Microsoft Word Buhgalter doc


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Бешинчи муомала. Бошқа (ҳар хил) харажатлар 
қилинган 250 
сўм. 
Четки ташкилотларнинг хизматлари учун ҳисобланган суммалар «Мол 
етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» ва «Асосий 
ишлаб чиқариш» счётларида акс эттирилади. Бунда «Мол етказиб берувчилар 
ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» счёти кредитланади, чунки қарз 
кўпаяди, «Асосий ишлаб чиқариш» счёти эса корхона харажатларининг 
кўпайганлигини кўрсатиш учун дебетланади.
Бешинчи муомаланинг ёзуви: 
Д т «Асосий ишлаб чиқариш» сч. 250
К т «Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга 
тўланадиган счетлар» сч. 250
Олтинчи муомала. Қуйидаги мақсадлар учун сарфланган электро - энергия учун 
ҳисоб - китоб счётидан тўланган: 
ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун 3200 
сўм.
умумхўжалик эҳтиёжлари учун 250 
сўм.
Жами 
3450 сўм.


Корхона томонидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун истеъмол қилинган электро - 
энергия ишлаб чиқариш чиқимлари таркибига киритилади, умумхўжалик эҳтиёжлари 
учун сарфлангани эса - давр харажатлари таркибига қўшилади. Бунда, албатта, ҳар бир 
маҳсулот турига сарфланган энергиянинг миқдорини аниқлаш қийин. Шунинг учун ишлаб 
чиқариш эҳтиёжлари учун сарфланган электро - энергия барчасини, уларни тақсимлаётган 
пайтда маҳсулот таннархига қўшиш мақсадида умумишлаб чиқариш харажатлари 
таркибига олиб бориш тартиби қабул қилинган. 
Корхонани бошқариш эҳтиёжлари учун сарфланган электро - энергия давр 
харажатлари таркибида ҳисобга олиниши керак. 
Бу муомала бўйича «Ҳисоб-китоб счёти» счёти кредитланиши керак, чунки бунда 
корхонанинг пул маблағлари камаймоқда

Олтинчи муомаланинг ёзувчи: 
Д т «Умумишлаб чиқариш харажатлари» сч. 2200
Д т «Давр харажатлари» сч., 250
К т «Ҳисоб китоб счёти» сч. 2450
Еттинчи муомала. Илмий - тадқиқот ташкилотига кейинги йилда ишлаб чиқариш 
мўлжалланган янги буюм конструкцияси лойиҳасини тайёрлаб берганлиги учун унга ҳақ 
ҳисобланди - 4000 сўм. 
Бу сумма ушбу корхонанинг илмий - тадқиқот ташкилотига қарзини кўрсатади, 
шунинг учун уни «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» 
счётининг кредитига ёзиб қўйиш керак. 
Корхонанинг бундай харажатлари маҳсулотни келгусида ишлаб чиқариш билан 
боғлиқ бўлишига қарамасдан, уларни мазкур ҳисобот даврининг қўшиш керак. Бу 
суммани жорий давр чиқимларига қўшиш халқаро стандартлари талабларига тўғри 
келади. Шунинг учун ушбу муомаланинг суммасини «Келгусида солиққа тортиладиган 
базадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари» счётининг дебетида акс эттириш 
лозим. Бу харажатлар қайта ҳисоблаш йўли билан солиққа тортиладиган базага олиб 
борилади (қўшилади), кўплаб ишлаб чиқариш бошлангандан кейин эса корхонанинг ўзи 
белгилаган давр мобайнида тенг миқдорларда солиққа тортиладиган базадан чегириб 
борилади. Бунинг учун харажатларнинг жамғариб борилиши ва уларнинг ҳисобдан 
чиқариши балансдан ташқаридаги 012 «Келгуси даврлар солиққа тортиладиган базадан 
чегириладиган харажатлар» счётида ҳисобга олинади.



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling