Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc


Download 186.18 Kb.
bet14/44
Sana23.04.2023
Hajmi186.18 Kb.
#1391790
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   44
Bog'liq
Aldangan Ayselning tavbasi

Бўлимда биринчи бўлдим


Ниҳоят литсейни битирдим. Бу вақтда кўпгина жиддий муаммоларга учрадим. Мени емоқчи бўлган “оч қашқирлар” билан жонҳолатда курашдим. Ортиқ қулай луқма бўлмаслигимни тушундилар. Бир қанча инқилобий гуруҳларни ҳам тарк этдим. Ақлим қабул қилмаган нарсага мени ишонтира олмайсизлар, дей исён қилдим. Аммо мени осонликча қўлдан чиқаришмайди. Қандай қилиб чиқарсинлар, кимсасиз ёш бир иқзни қайси аҳмоқ қўлдан чиқарарди. Курашда давом этардим. Ор-номусли бўлганим учун эмас, ўзлигимни ва борлиғимни ҳимоя қилиш учун. Мактабни битиргач, бир тўда бекорчилардан бир хабар эшитдим. Мен бўлимимизда биринчи бўлибман. Бу ишониб бўлмас ҳол эди. Менга ёрдам берганлар соғ бўлишсин. Мени чуқурдан олиб, юксакликка олич чиқишди. Нима ҳам дердим, қарздорман. Амина, унинг дадаси, математика ўқитувчим ва унинг аёлидан. Аммо эътибор берган бўлсангиз, менга кўмак беришган, фикр ва қарашларини мен писанд қилмаган одамлар диндор инсонлар эди. Мени фоҳишадек кўриб, ҳаётимни булғаганлар эса бинзинг ревалутсион болалар. Шунда ҳам кўнглим уларда. Туйғуларим уларда. Аммо ақлим диндорлар тўғри эканини билади. Ғариб, аммо ҳақиқат. Мактаб идораси менга биринчиликни беришни истамаган. “У қиз қайсар, номи фисқу фасодларга аралашган. Исёнкор, итоатсиз”, дейишибди. Аммо яна омон бўлгур математика ўқитувчим қарши чиқиб, мен учун курашибди. “Ҳақ кимники бўлса, унга берилади, ҳақиқатнинг ўнг чапи бўлмайди”, дебди. Ниҳоят, мажбур бўлишибди. Ҳолбуки, мендек “инқилобчи” ўқитувчилар ҳам овозларини чиқаришмабди. Ўзларига зарар бўлади, деб мени ҳимоя илишмаган. Нима ҳам дердим. Яна омон бўлсинлар. Бу орада яна бир карахтлик бўлди. Кўп вақтдан буён изимдан юрган Илкер ҳеч қўймай:”Сенга уйланмоқчиман, таклифим ўта жиддий”, деб туриб олди. Ортиқ бировга ишонгим йўқ. Тўғрисини тушинтирдим. “Мен ҳамма нарсасини йўқотган қизман”, дедим. “Кейин ўйинбузарлик қилма”. Бизнинг инқилобчи Илкер, буларнинг ҳаммаисни қабул қилди. Ҳатто оиласи билан таништиришга ҳам олиб борди. Отаонаси мени яхшилаб суриштиришибди. Дадаси сиёсатчи экан, аммо мени ёқтримади.
-Менга қара, қизим, -деди у. Бизлар илғор фикрли, сотсиал-деморат инсонлармиз.
Инқилобчилигингга ва қарашларингга эътирозим йўқ. Аммо бизлар элга танилган, ҳурматли инсонлармиз. Номинг баъзи фисқу фасодларга аралашгани бу ишнинг энг катта тўсиғдир. Сен бахтингни бошқа жойдан қидир. Йиғлаб ўзимни ташқарига отдим. Бу ҳаётни мен хоҳламагндим. Бу воқеаларни мен режалаштирмагандим. Бу золим ва хоин инсонлардан ўзимни ҳимоя қилолмасдим. Буни ҳеч ким тушунмасди. Ҳамма менга фоҳишага қарагандек қарарди. Оҳ, ўша инқилобчи дўстларим энди мени шунақа деб айтишаётганди ҳаммага! Шу билан Илкер можароси ҳам тугади. Ҳурсанд ҳам бўлдим қайсидир маънода. Ортиқ менга ҳеч кимни осилишини истамасдим. Мутлақо омадли бўламан, куч-қудратим бўлади, менга азоб берганларни жаҳаннамга жўнатаман. Бу фикр дилимга шундай мустаҳкам жойлашгандики, бу ҳақда ҳатто тушлар кўрардим. Ўша кун ҳам келди. Университет имтиҳонига кираётган эдим. Ҳар доимгидек яна Амина ёнимда. Мени ёлғиз қолдирмаганди. Имтиҳондан олдин менга кичкина дуо китобчасини берди.
-Мен бунақа нарсаларга ишонмайман, десам ҳам қўймади, олдим. Мунчоқдек бўйнимга тақиб олдим. Шуни айтишим керакки, бўйнимга таққач, ўзгача бир ҳузур, енгиллик ҳис қилдим. Ҳаяжоним босилди, имтиҳонни жуда яхши топширдим. Ҳар ҳолда руҳий таъсир бўлди. Инсон бирор нарсага ишонса буни фойдасини кўрадими ёки бу шунчаки гапларми, деб ўйлардим.
УЧИНЧИ БЎЛИМ

Download 186.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling