Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
38
шу дақиқадан бошлаб, у гаранг ва қулоғи битиб қолгандай, ўзини йўқотган эди. 
- Қани кел. Кўтардик! Қани ол! - Мўминнинг командаси билан улар ёғочни жойидан бир оз 
кўтариб, уни тошларнинг сиқувидан бўшатиб, пишангнинг устига миндирдилар. 
От нақадар ақлли жонивор! У айни шу пайтда тошларга қоқиниб, тойиниб пастромкани 
тордай таранг тортиб олдинга силкинди. Лекин ёғоч ўрнидан бир қўзғалди-ю, тойиб яна ботиб 
қолди. От яна бир силкинди ва ўзини тутиб қололмай сувга йиқилиб тушиб, типирчилаганча 
эгар-жабдуғига ўралашиб қолди. 
- Отни! Отни кўтар! - Мўмин Ўразқулни туртди. Улар биргаликда отни базўр оёққа 
турғазиб қўйишди. От совуқдан титрар, аранг сувда турарди. 
- Еч отни! 
- Нимага? 
- Еч деяпман сенга. Бошқатдан боғлаймиз. Паст-ромкани ол. 
Яна Ўразқул жимгина бўйсуна қолди. Отни ечиб бўлгач, Мўмин унинг юганини қўлга олди. 
- Энди кетдик, - деди у. - Кейин келамиз. От дамини олсин. 
- Қани, тўхта-чи! - Ўразқул чолнинг қўлидан юганини тортиб одди. У худди уйқудан кўз 
очгандек бўлди. Бирдан яна асл ҳолига қайтди. 
- Сен кимнинг бошини қотиряпсан. Ҳеч қаёққа бормайсан. Ёғочни ҳозир чиқарамиз. 
Кечқурун ёғочга одамлар келишади. Гап-сўзсиз отни эгарла, эшитяпсанми? 
Мўмин жимгина бурилди-да, совуқ қотган оёғи билан оқсаганча саёздан қирғоқ томон юрди. 
- Қаёққа кетяпсан, чол? Қаёққа деяпман? 
- Қаёққа! Қаёққа! Мактабга. Набирам у ерда роса тушдан бери кутяпти. 
- Қани қайт-чи! Қайт! 
Чол қулоқ солмади. Ўразқул отни далада қолдириб, салкам қирғоқда, тошлоқ устида 
Мўминга етиб олди, елкасидан ушлаб ўзига тортди. 
Улар юзма-юз туриб қолишди. 
Ўразқул эпчиллик билан чолнинг бўйнига осилган эски кирза этикни юлиб олди-да
қайнотасининг бошига, юз-кўзига икки марта қулочкашлаб урди. 
- Қани юр! - хириллади Ўразқул этикларни бир чеккага улоқтираркан. 
Чол этик олдига бориб, уни ҳўл қумдан кўтариб, қаддини ростлаганда лабларидан қон 
тирқираб оқар-ди. 
- Ярамас! - деди Мўмин қонни тупураркан, этикни яна елкасига илиб. 
Бу ҳеч кимнинг сўзини қайтармаган Мўмин чаққоннинг сўзи эди. Бу совуқдан кўкарган, 
эски этикларини елкасига илган, лаблари қонаб кетган бечора чолнинг сўзи эди. 
- Юр! 
Ўразқул уни судради. Лекин Мўмин куч билан унинг қўлидан силтаниб чиқди-да, орқасига 
қарамай жимгина нарига кетди. 
- Хап саними, қари аҳмоқ! Энди кунингни кўрсатаман! - Ўразқул унинг орқасидан муштини 
дўлайтириб дағдаға қидди. 
Чол қайрилиб қарамади. У «ётоқ туя»нинг олдидаги супачага бориб ўтирди, этигини кийди 
ва уйига тез юриб кетди. Ҳеч ерда тўхтамай, тўғри отхонага кирди. У ердан Ўразқулнинг 
дахлсиз, меҳмонга миниладиган, пойгада чопадиган, биров эгарлашга ботинолмайдиган бўз оти 
- Олабошни етаклаб чиқди. Худди ёнғин чиққандек Мўмин уни ҳовлидан эгарсиз, узангисиз 
миниб чиқиб кетди. У деразалар ёнидан, ҳали ҳам шақиллаб қайнаб ётган самовар ёнидан от 
чоптириб ўтганида ташқарига отилиб чиққанлар - Мўминнинг хотини, қизи Бекей ва ёш 
Гулжамол чолга бир гап бўлганини дарров фаҳмлашди. У ҳеч қачон Олабошга минмас ва ҳеч 
қачон ҳовлидан бунчалик шошилиб чиқмаганди. Бу Мўмин чаққоннинг исёни эканлигини улар 
ҳали билишмасди. Кексайган чоғидаги бу исён уни нималарга гирифтор қилишини ҳам 
билишмасди. 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling