Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc


Download 186.18 Kb.
bet13/44
Sana23.04.2023
Hajmi186.18 Kb.
#1391790
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   44
Bog'liq
Aldangan Ayselning tavbasi

Ҳар умидим ярим


Мен ўта омадсиз инсонман. Ҳаётдаги ҳар орзуйим ярим йўлда сўнгандек, буниси ҳам чала қолганди. Узоқ чўзилган ваъздан зерикдим. Аминанинг дадси тўғри гапларни гапирарди. Аммо буларнинг ҳеч бири мени қизиқтирмасди. Менинг қоронғу ҳаётим бунақа гаплар билан ойдинлашиб, янгидан бошланишга тайёр эмасди. Мендек қайғуга кўмилган инсон осонликча руҳан покланиб, шукр айтолмайди, бировга ташаккур билдиролмайди. Зерикдим. Аминанинг дадаси зерикканимни сезгач, ўрнидан туриб, хонага ўтди. Бизни ёлғиз қолдирди. Ҳаётимдаги довуллар, оташ-алангали азоблар лаззаланиб, ҳузурланишга тўсқинлик қиларди. Бу инсонларнинг ҳатто назокати ҳам мени зариктирарди. Ҳудди даво истаб боғланган катта яра атайлаб оғритилиб, қонатилгандек ҳам сўзлар ҳам менга ботар, оғир туюларди. Литсей йилларида мени алангалатган, зафарларга бошлаган ўқитувчиларимиздан бири математика муаллими Билол Бей эди. Менга кўп меҳрибончиликлар кўрсатди, кўмаклашди. Бир сафар аёли билан бирга келди. Мени бошдан оёқ кийинтиришди. Аёли ҳам ўқитувчи, оғир, босиқ, ҳижобли аёл эди. Аёли менинг диндан йироқлигимни билгач, менга “Ўзини қидирган одам” номли бир китоб берди. Муаллифи кимлигини эслолмаяпман.
-Ўқи, кўп фойдаланасан, -деди. Бу китобда Аллоҳ, охират ва шунга ўҳшаш мавзулар илмий далилланган. Ўқисанг, шубҳаларингга жавоб топасан.
Ўқидим ҳам, аммо чидай олмадим. Кейин нима қилдим, билмайман. Ўқитувчим Билол Бей менга бир йил давомида математикадан дарс берди. Билимимни оширди. Мени муваффақиятларфа ҳаваслантирди. Энди мен ҳам билиб олгандим. Ўқишни муваффақият билан тугатаман ва мени камситган, ҳафа қилган кишилардан қасос оламан. Жиддий ўқишга киришдим. Аминанинг дадаси ёрдамида бир кунлик режа туздим ва ўзимни дарс таёрлашга маҳкум қилдим. Қисқа вақт ичида ўзгариш сезилиб, ўқитувчиларим муваффақиятларимни тан ола бошлашди. Ётоқхонада мудир отамиз, литсейда эса дирактор бизлардан ютуқлар кутишаётганини айтишди. Унинчи йўл ўлим йўли эди. Агар университетга кира олмасам, ётоқхонадан чиқариб юборишади. Тўғри, яхши муҳит эмас, аммо, кўчада қолишдан яхши. Кўчада ҳозирги “оч қаҳқирлардан” ҳам баттарлари йўлимни тўсиб, ҳар бири бир ёнимдан тишлаб тортиши мумкин. Шу боис ўз-ўзимча қарор қилдим:”Ё университетга кираман ё ўзимни-ўзим ўлдираман”. Бу қароримдан ётоқхонадаги ўртоқларим, ўқитувчилар кулиб қўйишди. Адашган бир менман-ми? Ҳай жоним-а. Омад қаерда-ю, сен қаерда? Кўраверасиз…
Менга ёрдам қилган инсонлар соғ бўлишсин. Математика ўқитувчиси, унинг аёли, Амина ва унинг дадаси. Мени ютуққа эришсин деб нималар қилишмади.
Яна чарчадим, хожам. Мен бошқа нарсани ўйлаяпман, қаламим бошқа нарсани ёзяпти. Бироз дам оламан. Уддалай олсам, оқшомда кўришармиз…
Бу ҳаяжонли ҳаёт қиссасига биз ҳам бардош беролмасдик. Қаршимизда диққат билан ўқилиши керак бўлган узундан-узун бир мактуб бор эди. Сокин ва тоза фикр билан изоҳлаш ва зарур ўринларини тафсилотлари билан кичрайтириш учун танаффус қилдик. Нонуштадан кейин дам олдик. Якшанба куни ягона ишимиз шу бўлди. Аёлим билан фақат шу мактуб ҳақида суҳбатлашамиз. Қилинган хатолар, фидокорликлар, яхши ниятлар ва қизимизнинг сўзи билан айтсак “оч қашқирлар” кўз олдимиздан ўтарди. Мактубда битилган ҳаёт сурони бир кишининг эмас, гўё бутун жамиятнинг хатолари ва нуқсонларини очиб берарди. Ортиқча вақтимиз йўқ. Ўқиш учун сабрсизланяпмиз. Ниҳоят, иш стулидамиз ва қаршимизда турган мактуб. Келган жойимиздан давом эттирамиз.
Бугун ҳам ҳамшираларни ёнимдан ҳайдадим. Укол қилишди, дориларни олдим. Бўшаган шишалрни тўлдиришди. Тунга яқинлашяпман. Яна бироз куч тўпладим, эҳтимол. Шунда яна бироз ёза оларман…

Download 186.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling