O’zbekiston Milliy Universiteti Ijtimoiy fanlar fakulteti Falsafa (sohalar bo’yicha) yo’nalishi i-bosqich magistranti Mutalibov Farrux Doniyorjon o’g’lining “Jamiyat, axloq va qadriyatlar falsafasi” fanidan 1-mavzu bo’yicha taqdimot ishi


Download 1.1 Mb.
Sana28.12.2022
Hajmi1.1 Mb.
#1071136
Bog'liq
1-мавзу

O’zbekiston Milliy Universiteti Ijtimoiy fanlar fakulteti Falsafa (sohalar bo’yicha) yo’nalishi I-bosqich magistranti Mutalibov Farrux Doniyorjon o’g’lining “Jamiyat, axloq va qadriyatlar falsafasi” fanidan 1-mavzu bo’yicha taqdimot ishi

Reja:


Mavzu: Axloqiy qadriyatlarning umummilliy asoslarining shakllanish bosqichlari.

Reja:

1. Axloqiy qadriyatlar va uning umumilliy asoslari.

2. Axloqiy qadriyatlarning shakllanish tarixi.

3. Qadimgi sharq va g’arb mamlakatlari axloqiy qadryatlari.


«Маънавият тарбиянинг энг таъсирчан қуроли экан, ундан оқилона фойдаланиш болаларимизни ватанпарварлик, ростгўйлик, ҳақсеварликка ўргатиш керак бўлади. Аслини олганда, ахлоқ – маънавиятнинг ўзаги. Инсон ахлоқи шунчаки, салом-алик, хуш муомиладангина иборат эмас. Ахлоқ – бу аввало инсоф-адолат туйғуси, имон, ҳалоллик дегани»
И. A. Каримов
АХЛОҚ-кишиларнинг бир-бирларига, оилага, жамиятга бўлган муносабатларида намоён бўладиган хатти-ҳаракатлари, хулқ-атворлари, одоблари мажмуи. Ҳуқуқдан фарқли равишда Ахлоқ талабларини бажариш бажармаслик маънавий таъсир кўрсатиш шакллари (жамоатчилик томонидан бахо бериш, қилинган ишни маъқуллаш ёки қоралаш) билан белгиланади.
Инсоният тараққиётида Ахлоқ муҳим ўрин тутади. Шарқнинг буюк мутафаккирлари инсонни Ахлоқий камол топтириш, уни ҳар томонлама ривожлантириш, маънавий қиёфасини шакллантириш жамият тараққиётининг муҳим омилларидан бири, деб қарашган. Инсон Ахлоқий, умуман маънавий ва маърифий жиҳатдан камол топиши жараёнида турли тарихий босқичлардан — жоҳиллик, нодонликдан илмга, ёвузликдан эзгуликка, ваҳшийликдан инсонийликка ўтаркан, жамият ҳам шу тариқа ривожланади.
Икки муқобил ибтидо — ёвузлик ва эзгулик, жаҳолат ва камолатнинг ўзаро кураши инсон ва жамият тараққиётини белгилаган, инсон ақл-заковат сохиби сифатида ўзини англашига олиб келган. Бу икки куч кураши жамиятдаги мавжуд ижтимоий муносабатларда ифодаланса, инсонга нисбатан унинг ички оламига хос нафс билан қалб, ақл билан ақлсизлик ўртасидаги курашда ифодаланади. Ахлоқ муайян жамият ва даврда ўзгаришларга учраши, ривожланиши, сўниши мумкин. Ҳар бир халқнинг ёки миллатнинг ўзига хос Ахлоқи билан бир қаторда, умумбашарий Ахлоқ меъёрлари ҳам бор. Бундай Ахлоқ меъёрлари жамиятнинг умумий тараққиётига самарали таъсир кўрсатади.
Ахлоқнинг шаклланишида ва унинг ижтимоий ўрнида диннинг аҳамияти катта. Диннинг асосий мақсадларидан бири, инсонга ёмонликнинг зарарларини баён қилиш ҳамда ёмон йўлга кириб кетганларни тўғри йўлга даъват этишдир. Динларда тўғри йўлга чорлаш, умуман яхшилик ва ёмонлик тушунчаси турлича бўлиши, ҳатто бир-бирига зид келиши мумкин. Зардуштийликнинг муқаддас китоби Авестода яхшилик ва эзгулик худоси Аҳурамазда билан ёмонлик ва ёвузлик худоси Анхрамайну ўртасидаги кураш абадий давом этади, Ахлоқ бу курашнинг ифодасидир, деган ғоя илгари сурилади. Христианлик, яҳудийлик ва б. динларда ҳам яхшилик ва ёмонликнинг ўз ифодаси бор.
Исломда, унинг муқаддас китоби Қуръони Каримда Ахлоқ масаласига алоҳида эътибор берилган. Қуръони Карим бажаришга буюрган яхши хулқларга инсонлар амал қилишса, ўзлари учун катта бахтга сазовор бўладилар. Қуръони Каримда тўғри йўлга юришлик истиқомат (ўзини ўзи ислоҳ қилиш) тушунчасида ифодаланган. Қуръонда истиқоматда бўлганларга, яъни ўз-ўзини ислоҳ қилганларга катта ваъдалар берилган: «ким бундай жабру зулмидан кейин тавба қилиб, ўзини тузатса, албатта, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилар» («Моида» сураси, 39-оят).
Истиқомат гуноҳ ишларни қилиб қўйганлар учун қалбини поклаш сари умид туғдиради ва уларни ноумидликдан қутқариб янги саодатли ҳаётга чорлайди Исломда олижаноб Ахлоқнинг энг муҳим тушунчалари таърифланиб, инсониятни уларга амал қилиш сари ундалади. Булар — эҳсон (яхшилик қилиш), кечиримли бўлиш, сабр-қаноат, ростгўйлик, ширинсўзлик, ота-онани, ўзидан катта ёшлиларни ҳурмат қилиш, ор-номус, садоқат ва б. дир. Айни вақтда ёмон хулқатвор тушунчаларининг моҳияти ҳам кўрсатилиб, улардан сақланишга ундалади. Булар — бахиллик, ҳасад, тама, ёлгончилик, такаббурлик (кибру ҳаво), ғийбат, зино ва ш. к. дир. Шу тарзда инсониятнинг бутун амалий фаолияти яхшилик ва ёмонлик-ка ажратилади. Мусулмонлар бир-бирларини яхшилик ва олижаноб Ахлоққа чақиришлари, ножўя ишлардан кайтаришлари Аллоҳ тарафидан фарз қилинган. Ислом А. ининг асосида ҳалоллик ва тақво ётади. Кимки жисмоний ва маънавий пок, тақводор бўлса, ундай кимса Ахлоқ сизлик йўлига кирмайди.
Ўзбекистонда шўролар истибдоди даврида Ахлоққа бир томонлама, яъни синфийлик ва партиявийлик нуқтаи назаридан ёндошилди. Мамлакатда истиқомат қилувчи ҳамма халқлар учун бир хил Ахлоқ қоидалари яратишга ҳаракат қилинди. Шу мақсадда ҳамма республикалар учун бир хил бўлган «Этика» дарслиги ва қўлланмалари яратилди. Бу билан Иттифоқда яшовчи турли халқларнинг ўзига хос хулқ-одоб қоидалари, расмрусми, урф-одати инкор қилинди.
Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling