Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc
Бу мактубни ўқиган ўзини ҳисоб қилади
Download 186.18 Kb.
|
Aldangan Ayselning tavbasi
Бу мактубни ўқиган ўзини ҳисоб қиладиМактуб битди. Аммо биз ҳам адойи тамом бўлдик. Бу гўё мактуб эмас, бир инсоннинг гирдобдан қанадй қутулгани ҳақидаги тарихий бир ҳужжат эди. Диндан, иймондан маҳтум этиб тарбияланган қизнинг бу қайғули ҳаёт ҳикоясини ўқиб, кимлардир уялади, кимлардир ғамга ботади. Тарбиячилар, ота-оналар, ўқитувчилар, жамиайтдаги ҳамма…Бу мактуб неча қўлларга боради, ҳамма ўқийди ва ҳар ким қилган хатолари ҳақида ўзини сўроққа тутади. Бугун Айсел бўлса, эртага бошқа бир қиз…Бундай тузоқлар яна кўп ёшларни кутаётгани сир эмас. Бу мактубни ўқиб ушбу ҳақиқатни яна бир нагладим: “Иймон инсонни инсон қилади. Куфир инсонни тубан ҳайвонга айлантиради. Агар иймон бўлмаса ёҳуд исён билан иймондан узоқлашса, инсон ҳаёти зоҳирий, қисқа бир завқ ва лаззат билан ўтсада, ундан минг маротаба узоқ ва ортиқ аламлар изтиробларга гирифтор бўлади. Қаршимда катта ёнғин, олови кўкка ўрлайди. Ичида фарзандларим, иймоним ёняпти, ёнғинни ўчирмоқчи бўламан. Йўлда кимдир мени тўсмоқчи бўлади, оёғим тегади, нима аҳамияти бор…” Ҳа, ёшликнинг иймони ўтга тутилган. Бу ёнғин бир авлоднинг натижасидир. Бу ёнғин ўчирилмаса, жамият тинчимайди. Ота-оналар, фарёд чекиш билан, тарбиячилар эса иймонини йўқотган анархистлар билан шуғулланишда давом этишга мажбур. Бу ёнғин ҳар биро дамнинг Аллоҳга ишончи билан нега яшаётганини, кимлигини ва қимматини тушуниши билан сўнади. Ўйлаб кўринг, ўлганидан кейин тирилишга ишонган инсон жамиятга зарар етказа оладими? Ҳаётини ғайриқонуний йўлда ўтказадими? Ёшлигини заҳарлаб, умрини тижорат матоси қилиб ишлата оладими? Миллатига хоинлик қила оладими? Инсонни тўхтатишнинг, уни назорат қилиб, намунали ва гўзал ахлоқли қилиб тарбиялашнинг Аллоҳдан қўрқиш ва қуллик шуурини англатишдан бошқа йўли йўқдир… Мана энг катта мисол…Биз ўқиган шу мактуб…Нима ҳам қилардик? Бутун оила аъзолари билан баҳслашамиз. Нимадир қилишимиз, ўлим тўшагида ётган қизга етишувимиз керак. Аммо қандай қилиб? Мактуб охирида фақат “Айсел” исми ёзилган эди. На манзл, на у ётган шифохона аниқ эмас. Аммо мактуб Анқарадан келган эди. Қиз мактубда ёзишича, онкология бўлимида даволанган. Анқарадаги ҳамма касалхоналарни қидириб чиқиш керак. Шундай қилдик. Download 186.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling