Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc
Истанбулда, қашқирлар даврасида
Download 186.18 Kb.
|
Aldangan Ayselning tavbasi
Истанбулда, қашқирлар даврасидаМана, Истанбулдаман. Бир ҳуқуқшунос талаба дунёни тузатишга киришди. Юксак орзулар йўлига тушган буюк соҳанинг вакили бўлмоқчи ёлғиз ёш қиз. Амина ҳам Анқарада. У ҳам тибииёт факултетига кирди. Биламан унинг келажаги порлоқ. У ўзини ҳимоя қила оладиган ва таҳликани олдиндан сезадиган ақлли қиз. Унинг фикр дунёсини ва ғояларини ёқтирмасам ҳам, бу ҳақиқатни тан оламан. Мен-чи? Булғанган, топталган, зулматли бир келжак. Чунки мен бурнимнинг учини кўролмайдиган қолоқ фикрли одамман. Ҳар қанча илғор, инқилобий нутқлар сўзласам ҳам… Амина ва ота-онаси мен учун кўп қайғуришди. “Сенга ишончли бир жой топамиз. Истанбул катта шаҳар, кўчаларда ҳар турли таҳлика кезади. Ёлғиз ўзинг қийналасан”, дейишди улар… Йўқ… Яна қайсарлигим тутди. Келжагимни ўзим танлайман. Куч қудратимни исбот қиламан. Ҳеч кимнинг ҳаётимга аралашувини хоҳламайман. Давлат ётоқхонасига жойлашдим. Аммо менинг номим, овозам ўзимдан аввал етиб келган экан…Атрофимни бир гуруҳ “ипини узган” ёшлар ўраб олишди. Илғорлар, нурлилар, ҳурриятчилар ва яна шу каби тоифа вакиллари… Мен ким бўлибман ўзи? Топилмас бир аксилон ёки тўшакларни иситувчи этустихон йиғиндисими? Бунақа саволлар ҳеч тугамасди. Хато ниятли, қолоқ фикрли, қатъий қарорли бўлганим учун эмас, менга шундайлар учраётгани учун. Бошда дарсларга яхши қатнашдим. Аммо менга осилганлар янада кучли чиқди У ёқ бу ёққа ташлай бошладим. Мактабга бормай қўйдим. Илк борганларим ҳар хил гуруҳлар, “сотсиал фаолликларни ошириш” номи остида ифлос ишлар қиладиган жойлар эди. Инқилобчилар, комунистлар, марксистлар, эрончилар, гиёҳвандлар, билмайман яна нималар… Қоришиқ, ифлос…Ҳар томон остин-устун. Ва бир ёш қиз. Соҳасини, ғоясини аста секин йўқотган, кучи, иродаси нураган бир қиз… “Ортимга тушган, қўлимдан тутган ёшлар соясидан бурнимни ҳар тешикка суқардим. Илк ёқтирган одамим жуда феъли тез чиқди. Уни тутиб келтиришди. Қилмиши ё давлатга қарши бир намойиш ёки героин тижорати… Ҳар иккисидан ҳам бор. Динни билмайди, Аллоҳни танимайди. Баъзи ўхшашликларимиз бор. Аммо унинг аҳлоқсизликлари меникидан ўтади. Шунақа дайдиликлари на яхши фикр қолдиради, на умид уйғотади. Асл мақсади пул, фойда. Яна сохталик ва тузоқ. Айтиш жоиз бўлса аятман. Ҳуқуқ факултети ҳақидаги ширин ҳаёллар тугади. Ҳар куни қилганимиз ичкилик ичиш, қўшиқ куйлаш ва учиш. Ҳа, учиш…Кейин эса дунёни қутқармоқчи бўлган бир дайдининг ётоғида кўзларимни очаман. Мана сенга ваъда қилинган “идеал ҳаёт”. Истанбул мени жуда тез ютиб юборди. Қаршимда яна бир зарба муаллақ турибди. Уларга қўшилишга мажбурман. Пул йўқ, жой йўқ, овқат йўқ. Аллоҳнинг қаҳрига учрасин бунақа инсон. Ўзимдан жирканаман. Ўзимча “замонавий ҳаёт аёли” бўлдим. Баъзи инқилобчи ўртоқларимни фикрича, бу яхши. Аёл ҳам, эркак ҳам ўзи хоҳлаганидек яшаши керак. Шундай яшаш мумкинм, билмайман? Баъзи нарсаларни била туриб тепаман. Ўзим хоҳлаб, ўзим йиғлайман. Яхши одамларга ҳам дуч келдим, албатта. Ўжарлигим уларни кўришга, эргашишга тўсиқ бўларди. Амина, дадаси, Имом афанди, математика ўқитувчиси…Бу инсонлар мени жуда яхши кўришди. Ҳимоя қилмоқчи бўлишди. Ёрдам бермоқчи бўлишди. Мен эса? Зеҳнли, ақлли, илғор фикрли, инқилобчи бўламан, деб уларни менсимадим. Кўзинг кўр бўлсин. Билатуриб жарга қулаш деганлари шу-да… Download 186.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling