Microsoft Word davletramzlari doc


Download 331.32 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/22
Sana23.04.2023
Hajmi331.32 Kb.
#1387589
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
davletramzlari

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат 
мадҳияси мадҳиянинг ушбу Қонун билан тасдиқланган 
матни ва мусиқавий таҳририга айнан мувофиқ ҳолда ижро 
этилмоғи лозим. 
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат 
мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилган тақдирда ҳозир 


31
бўлган кишилар мадҳияни тик туриб, эркаклар бош кийими- 
ни олган ҳолда ёки қўлини чеккасига қўйиб тинглайдилар. 
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат 
мадҳиясини: 
ҳарбий қисмларда, ҳарбий кемаларда ижро этиш
шунингдек, мадҳия ижро этилаётган пайтда ҳарбий хизмат- 
чиларнинг ҳарбий салом бериши – ҳарбий уставлар билан; 
ички ишлар идораларида ижро этиш, шунингдек, 
мадҳия ижро этилаётган пайтда ички ишлар идораларининг 
оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибидан бўлган шахс- 
ларнинг салом бериши – Ўзбекистон Республикаси Ички 
ишлар вазирлиги белгилаб қўядиган қоидалар билан; 
ўқув юртларида ижро этиш – Ўзбекистон Респуб- 
ликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ман-
фаатдор ташкилотлар билан келишиб туриб белгилаб қўяди- 
ган қоидалар билан тартибга солинади. 
9-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида респуб- 
лика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида 
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон 
Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси 
манфаатдор ташкилотлар билан келишиб туриб белгилаб 
қўядиган қоидаларга мувофиқ ижро этилади. 
Халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида 
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро 
этиш маросими халқаро спорт ташкилотларининг мавжуд 
амалиётини инобатга олган ҳолда белгиланади. 
10-модда. Хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон 
Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказади- 
ган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг 
Давлат мадҳияси ўша мамлакат тажрибаси ва маҳаллий урф-
одатларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси 
Ташқи ишлар вазирлиги белгилаб қўядиган қоидаларга 
мувофиқ ижро этилади. 


32

Download 331.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling