Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc
Ягона сирдошим – акамни ҳам йўқотдим
Download 186.18 Kb.
|
Aldangan Ayselning tavbasi
Ягона сирдошим – акамни ҳам йўқотдимОқшом тушганида амктабдан қайтдим. Не кўз билан кўрайки, ҳаётимнинг илдизи қўпорилган, ҳаётимнинг иплари узилган эди. Умидим сўниб, дунё зулматга айланди. Оҳ, Ҳаёт! Нима кўрдим сендан? Акам краватдан йиқилиб тушган, боши темирга урилиб ўлган эди. Ёки бошқача бўлгандир, менга шундай дейишди, билмадим. Бардошли бўл. Бола қалбинг билан қандай чидасанг, чида. Энди ҳаётда қайси куч, қайси умид билан яшайсан? Бахтли бўл. Ёлғиз бошингга қандай уддалай оласан? Фалакнинг энг оғир зарбаси эди бу. Биринчиси бирор марта бўлса-да кўролмаганим онам, иккинчиси эса, жон дўстим, борлиғим, меҳрибонгина, кичик паҳлавоним акам…Оҳ, у тирик бўлсайди, аминманки, мен бу ерда эмас, маликалардек бахтиёр бир оилада бўлардим. Оҳ, у тирик бўлсайди, ҳеч бир йитқич бўри ёнимга яқинлаша олмасди. Оҳ- у ҳаёт бўлсайди, мени ҳар куни калтакласайди, сочимдан судраб уйга қамаб қўйса эди…Ҳеч қурса, ҳурматли одамлар қаторида, ҳеч бир туйғусига қўл силтамаган, юзи ёруғ, боши тик бир инсон бўлармидим… Оҳ, у ёнимда бўлсайди… Ичимдан бир олов чиққанини ҳис қиляпман, хожам. Сиз қалб ёнишини биласизми? Бу ёниш оловдан ҳам кучлироқ бир қўрдир. Буни ичи ёнганлар билади. Қўлларим титраяпти шу лаҳзаларда. Гапларимни тушунаётган бўлсангиз керак. Қалбимнинг ҳиссиз, кучсиз уриши яна тезлашди. Йиллар бўйи йиғлашга кўникка кўзларим яна ёш тўкяпти. Нима ҳам қилардим, менинг қисматим шу. Йиғлаш, энг катта қуролим. Кучсизнинг кучи кўзёшидан бошқа нарса эмас. Бироз тин олайин, чидолмаяпман, хожам…” Ҳа, чидаш мумкин эмас. Бу ёшдаги бола бардош қиладиган азоб эмас бу. Қаҳваларимизни ҳам ичишни унутдик. Биз ҳам кўзёш тўка бошлаган эдик. Айниқса, хотиним ҳеч чидай олмасди. Аллоҳ ҳеч кимни бундай азобларга гирифтор қилмасин. Хотиним қаҳвани янгилашга турди. Мен ҳам бироз ўзимга келиш учун стол ёнидан узоқлашдим. Бу қайғуга чидолмасдим. Вақти-вақти билан юрагим сиқилганини ҳис қилардим… Бироз ўзимизга келгача яна мактубга қайтдик: Ётоқхонада энди ёлғиз қолгандим. Ҳар куни йиғлардим. Бу шундай ҳасратли йиғИ эдики, гўё ўзимни тамом қилаётган эдим. Шу сабаб икки марта кўзларим шишди, микроб тушди. Докторга кўрсатишди. Аммо атрофимдаги катталар жуда меҳрсиз, тошбағир инсонлар эди. Ҳар гал йиғлаганимда, тасалли бериш ўрнига озор бериб тўхтатишга ҳаракат қилишарди. Ўқитувчилардан фақат бир киши бошқача, яхши киши эди. Келар, мен билан қизиқар, муаммоларимни тинглар, ҳикоялар айтар, китоблар берарди. Қалби меҳрга тўла инсон эди. Кейин уни ётоқҳонадан узоқлаштиришди. Нимагалигини билмайман. Бу воқеа ҳам мен учун қувонарли бўлмади албатта. Усмон афанди деган киши ҳам бор эди. Яҳши инсон эди. Бизга ҳар куни қанд-қурс улашар, бизни “шакарларим, чечакларим” дея эркаларди. Энг катта азобни эса ўн ёшимда учинчи синфга кўчганимда кечирдим. Бир куни мени мудир чақиртирибди. Ётоқхонадаги ўқувчилар уни мудир ота дейишарди. Мудир отани ёнига бордим. Мени хонасига таклиф қилди. Илк маротаба бир меҳр мурувват кўрсатишини хоҳлардим. Очиқ юз билан ва ширин сўзлар айтиб, ёнимга келди. Бунинг сабабини билолмасдим. Аввал камчиликларимни ва муаммоларимни сўради. “Қўрқма қизим, гапир, сенга ёрдам бераман”, деди. Мен ҳам шу пайтдаги муаммоларимни айтдим. “Бўпти, буларнинг ҳаммаси бўлади, -деди. Сен кучли, жасур ва иродали қизсан, - дея давом этди. Сенга жуда ишонаман. Сенинг келжагинг порлоқ. Сен ҳар қандай қийинчиликни енга оласан. Ҳар қандай қайғуни енгасан. Нега бундай демоқда? Ҳеч нарсага тушунмас эдим. Мен жасур ва иродали қиз эмасдим, ахир… Ниҳоят, қайғу тўла ҳаётимни зулматга айлантирган, умидларимни сўндирган, ўн ёшимда ўлимга ҳукм этган “бомба” портлади. Download 186.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling