Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc


Ўзимни ўлдирмоқчи бўлган кунларим


Download 186.18 Kb.
bet26/44
Sana23.04.2023
Hajmi186.18 Kb.
#1391790
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   44
Bog'liq
Aldangan Ayselning tavbasi

ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ

Ўзимни ўлдирмоқчи бўлган кунларим


“Буни қарангки, мен жонимга қасд қилишни ўйларканман, ишониб бўлмас воқеалар ҳам навбат билан тизилишмоқда эди…
Аллоҳ бор бўлса…?
Яна ҳаётимнинг бир саҳифаси ёпилди. Ўта жиддий ва изтиробли саҳифа. Катта бир шифохона бўлимида кўзларимни очдим. Иш тугаган экан. Касаллигим бир сабаб сифатида мени жонимга қасд қилишдан сақлб қолган экан. Яна шифохонадаман, яъни ўлим тўшагида. Ўлимни кўряпман, бироз нарида туриб мени кутмоқда…Шундай аянчли кезларда мактуб ёзиб, кимдир овозимни эшитсин, дея қоғозни қораламоқ…Нега дейсизми? Оҳ, қанийди бунинг жавобини балсам. Балки яна пуч хаёлларга берилаётгандирман. Балки, айбланиш, ҳақоратланиш ва хўрланиш учндир. Балки, “Мен шундай қилдим, сиз эҳтиёт бўлинг”, дейиш учундир. Ёки бир тасалли маънавий бир кўмак, балки дуо олишдир мақсадим…Балки булардан ҳеч бири учун эмас, ўзимдан бир хотира, маълумот қолдириш учун. Нима бўлганида ҳам…Аммо бу мактубни ёзиш учун катта куч сездим. Гўё бу мактубни ёзиш учун алоҳида берилган бир қувват…Ҳаётни янгидан яшаш, ўзимни сўнгги маротаба сўроқ қилиш учун бир қувват эди бу. Мактубни ёза бошлаганимга икки кун бўлди. Бир неча соатда ёзиб, тугатишни ўйлаган эдим. Аммо бундай бўлмади. Ҳар хил туйғулар, турли фикрлар, ҳолатлар ва уларнинг бир-биридан фарқли изоҳларни ҳис қилиб, қоғозга тушира бошладим. Ҳолбуки, мактубни бошларканман, жонимга қасд қилиш ниятим қатъий эди. Бу мактуб орқали ҳаётимни заҳарлаган беномусларга сўнгги арта нафрат билдирмоқчи эдим. Аммо шу икки кун ичида мактуб битарканман, ҳаётимни қайтадан таҳлил қилдим. Тўғри ишларим билан хатоларимни солиштирдим. Қайсидир маънода ўзимга ҳисоб бердим. Бу ҳаётимнинг умумий баҳоси эди. Эҳтимол, бугунгача ҳеч ўйламаган ва ҳатто ақлимга ҳам сиғдиролмаган муҳим фарқларни сездим. Энг муҳим фарқ:бу борлиқнинг, коинот ва инсонларнинг улуғ бир Яратувчиси борлигини англаётганим эди. Аввалбошдан қатъий тарзда “йўқ” дея кескин узиб ташлаганим бу мавзуни, ақлим қабул қила бошлаган эди. Хўш, Аллоҳ бор бўлса? Аллоҳ бу коинотни ва инсонларни яратган бўлса? Биздан қилган ҳамма амалларимизни сўраса? Бу ҳисобга мен қанчалик ҳозирман? Мана шу савол, бир гумон тарзда бўлса ҳам, ичимни, ақлимни кемира бошлаганди. Мактуб ёзарканман, дилимга янги бир қувват сезардим. Гўё қаламим мени бир томонга бошлаётгандек…Мен истамаган, бу ҳақда ўйлашни ҳам хоҳламаган бир томонга. Энди ўзим ҳам бу мактубнинг қандай якунланишини қизиқиш билан кутаётгандим…Хожам яна чарчадим, дармоним қуриди яна. Эртага давом эттираман деган умиддаман…
Бугун учинчи кунки мактуб ёзяпман. Аммо бугун буткул ўзгача ҳолатдаман. Мудҳиш туйғулар қуршовидаман. Бу сатрларни йиғлаб, фарёд чекиб ёзяпман. Вақт ярим тундан ошди. Ишониб бўлмас ҳодисаларни бошдан кечирдим. Бутун танам титрарди. Даҳшатли ҳаяжонда эдим. Гўё юрагим қинидан отилиб чиқиб кетадигандек. .
Ўзимни зўрға қўлга олиб, бу воқеларни сизга баён қилмоқдаман. Бу воқеалар ҳаёлларимни остин-устун қилиб юборди. Бир зумда дунёимни ўзгартирди, зеҳнимни хиралаштирди.
Ҳаяжонимни босолмаяпман. Бармоқларимда, умуман куч йўқ. Нима қилаётганимни билмайман. Қалам қўлимдан тушиб кетяпти. Туннинг иккинчи ярми. Қуюқлашган қонни тортиб олишганига ҳам бир соат бўлди. Ухласин деб укол ҳам қилишди. Хонада ёлғизман. Бошсиз, адоғсиз қоришиқ ўй-фикрлар аро бир йўл излаяпман. Яна ҳаёт кемамни ўнгга-ъсўлга буриб, бир умид, бир илинж кутяпман. Ўйлаяпман. Коинотнинг боши бўш қўйилганми? Ёқълик ва чексизлик сари учяптими у? Бир кун келиб, бутун жонзотлар ва барча инсонлар ўлиб, ҳамма нарса йўқ бўлиб кетадими? Бу оламларнинг ягона Аллоҳи борми? Ҳамма нарса Унинг амри биралн бўладими?Биз ўлганимиздан кейин, яна қайта тирилиб, ҳисоб берамизми? Мен орзу қилганим, қўлларимни тутиб, тиззаларига бош қўйишни хоҳлаганим онамга, дадамга, акамга етиша оламанми? Агар жаҳаннам бор бўлса, мен шу ҳолимда, у жаннатий инсонлар билан топиша оламайман. Яна тинчим йўқолди. Яъни, қайта тириладиган бўлсам, менга тинчлик ва роҳат йўқ, бўлмайди ҳам. Яна боши берк кўчаларга кириб қолдим. Изтироб чекяпман.

Download 186.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling