Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc


Download 186.18 Kb.
bet12/44
Sana23.04.2023
Hajmi186.18 Kb.
#1391790
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   44
Bog'liq
Aldangan Ayselning tavbasi

Уч тавсия


Сенга уч тавсиям бор. Шуларга амал қилиб, фойдалансан деган умиддаман.
Биринчиси:уйимнинг эшикларини бугундан эътиборан сенга бир қизимдек очишни хоҳлайман. Ҳар қандау муаммоларинг билан ўртоқлашиб, сенга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Сени тезтез уйимда Амина билан бирга кўришни хоҳлайман. Буни турмуш ўртоғим ҳам жуда хоҳлайди.
Муаммоларингни биз билан ўртоқлаш. Имкони борича сенга ёрдамлашамиз.
Қанчалар яхши инсонлар, дея ўйлардим. Фақат менга унчалик маъқул бўлмаган томони ўта диндорликлари. Мен бунақа жойларда жуда сиқиламан. Мен ётоқхонада роҳатланиб, сигарет чекардим. Бақириб-чақириб истаган сўзларимни ишлатардим. Бунақа хонимча бўлиб ўтиролмасдим. Ўтиришга кўп ҳаракат қилдим, бўлмади. Аминанинг дадаси сўзини давом эттирди.
Иккинчи:Дунёга машҳур кишиларнинг кўпчилиги йўқсиллик, имконсизлик ва қийинчилик ичида вояга етишган. Улар қийинчиликлар билан кураша-кураша омад сирларини ўрганиб бахтли бўлган инсонлардир. Ўзингга-ўзинг сўз бер, бир ҳунар танла. Режали ишла, вақтингни қадрла. Ишонаманки, бахтли бўласан ва ўз ўрнингни топасан. Режали ишлашинг учун ёрдам беришим мумкин. Фақат дўстлар гуруҳида инсон омадини топади. Агар омадсиз гуруҳ билан бўлсак, буни қўлдан чиқарамиз.
Учинчи маслаҳатим шуки: Ҳаётда бир умиди бўлган, зафар истаган, ҳузур ва бахтиёрлик қидирган инсон, ўзини ўрганади, ўз қадрини ва борлиқни кашф этади. Булардиз зафарларга эриши ўткинчи ва лаззатсиздир.
Ҳар куни ўзимизга шу саволни беришимиз лозим. ”Мен кимман? Нимага яшаяпман? Қаердан келдим?Қаёққа кетяпман? Бу дунёни ва бутун борлиқни бизга хизматкор қилиб яратган қудрат соҳиби биздан нимани истайди? Дунёни кашф қилишга интилган, сир-синоатларини ўрганмоқчи бўлган инсон ўзлигини қанчалик биларкин?Атрофнинг, ҳаётнинг ва инсонларнинг феъли, нуқсонлари билан қизиққан киши, ўз феъли, нуқсонларини қай даражада биларкин?
Бу мавзуга шундай қараш ҳам мумкин:
Тонгда уйқудан туриб ўзимиз билмаган сирли бир оламда, коинот билмаган бир бурчакда, ҳеч маълум бўлмаган жонзотлар ичида эканимизни кўрсак, ҳеч нарса бўлмагандек, ҳаётимизни давом эттира оламизми? Ҳа, кўз очганимизда ўзимизни бегона бир оламда кўрдик. Тасодифлар билан тўла рўёлар олами бу. Қуёшнинг бунчалар гўзал чиқиб, чиройли ботадиган бошқа бир коинот йўқ биз билган оламда. Ҳар сонияда ўн минглаб тонна сувни ҳавога парланиб, яна ерга қайтиши, самода бир-бирларида гўзал жонзотларнинг қанот қоқиши, замини ранго-ранг гиламлар билан безалган, осмони нурли юлдузлар билан безанган бошқа бир жой йўқ.
Шаршаралар шу ерда, тоғлар шу ерда. Денгизлар, текисликлар, чўллар, музликлар шу ерда.
Атрофимиз милён хил жонзотлар билан тўла. Шунақа дунёга келдик. Ёҳуд келтирилдик. Йиллардан бир йил, кунлардан бир кун тўсатдан бу ерда кўз очдик. Кейин яна, биз умид қилмаган ва истамаган бир пайтда бу рўёлар ўлкасини ҳам ташлаб кетамиз. Мана, дунё ва коинотни сирлари билан алоқадор ишлар. ”Булар нима? Қандай бўлган? Нега яшяпти?” каби ўнларча саволларни кунига неча марта ўзингизга бериб:”Мен кимман? Нимага яшаяпман? Қаердан келдим? Қаёққа кетяпман? Менинг борлигимни сабабчиси ким?” дея сўраяпсизми? Инсон, аввало, ўзини таниши, ўзини сўроқ қилиши ва ўзи билан алоқадор муаммоларга жавоб қидириши керак эмасми? Бу инсонийликни илк шарти эмасми? Инсон шошма-шошарлик, безовталикдан қутулиши, нима ва кимлигини тушуниши учун шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб топиши керак. Кимлигини билмаган ва ўзини танимаган киши ҳаётда қандай ҳузур топади?Қандай бахтли бўлади?. . .
Афсус мен унинг гапларини тинглаб, тушунадиган аҳволда эмасдим. Руҳим-дунёйим остинустун эди. Бу жиддий мавзулар ҳавода қолиб, юрагимга, онгимга етиб келмасди. Ҳаста кишига энг лаззатли таомлар келтирсангиз, уни иштаҳа билан ея оладими? Бу жиддий мавзулар мен учун ҳудди шундай эди. Мен ўқитувчининг мақсадини билардим. Яҳши банда бўл, Аллоҳ буюрганини қил. Йўқса, бахтли бўлолмайсан, демоқчи. Аммо бу мавзуга эътирозим бор. Зеро, менинг ишим ҳам унга мос. Маъқул бўлмаган гапни ҳеч қачон тингламасдим. Натижа нима бўлса бўлсин, баҳслашардим. Шу сабабли бундай гуруҳ билан кўп тортишардим. Уларнинг гаплари маъқул бўлмадими, шартта эътироз билдирардим. Ҳозир бу ўқитувчининг гапларига ҳам эътирозим бор эди. Жуда кўп. Аммо мени шундай назокат билан меҳмон қилишдики, бир куддат илк маротаба “айб болар” деб ўйладим. Демакки, ўша пайт энди-енди “айб” тушунчаси ҳам борлигини билаётгандим.

Download 186.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling