Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

3.4. КАРTАЛАРНИ TАҲРИР ҚИЛИШ 
Биз юқорида айтиб ўтганимиздек, картани таҳрир қилиш деганда карта тузиш учун 
таҳририй ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва картани яратиш босқичларида илмий-


техникавий ишларга раҳбарлик қилиш жараёни тушунилади. 
Картани таҳрир қилишга қуйидаги ишлар киради: 
— таҳририй тайёргарлик ишлари; 
— таҳририй раҳбарлик: карта тузиш, янгилаш ҳамда нашрга тайёрлаш ва нашр 
қилиш жараёни, ишни сифатли олиб боришни назорат қилиш; 
— таҳририй назоратни йўлга қўйиш, тузиш, чизиқли ва рангли нусхаларни текшириб 
қабул қилиш ва нашр қилиш; 
— нашр қилинган картанинг дастлабки нусхасини таҳлил қилиш. 
Tаҳририй-тайёргарлик ишлари қуйидагиларни ўз ичига олади: 
— ишни ўрганиб чиқиш, картанинг мақсадини тушуниб, уни талаб даражасига 
етказиш; 
— картографик манбаларни йиғиш, таҳлил қилиш ва аниқлаш; 
-~ картага тушириладиган ҳудудни, объектларни, воқеа ва ҳодисаларни ўрганиш; 
- таҳририй режа ёки таҳририй кўрсатмани ишлаб чиқиш; 
- ишни бажариш учун мутахассислар танлаш ва уларни тай-внилаш. 
Tаҳририй ишлар, айниқса, карта тузиш жараёнида кенг кўламда нлил) борилади
бунда ишнинг сифати ва аниқлиги назорат қилинади. Иш жараёнида вужудга келган 
баъзи ўзгаришларни ҳисобга олиш ва умумий раҳбарлик қилиш ҳамда камчиликларни 
тезлик билан бартараф қилиш ҳам таҳририй ишларга киради. 
Карта тузиш жараёнини таҳрир қилишда қуйидаги ишлар бажарилади: 


— картанинг математик асосини текшириш; 
— картографик манбаларнинг тўлиқ ва тўғрилигини аниқлаш; 
— воқеа ва ҳодисаларнинг картада йўриқнома асосида тўғри тасвирланаётганини 
текшириш; 
— давлат чегараларининг тўғри туширилишини таъминлаш; 
— шартли белгиларнинг тўғри ва ўз жойига қўйилишини текшириш; 
— картада географик объектларнинг тўғри ва ўз жойида ёзи-лишини назорат 
қилиш; 
— шу типдаги картага мазмун жиҳатидан яқин бўлган кар-таларни солиштириб
уларни мувофиқлаштириш. 
Карта тузиш жараёнида таҳририй режада кўрсатилган барча талабларнинг 
бажарилиши шарт. Ҳамма бажарилган ишлар карта формулярига тушириб борилади. 
Иш жараёнида карта тузишда ишлатиладиган асбоблар, замо-навий техник 
анжомлардан фойдаланиш масаласига ҳам эътибор берилади. Масалан, карта чизишда 
компютерда бажариладиган ишлар ҳам назорат қилинади. Tаҳририй ишлар картанинг 
рангли нусхалари текширилиб, тасдиқдан ўтказилиб, дастлабки нусхасини нашр 
қилгунга қадар давом этади. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling