Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc


“Оч бўрилар” даврасида талаба


Download 186.18 Kb.
bet15/44
Sana23.04.2023
Hajmi186.18 Kb.
#1391790
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   44
Bog'liq
Aldangan Ayselning tavbasi

“Оч бўрилардаврасида талаба


Қудратли инсон бўлиш ва менга азоб берганлардан қасос олиш учун Истанбулга кетиб, ”Оч қашқирлар” дастурхонига тушгандим.
Натижа маълум…Мен тушунтиришга чидай олмайман. Сизнинг ҳам ўқишга бардошингиз етмайди…
Онам мени чқирардилар.
Имтиҳон натижаси муҳим эди. Мен орзу қилган, истаган макюб келди. Истанбул университети, ҳуқуқ факултети.
Бу ҳаётимда бир инқилоб эди. Илк маротаба бахтиёр эдим ва телбаларча шодланар эдим. Энди буюк инсон бўлгандим, университетга кирдим. Энди мен ҳуқуқшуносман. Жонингизни оламан, золимлар, номуссзилар, деб ҳайқиргим келарди. Энди ҳеч ким мени болалар уйидан чиққан, ташландиқ фалончи деб таҳқирлай олмайди. Орзу қилган, хаёлларимни ўғирлаган шаҳарга, Истанбулга кетаётгандим. Ҳеч кўрмагандим. Аммо ҳамма инқилобчи ўртоқлар ўша ердан келар, ўша ердан баҳслашар ва ўша ердаги ишларни тушунтиришарди. Энди ортимдан тор муҳитнинг “оч бўриларъИ қувламас, безовта қилмас, замонавий бир муҳитга кираётгандим. Илк маротаба ҳаёлда эмас, чинакамига бахтиёр эдим. Таҳқирланганларимни, хўрланганларимни ва кимсасизлигимни илк маротаба унутгандим. Инсонларга ҳақ, адолат ва тенглик улашувчи бир ҳуқуқшунос бўлиш… Оҳ!Қандай ажойиб…Ҳаёллар ҳам ажойиб, ҳузурбахш. Кейин эса миллатлараро инқилобчи, машҳур ҳуқуқшунос бўлиш… Маҳкама залларида гуриллаган ва салобатли овозим янграса…Ишонарлими? Аҳамияти йўқ. Ҳуқуқшунос бўлмасдан аввал бунинг бебошлигини чиқараман ё…Eнди мени Истанбул ва ҳуқуқ факултети сеҳрлаган эди. Илм маротаба бутун азобларим унутилганини ҳис қилдим.
Шунча орзулар қиларканман, бир кеча тушимда ҳеч танимаган, расмини ҳам кўрмаганим онамни кўрдим. Бир дақиқага бўлса ҳам ёмон кунларни унутгандим. Буниси қаердан чиқди? Онам:
-Сени соғиндим, болам. Нега мени йўқламайсан?-деди.
Ҳайрон қолдим. Ўлган одам тупроққа айланади. Биз ҳам ўламиз. Тушимга кирган ва мени чақирган ким? Албатта, руҳ фалончи эмас. Унақа демайман. Ҳар ҳолда юракдаги изтиробли туйғулар янгидан алангаланган эди. Ўзимга келдим. Ҳа, катишим керак. Бориб онам билан дардлашай. Шодлигимни бўлишай, қишлоғимни кўрайин. Эҳтимол, қалбимда баъзи ғариб ишончларим бордир. Қишлоғимизни охирги марта акамнинг жанозасида кўргандим, ўн йил аввал. Кичкина бола эдим. Энди анча улғайган қзиман. Вақт қандай тез ўтадия… Кетаман, аммо қандай? Чўнтагимда иккита нонга етадиган пул бор. Оҳ, бу йўқсиллик қурсин. Нима бўлади, бир кун керак бўлганида пул топилса, нима бўлади? Бир кун дўстлигингни кўрсат… Истагимни, ҳаёлларимни ичимга кўмар эканман, ёнимда Амина пайдо бўлди. Қўлида cонверт бор эди. Бу нинг ҳар доимги одати. Очиқчасига пул бермасди-ю, олмайман деб эътироз билдирсам, узрли сабаби тайёр эди:
-Онамга қўшнимиз келтириб берибди, сенга деб.
Билардим. Қўшни эмас. Ҳар ойда дадаси мени қувватлантиради, пул жўнатади. Олмайди деб, Амина ёлғон ишлатади. Яҳши бир оила. Инқилобчи бўлишмаса ҳам, биздан яхши одамлар. Чорасиз пулни олдим. Ўқиш бошланмасдан олдин онамни бир зиёрат қилмоқчиман. Дарҳол қарор қилдим. Эртага йўлга чиқаман. Тонггача онамни, дадамни ва акамни ўйладим. “Сиз ўлдингиз қутулдингиз. Мен ҳам ёнларингизда ётган бўлсайдим, бу азобларни кўрмас эдим. Нима қилай, ўлишни хоҳладим, аммо ўлолмадим. Келиб тупроғингизни ҳидлаяпман. Яшаган жойингиздаги хотираларингиз Билан суҳбатлашаман”. Оҳ, бу ўлим. Ё сен бўлмасайдинг, ё биз бўлмасайдик…

Download 186.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling