўйилма
17000 
17000 
Турли кре-
диторлар 
қарзлар
750 
750 
Кредит бў-
йича жами 17000 20000 950000 26000 35000 950000 41750 
61750 750 2102250
Д - т «Мол етказиб бурувчилар ва пудратчиларга 
тўланадиган счетлар»
24000
К - т «Ҳисоб китоб счёти» 
24000


Мазкур муомала ҳисоб - китоб счётидан мол етказиб берувчиларга пул ўтказиш 
билан қарзни узиш муомаласини акс эттиради. 
Шахмат айланма ведомости бир хил бўлган корресонденциядаги ҳар бир счётнинг 
айланмалар якунлари билан тўлдирилади. Бу якунлар мазкур счётнинг дебет қатори у 
билан корреспондентланадиган счётнинг кредит устуни билан кесишган ўтадиган катакка 
ёзиб қўйилади.
Агар счётда бир хилдаги муомалалар билан бирнечта суммалар кўрсатилса (бизнинг 
мисолда бундайлар йўқ), унда шахмат айланма ведомостининг тегишли катагига шу 
суммаларнинг жами ёзиб қўйилади.
Шундай қилиб, шахмат айланма ведомостининг ҳар бир катагига бир хил бўлган 
корреспонденция билан ёзилган якунларни англатувчи фақат битта сумма ёзиб қўйилади. 
Шахмат айланма ведомостини тузиш барча синтетик счётларнинг дебети ва кредити 
бўйича айланмалар якунини чиқариш билан тамомланади. Кредитнинг айланмалари 
шахмат айланма ведомостида автоматик қайд қилинади, чунки счётлар дебетига 
суммаларни ёзиш пайтида улар бир вақтнинг ўзида улар билан 
корреспонденцияланадиган счётларнинг кредитига ҳам киритилади. 
Шахмат айланма ведомости счётлар корреспонденциясининг мазмунини очиб бериш 
ва уларни тўғрилигини текшириш учун хизмат қиладиган счётлар бўйича айланмалар 
йиғиндисини кўрсатиб беради. 
Айланмалар мазмуни корресопнденциясини тавсифловчи катаклар кўрсатиладиган 
ҳар бир счётдаги айланманинг умумий суммасини қисман суммаларга бўлинган холда 
очиб берилади. Натижада ушбу ведомостнинг маълумотларига қараб, масалан, корхонага 
келиб тушган материалларнинг суммасинигина эмас, балки шу қийматликлар бўйича 
корхонанинг мол етказиб берувчилар олдида қарзи юзага келганлигини ҳам кўриш 
мумкин. Шунинг ҳисоб - китоб счётидан сарфланган пул маблағларинингина эмас, балки 
пул ўтказишнинг мақсади мол етказиб берувчиларга қарзни узишни (24000 сўм «Мол 
етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» қатори бўйича учинчи 
устунда) ҳам аниқлаб олиш мумкин.
Счётлар корреспонденциясининг тўғрилигини текшириш шахмат айланма 
ведомостидаги ёзувлар бўйича қуйидагича амалга оширилади. Масалан, агар шахмат 
айланма ведомостида айланма суммаси «Меҳнатга хақ тўлаш бўйича ходимлар билан 
ҳисоб -китоблар» счётининг дебети «Ҳисоб - китоб счёти» счётининг кредити билан 
кесишган катаклар берилган бўлса эди, мазкур муомала ёзувида хатога йўл 
қўйилмаганлигидан далолат берган бўлар эди, чунки корхона ходимларига иш хақи ҳисоб 
- китоб счётидан тўланмайди, балки кассадан берилади. Лекин шахмат айланма ведомости 


ёрдамида ҳамма хато ёзувларни топиб бўлавермайди. У бухгалтерия ёзувининг фақат аниқ 
бўлган хатосини очиб бериши мумкин. Агар ёзув нотўғри тузилган бўлиб, счётлар 
корреспонденциясида хатоларга йўл қўйилган бўлса, унда шахмат айланма ведомости 
бўйича ноаниқликни юзага чиқариб бўлмайди. 
Амалиётда шахмат айланма ведомости кўпчилик корхоналарда ёрдамчи иш жадвали 
сифатида ишлатилади. Мамлакатимиз бухгалтерия ҳисобида ёзувнинг шахмат усулидан 
кенг фойдаланилади. У синтетик ҳисоб счётларида суммаларни гуруҳлашда кенг 
тарқалган бўлиб, жамғарувчи ведомостлар ёрдамида амалга ошириладиган ҳисоб ёзувлари 
тайёрлашнинг техникавий усули ҳамда бухгалтерия ҳисобининг журнал - ордер шаклида 
қўлланиладиган маълумотларни умумлаштириш тартиби ҳам унга асослангандир. 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling