Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc
Download 186.18 Kb.
|
Aldangan Ayselning tavbasi
Шу эркинликми?
Истанбулда мустақилман, шундайми? Шўри қурсин бу эркинликнинг. Ташқарига чиқсанг ортингдан бир сурув ит…Тўсатдан оромингни бузишади. Ўқишга кетяпман. Жуда орқадаман. Тартибга келишим қийин. Ётоқхонадан айрилдим. Уй топишим керак. Аммо ижарага катта ҳақ тўланади. Ҳар галиги тўлов руҳимдан, ростғойлигимдан, хаёлларим ва иделимдан бир парчасини олиб кетади. Шуми эркинлик? Йўқ, азизим, йўқ. Сен эркин фалончи эмассан. Тўрт девор ичида яшаётган қишлоқ қизининг фикрларида сенинг бу қарашларингдан илғорроқ бир эркинлик бор. Гапир? Амина, Имом афанди мендан кўра эркин эмасми? Мен замонавий, улар эскича. Миямга бундай мантиқсиз фикрлар қайдан келди? Энди улардан қутулолмаяпман. Чиқариб ташлолмаяпман. Ичишни хоҳлаяпман, бўлмайди. Учишни хоҳлаяпман. Қайғуларимни унуттирувчи сеҳр керак. Шу аҳволда кетсам манзил жуда яқин. Кинларим ёмон хоналарда, ифлос уйларда, тарк этилган бурчакларда ўтмоқда. У ерларда ичар, фақат ичардим. Кейин эса укол. Топсам, албатта. Ҳозирча пиёдаман. Уколларни ташийдиган қизлар бор. Бу ҳам бир тижоратми? Кейин эса чидаб бўлмас изтироб. Мудҳиш бўшлиқ…Нега яшаётганимни, қаердалигимни унутаман. Қанийди, умуман уйғонмасам. Бир микроб йўқоларди. Баъзан инқилобчи дўстларим мажлисига қатнашаман. Ҳақиқат ҳақидаги ёлғон гапларга кулиб қўя қоламан. Оҳ, ҳақиқатлар, тилдагидек тоза бўлса, тўғри чиқса. “Обрўли кураш, тўғри ҳаёт, инсон ҳақлари…”қанчалар гўзал эмасми? Худди шундай деб ҳайқирганларнинг ҳаётимизни зулматга айлантириши, бизни бир матоҳдек ишлатиб, сўнгра ташлаши? Мана шунинг учун исён қилардим. Шунинг учун ичиб аламларимни унутмоқчи бўлардим. Кунларим азобли, ойлар умидсиз. Зўрға иккинчи курсга ўтдим. Бу ёғИ ёз мавсуми. Аминанинг юзларча даъватлари ортда қолди. Неча маротаба Имом афандининг аёли ва математика ўқитувчим йўқлади. Йўқ, йўқ. Ёнимга келманг, мендан яхшилик кутманг. Улар билан гаплашсам, янада терслашардим. Аминанинг аҳвол сўраши, математика ўқитувчимнинг чин дилдан самимий бир тарзда “Қандайсан, қизим?” дейиши…Имом афандини аёлининг “Сени соғиндик” дейиши юрагимга бир оғриқ соларди. Бу яхши инсонларни кўргач, ичимда бир мудҳиш кураш бошланарди. Ўзимни ҳисоб беришга мажбурловчи бир туйғу…Қилмишларим учун мени айбловчи бир овоз. Шундай пайтларда ўзимни бурда-бурда қилиб ташлагим келарди. Нега мен бунчалик ёмон одамман, деб эзилардим. Eнг яхшиси улар билан кўришмаслик. Ичаман, ичавераман, ўзимни йўқотаман, аламларимни унутаман. Ёзда яна бекорчиман. Иш топишим керак. Аммо мени ўғирлаганлар алсо ўз ҳолимга қўйишмайди. ”Биз сенга пул, овқат, ёрадиган жой берамиз”. Тўғри беришади…Аммо энди етар, ахир менинг ҳам иззат-нафсим бор-ку…Номим, ишим, обрўйим, аёллигим бўлиши керак. Йўқ ҳаммаси бир-бирига қоришиб кетади. Ўзгармас ват арк этилмас бир муҳитдаман. Неча тўшак, неча “севгили” неча алдаган инсонлар ёки алданганлар…Титрайман, уяламан, бошимни деворларга ураман. Мени халос этувчи йўқми…Аммо қутқармоқчи бўлганларга ҳам яқин йўламайман. Бу ҳолат мени йиқитади. Улар ёнимга келишганида ўзимча улардан интиқом олардам. Қандай қилиб, дейсизми? Аёлларни матоҳдек билувчи ва кўпхотинликни йўқловчи ва бу ҳақда нутқлар сўзловчи охирги “севгилимни” атай алдадим. Табиийки, ақлдан озаёзди… Бир дақиқа, хожам, хонамга яна оқ халатлилар киришди. Икки врач, икки ҳамшира. Натижалар ҳақида баҳслашишмоқда. Кўзларида умидсизлик сезилади. Мен сохта табассумларидан пайқадим. Ишлар тўғри кетяпти. Етар, бу умрга кўп нарсани сиғдирдим. Балки бир неча кишининг ҳаётини яшадим. Булар кетишсин, кейин давом этамиз… Аёлим иккимиз жойлашиб олган хонага ўғлим ва қизим кириб келишди. Бизни кўзларимиз ёшли, безовта ва ғамгин кўриб сабабини сўрашди. -Мактуб, -дедик. Аммо бу сафар умуман бошқача. Шуни ўқияпмиз. Қайсар қиз экан, бир қанча тўғри одамларни яхши кўрмайди. Шу сабаб бошига тушмаган бало йўқ. Қарайлик-чи, қандай тугаркин. Бироз суҳбат қуриб, дам олган бўлдик. Бундай ҳаёт тўзонида, айбнинг катта қисми Айселнинг ўзида. Ёрдамга чўзилган шунча қўлни ортга сурди. Онасининг омонатларини олмагандан кейин, оладигани нима бўларди…Йиғлайинми, жаҳл қилайинми? Ўқийлик, кўрамиз натижа нима бўларкин? Download 186.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling