40
(Нормурод Нарзуллаевнинг “Мустақиллик қасидаси”
шеъридан олинган).
Беллашув якунини ҳакамлар маълум балл қўйиш
билан якунлайдилар. Бунда жавобларнинг тўғрилиги, батаф-
силлиги ҳам эътиборга олинади. Ҳакамлар ҳайъатига
адабиётшунослар,
тарихчилар, сиёсатшунослар,
файласуф-
лар, ҳуқуқшунослар, адабиёт ва тарих ўқитувчилари,
журналистлар, ёзувчи ва шоирлар таклиф этилади. Ғолиб-
ларни совғалар билан тақдирлаш тавсия этилади. Совғалар
тариқасида
китоблар, давлат
рамзлари акс эттирилган
плакатлар, гуллар ва эсдаликлар топшириш мумкин.
“Жаҳон ичра ҳилпира Ўзбекистон байроғи” номли
китоб-суратли кўргазмани ташкил этиш учун
материаллар
Таклиф этилаётган китоб кўргазмаси
ахборот-
кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ўтказиладиган
тадбирларни тўлдиради.
Кўргазма қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
1. Байроғимиз – яловимиз
Озод мамлакатимнинг муҳташам қўрғонида,
Исёнкор боболарим пок руҳида - жонида.
Турон, қадим Туркистон, улуғ турк осмонида,
Камалакдек товланар истиқлолим маёғи.-
Ўзбекистон байроғи,
Ўзбекистон байроғи!
А.Кўчимов
Бу
бўлимда
“Ўзбекистон
Республикасининг
Конституцияси”, “Ўзбекистон
Республикасининг Давлат
байроғи тўғрисида”ги Қонун ва қонун ҳужжатларига доир
нашрларни намойиш этиш мумкин.