Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc
Download 186.18 Kb.
|
Aldangan Ayselning tavbasi
Аллоҳнинг изни биланШунга ўхшаш ҳаёллар билан ўтган йилларимга назар ташлар эканман, хонамнинг эшиги ғичирлади. Тушимми ё ўнгимми? Эшик томонга ўгирилдим. Иккита аёл, оппоқ, топ-тоза либосда. Ўранган. Бошлари устида ўзгача нур. Юз – кўзларидаги нурлар ичимга кириб, илиқлик пайдо бўлди. Кўз-кўзга тўқнашди. Шунчалар мулойим, меҳрибон боқишлари, табассумлари борки, гўё атрофни ўзларига ром этишди, мени ўша сирли оламга тортишди. Булар ким? Ҳамширалар эмас, Ҳамшираларнинг бошлари очиқ, бўйлари кичик, улар унчалик ёқимли ҳам эмас. Туннинг бу пайтида мени ким ҳам йўқларди. Бу нурли чеҳраларнинг, умуман, бошқача таъсир кучини сездим. Хона уларнинг ажиб нурига тўлди. Улар қулоқларимни, миямни, бутун вужудимни чулғаган, таъсирлантирган бир оҳангда: -Аллоҳ шифо берсин, қизим, -деди ўнг томондаги аёл. Иккинчиси эса қўллари олдинда, боғли, гўёки “таёрлан” дегандек қараб турарди. Мен раҳмат дея олмадим. Чунки карахт бўлиб қолгандим. Юзларига ҳаяжон, қизиқиш билан титраб қараб турардим. Шу қадар ҳаяжонда эдимки, юрагимнинг оташи кўксимни кудирар, гўё парча-парча бўлиб кетгудек эди. -Сиз кимсиз, нима истайсиз мендан, -дея сўрамоқчи эдим, мендан олдин аёл гап бошлади. -Бизлар Аллоҳнинг изни ва Пайғамбаримизнинг сав амри ила ночор қолган, ёрдамга муҳтож ва ёрдамга муносиб бўлган мусулмонларга кўмаклашамиз. Сўзлари шунчалик таъсирли ва мулойим эдики, ҳар бир сўзи менга хуш ёқар, ичимни куйдирарди. Бир зумда бу сўзлар мингларча, милёнларча акс-садо бера бошлади. “Аллоҳнинг изни ва Пайғмабаримизнинг амри ила ночор, ёрдамга муҳтож ва ёрдамга муносиб мусулмонларга кўмаклашамиз”. Қандайдир умид пайдо бўлди:демак, мени Аллоҳ ва Пайғамбар назардан четда қолдирмади, ёрдамга лойиқ инсон эканман, шундайми? Бу жуда муҳим. Балки сўнгги нажот йўли…Мен шуларни ўйларканман, келган аёллар фикрларимни ўқирдилар. -Аллоҳ ҳамма нарсани кўргувчи, билгувчи ва кўмак бергувчидир. Пайғамбаримиз эса, умматларида бохабар, ночор қолганлар кўмак учун шошилгувчидир. Оламнинг ажойиб тартиби Аллоҳнунг илми ва қудратидандир. Сон-саноқсиз неъматлар эса, Аллоҳнинг қулларига икромидир. Аллоҳ қулларини Ўзини таниши ва қуллик вазифасини адо этишлари учун яратган. Инсонларга амри, иродасини билдириш учун пайғамбарлар ва китоблар юборган. Не кўргуликки, баъзи инсонлар шайтонга қул бўлиб, нафсларига эрк бериб, дунё лаззати ва завқига берилиб, Аллоҳни буткун унутишади. Бундай инсонлар ҳатто пашшага диққат билан боқсалар эди, унинг қанчалик мўжазавий қудрат билан яратилганини кўришарди. Бундай мўжизаларда ҳамиша Аллоҳнинг илми ва қудрати намоёндир. Аммо жоҳиллар шайтонга ва нафсларига эрк беришди. Ўйламадиларки, инсоннинг дунёга келтирилиши қандай мўжизаларга бой бўлса, ўлимидан сўнг қайта тирилиб, ҳисоб бериши ҳам шундайдир. Инсонни яратган қудрат Соҳибига уни такрор тирилтириш ҳеч қийин эмас! Бу сўзлар менинг фикрларимга, дунёқарашимга, ҳаётга муносабатимга аччиқ ва таъсирли жавоблар эди. Буларнинг ҳаммасини неча қайталаб ўқитувчиларимдан, ўртоқларимдан эшитган бўлсамда, нега бунчалик таъсирланмадим? Ҳар бир сўз, ҳар бир гап миямда акс-садо берар, асли қаршилик қилишга йўл қўймасди. -Онанг сени кўп дуо қилади, сендан хавотирда. Таёрлан, тавба қил!Аллоҳдан кечирим сўра!Унинг раҳм-шафқати ғазабидан, жазосидан буюкдир. Аллоҳга ёлвор, хатоларингни тузат. Чунки сенинг умринг жуда қисқа қолди. Кўз ўнгимда майин овозли, меҳрибон ва нули билан хонани тўлдирган икки аёл ғойиб бўлди. Фақат эшикнинг ғичирлагани эшитилди, холос. Download 186.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling