Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc


Айсел Бароат кечасида вафот этишини биларди


Download 186.18 Kb.
bet42/44
Sana23.04.2023
Hajmi186.18 Kb.
#1391790
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
Aldangan Ayselning tavbasi

Айсел Бароат кечасида вафот этишини биларди


Абринур хоним Айселнинг сўнгги дақиқаларини гапира бошлади. Хонага биран жимлик чўкди. Биринчи жумладаёқ Абринур хонимнинг томоғига нимадир тиқилди. Бир неча марта томоқ қирди, лекин ўтиб кетмади. Лаблари буришди, кўзларидан ёш чиқиб кетди. Ёнида ўтирган Амина ҳам йиғларди. Аниқки, Айселнинг ўлими ибратга тўла эди. Ассистант Бей суйган қизига таскин берди. Бир муддат хонага жимлик чўкди, ҳамма ичидаги жўшиб келаётган ҳисҳаяжонларини босишга ҳаракат қиларди. Кейин Абринур Хоним бошлади:
-Бароат кечси эди. Ўша куни рўзамизни Амина иккимиз Айселнинг хонасида очдик. Чунки у бизни ҳеч қаёққа қўйиб юбормасди. Неча кунлардан буён Бароат кечасини кутаётганди. Ўша кеча ўлишига шу қадар ишонардики, бутун таёргарлигини кўриб қўйганди. Бир неча кун аввал ҳам шуни гапирарди. Ё Жума куни ёки Бароат кечасида. Дея…Жума куни ўтгач, “Бароат кечасида умрим тугайди. Кутаётган меҳмоним ўша куни келади”, дея бошлади. Айсел шундай қатъий иймон келтиргандики, унинг қалби иймон чўққисида эди. Бутун вужуди, бутун руҳияти билан Аллоҳга йўналган, Унга бўйин эгиб, кечирим сўрарди. Ҳар бир дақиқада ибодат билан машғул эди. Ўқиётган намозлари худди ибратга тўла гўзал саҳналар эди. Ишонаманки, ҳар бир намози Каъбада ўқилгандек ёки намоз ўқиган хонаси Каъба ҳавоси билан тўлгандек эди. Кўзёшлари, ҳаяжони билан намозларини адо этарди. Қисқа вақтда Қуръон ўқишни ўрганди. Ҳар кунги ибодатлари Қуръон, Жавшан мутоаласи, суҳбатлар унинг хонасини масжидга, гўё охиратга таёргарлик мактабига айлантирганди.
Айсел жуда қобилиятли эди. Ҳамма нарсани сўрар, бирор саволини жавобсиз қолишини хоҳламасди. 22йиллик гуноҳларининг надомати билан эди. Мен бундай пушаймонлик, бундай самимий тавба, ҳаяжон ва мағфират орзусини кўрмаганман. Гўё у оғир чидаб бўлмас касаллигини унутган. Қошлари, сочларининг тўкилиши, текширувларнинг натижаси унинг учун аҳамиятсиз эди. Айсел фақат иймон билан жон топширишни ўйларди. Танаси ва чеҳраси сўнгги кунларда шу қадар нурли бўлиб, гўё фариштага ўхшарди. Юзига термулиб ўзгача бир лаззат олардим. “Дузжалик Меҳмед” китобингизни ўқиган куни жуда кўп йиғлади. “Ё Раб!Менга ҳам шундай бир сўнгги нафасни насиб эт!” деб илтижо қиларди. Ҳар куни тушлар кўрар, бир неча маротаба онасини, Пайғамбаримизни сав ва бошқа устозларни ҳам тушида кўрар, бир қисмини бизга ҳам сўзлаб берарди. Аммо бизга айтмаган кўплаб муҳим тушлари ҳам бор эди. Бу тушларни яхшиликка таъбир қилиб, Айселнинг кўзлари севинчдан порлаб кетарди. Пайғамбаримизни сав тушида кўрган куни тонгдан оқшомгача кўзёш тўкарди. Айселнинг бу ҳолига ҳавас қилардик. Бу қнадай буюк неъмат эди. Аллоҳим! Гўё хаста ва ёрдам муҳтож у меас, биз эдик. Энди биз ундан дуо қилишини сўрай бошладик. Сўнгги кун, яъни Бароат кечасида ҳамма таёргарлигини кўриб тугатганди. Жуда ҳолдан тойган, зўрға гапирарди.

Download 186.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling