Microsoft Word davletramzlari doc


Download 331.32 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/22
Sana23.04.2023
Hajmi331.32 Kb.
#1387589
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
davletramzlari

11-модда. Ички ишлар идораларида, ўқув юртларида, 
спорт мусобақалари вақтида, шунингдек, хорижий давлатлар 
ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва 
ташкилотлари 
тегишли 
тадбирлар 
ўтказган 
вақтда 
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро 
этиш қоидалари ушбу Қонун талабларига асосланиб 
белгиланади. 
12-модда. Ушбу Қонуннинг аниқ бажарилишини 
кузатиб бориш давлат идораларининг, корхоналар, муассаса- 
лар ва жамоат бирлашмаларининг раҳбарлари зиммасига
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон 
Республикасининг Давлат байроғини кўтариш вақтида ижро 
этиладиган ҳолларда эса Ўзбекистон Республикасининг 
Давлат байроғи тўғрисидаги Қонуннинг аниқ бажарилишини 
кузатиб бориши шарт бўлган корхоналар, муассасалар
ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслар 
зиммасига ҳам юкланади. 
Ўзбекистон Республикасининг
Президенти
И.Каримов 
Тошкент шаҳри, 
1992 йил 9 декабрь. 


33
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ 
Абдулла Орипов сўзи 
Мутал Бурхонов мусиқаси 
Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот, 
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон! 
Яшнагай то абад илму фан, ижод. 
Шуҳратинг порласин токи бир жаҳон! 
Нақорот: 
Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон, 
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! 
Улуғ халқ қудрати жўш урган, замон 
Оламни маҳлиё айлаган диёр! 
Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони, 
Эркин ёш авлодлар сенга зўр қанот! 
Истиқлол машъали, тинчлик посбони, 
Ҳақсевар она юрт, мангу бўл обод! 
Нақорот: 
Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон, 
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! 
Улуғ халқ қудрати жўш урган, замон 
Оламни маҳлиё айлаган диёр! 

Download 331.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling