Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
Иккинчи муомала. Корхонанинг ишчи ва хизматчиларига иш ҳақи ҳисобланади:
Ишчиларга - М маҳсулотни ишлаб чиқаргани учун 16000 сўм Ишчиларга - М маҳсулотни ишлаб чиқаргани учун 14000 сўм Жами 30000 сўм Цехнинг умумишлаб чиқариш ходимларига 6000 сўм Ҳаммаси 36000 сўм Иш ҳақини ҳисоблаш корхона ходимларига ўтган давр учун тўланиши лозим бўлган суммани аниқлашни англатади. Бундай корхона олдида, биринчидан, ишчи ва хизматчиларга иш ҳақини тўлашга доир мажбуриятлар юзага келади. Шунинг учун муомала суммаси «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоб - китоблар» счётининг кредитида акс эттирилиши керак чунки бу счёт пассив бўлиб, унда корхонанинг ходимлар олдидаги мажбуриятларининг кўпайиши акс эттирилади. Иккинчидан, иш ҳақининг ҳисобланиши ишлаб чиқариш харажатларининг кўпайишига олиб келади. Шунинг учун мазкур операцияни ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобига олинадиган счётларнинг дебетига олиб бориш керак. Маҳсулот тайёрлаганлиги учун ишчиларга ҳисобланган иш ҳақининг суммаси бевосита «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебетида ҳисобга олинади, чунки у тўғри харажатдир, шу билан бир вақтда у маҳсулот ишлаб чиқаришнинг таҳлилий счётлари дебетида ҳам - M маҳсулоти бўйича 16000 сўм ва Н маҳсулоти бўйича 14000 сўм акс эттирилган. Асбоб - ускуналарнинг ишини таъминловчи ишчиларга ҳамда цехнинг хизмат қилувчи ва бошқарувчи ходимларига иш ҳақини ҳисобланиши «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётининг дебетида акс эттирилади. Уни тўғридан - тўғри «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебетига олиб бориш мумкин эмас, чунки айрим ишлаб чиқарилаётган (M ва Н) маҳсулотлари ўртасида қандай тақсимланиш маълум эмас. Улар - эгри харажатдир. Иккинчи муомаланинг ёзуви: Д-т «Асосий ишлаб чиқариш» сч. 30000 Д-т «Умумишлаб чиқариш харажатлари» 6000 К-т «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling