Ер тузиш 2 турга бўлинади: Хўжаликлараро ер тузиш


Download 1.11 Mb.
Sana23.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1047616
Bog'liq
3-mavzu


3-Мавзу: Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг экалогик, иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги.

Ер тузиш 2 турга бўлинади:

Хўжаликлараро ер тузиш

Хўжаликларда ички ер тузиш

Ер тузиш турлари асосида амалиётда ер тузиш лойиҳаларини 3 катта гуруҳга бўлишади

хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари

хўжаликларда ички ер тузиш лойиҳалари


ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш билан боғлиқ ишчи лойиҳалари
Eр тузиш ишлари таркиби ва уларни амалга ошириш йўллари хўжаликларнинг ихтисосликларига, асосий ва қўшимча тармоқларига, табиий шароитига, умуман, ер майдонларининг ўзига хос хусусиятларига (релъефи, тупроғи, ер турлари таркиби, эрозияга учраш хавфи, иқлими ва ш.ў.) ҳамда аҳоли яшаш жойлари сони ва уларнинг жойлашувига қараб бир-биридан фарқ қилади.
Шу сабабли, айрим вақтларда хўжаликларда ички ер тузиш лойиҳалари тўла, яъни уларда лойиҳанинг ҳамма асосий таркибий қисмлари қишлоқ хўжалиги талабларига жавоб берадиган аниқликда эчилади. Бошқа вақтларда эса, улар бир мақсадга қаратилган бўлиб, фақат шу мақсадни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларгина эчилади. Масалан: асосий эътибор тупроқ эрозиясини тўхтатишга ёки суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишга қаратилиши мумкин.
Ер тузиш лойиҳаларининг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда, уларни гуруҳлашда қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:
  • ер тузиш турлари;
  • лойиҳалашнинг босқичлилиги;
  • лойиҳанинг тўлалик даражаси;
  • ер тузишнинг ҳудудий ўзига хослиги.

Гуруҳлаш белгиси

Гуруҳлаш белгиси

Лойиҳалар гуруҳлари


Ер тузиш лойиҳаларини гуруҳлаш
Ер тузиш тури
Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари, Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳалари
Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ишчи лойиҳалар
Лойиҳа-лашнинг босқич-лари
Бир босқичли лойиҳалар, Икки босқичли лойиҳалар,
Лойиҳанинг тайёргарлик даражаси
Лойиҳа олди ишланмалари (чизмалар, техник-иқтисодий асослашлар, ҳисоблашлар). Ескиз лойиҳалар. Техник лойиҳалар
Ер тузиш ишлари турлари:
а) хўжаликлараро ер тузишда:
Лойиҳалар:
  • қишлоқ хўжалик корхоналари ва фуқароларнинг янги ер эгаликларини ва ердан фойдаланишларини ташкил этиш;
  • мавжуд қишлоқ хўжалик корхоналари ва фуқаролар ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларини тартибга солиш (қайта ташкил этиш), улар ерлари жойлашишидаги ноқулайликларни тугатиш;
  • ноқишлоқ хўжалик мақсадларидаги ердан фойдаланишларни ташкил этиш (ерларни қайтариб олиш ва саноат, транспорт ҳамда бошқа ноқишлоқ хўжалик мақсадларига мўлжалланган корхоналарга бериш);
  • шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшаш жойлари чегараларини (чизиқларини) белгилаш ва ўзгартириш;
  • жойларда маъмурий-ҳудудий бўлинмалар чегараларини белгилаш;
  • махсус ҳуқуқий тартибга эга ерлар ҳудуди чегараларини белгилаш;
  • махсус табиатни муҳофаза қилиш, рекреатсия ва қўриқхона тартибидаги ҳудудлар чегараларини жойлаштириш ва ўрнатиш;
  • ҳар хил мақсадларга мўлжалланган ер фондларини ташкил этиш (махсус, қайта тақсимлаш, кўчириш ва бошқ.);

хўжаликда ички ер тузишда:
  • қишлоқ хўжалик корхоналарида ички ер тузиш;
  • фермер хўжаликларида ички ер тузиш;
  • саноат корхоналарининг қишлоқ хўжалиги бўйича ёрдамчи хўжаликларида ички ер тузиш;
  • жамоа боғлари ва полизлари ҳудудларини ташкил этиш;
  • шахсий боғ участкалари, шахсий ёрдамчи хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳудудларини ташкил этиш;
  • томорқа ерлари фондлари тартибга солиш;
  • маҳаллий маъмурият ихтиёридаги ҳудудларни ташкил этиш (қишлоқлар ичида ер тузиш лойиҳалари);

маълум ер участкаларида ер тузишда
  • ер турларини ўзлаштириш ва тубдан яхшилаш;
  • маданий-техник тадбирларни ўтказиш;
  • ерларни рекулътивациялаш ва унумдорлиги паст ерларни унумдор қатламлар билан қоплаб яхшилаш;
  • ерозияга қарши тадбирларни амалга ошириш;
  • боғларни, резаворзорларни, узумзорларни экиш;
  • йўл қурилиши;
  • Мелиорация тармоқларини қайта қуриш; алмашлаб экишлар ҳудудини далалар ичида ташкил этиш;
  • далаларни комплекс агрокимёвий маданийлаштириш

Ер тузишнинг минтақавий хусусиятлари:
а) тупроқлар эрозияси, ерларнинг бузилиши, ифлосланиши ва ҳар хил заҳарли моддалар билан булғаниши шароитларида:
б) интенсив ирригациялаш ва Мелиорациялаш минтақаларида:
в) моллар ҳайдаб боқиладиган чорвачилик минтақаларида
Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling