Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
27
— Қизиқ экансиз, — дедим уни юпатиб. — Врачлар ваҳимачироқ бўлади ўзи! Ўтмаса-чи! 
— Ўтса-чи! — Усмон маҳзун қиёфада бошини қуйи солди. — Мен-ку майли, Назирада нима айб? 
Руҳий хаста бола билан умрбод эзилиб юрадими?! 
Яна алланималар деб кўнглини кўтарган бўлдим. Усмон маҳзунлик билан жилмайиб ўтирди-
ўтирди-да, индамай чиқиб кетди. 
...Шунда чакка ўтган ўша кеча, эрта баҳорда ойим билан лой кечиб, Қаънига борганимиз, 
фронтовик сартарош, яна кўп нарсалар ёдимга тушди. Онамни қўмсаш аралаш соғинч туйғуси 
вужудимни сирқиратиб юборди. Шу пайтгача ўзим тушунмай юрган кўп ҳақиқатларни 
англагандек бўлдим. 
...Қайси куни метро стансияси олдида Гулини кўриб қолдим. Ёнида баланд бўйли, жингалак 
сочли йигит. Мўйлови ўзига хўп ярашган. У Гулининг жажжи сумкачасини кўтариб олган. Гули 
уни қўлтиқлаб келар, йигит хушчақчақ бўлса керак, алланималарни гапирар, Гули хандон отиб 
кулар эди. 
Уч кундан кейин Гулини кўчада учратдим. 
— Яхши болага ўхшайди, — дедим ўша йигитни эслаб. 
— Ким? 
— Ўша кунги йигит. Тўй қачон? 
Гули қизарди. Аммо қувончини яшира олмади. 
— Фарҳод акам ёқдими сизга? — деди жилмайиб. 
— Ёқди, — дедим ростини айтиб. — Касби нима? 
— Ошпаз, — Гули яна жилмайди. — Шефповар. 
— Қариндошларинг эмасми? 
Гули «йўқ» дегандек бош чайқади. 
— Қаерлик экан ўзи? 
Гули ҳайрон қолиб чиройли киприкларини пирпиратди. 
— Бунинг нима аҳамияти бор? 
— Мабодо авлодидан ўғрими, нашавандми чиқмаганми? — Беихтиёр оғзимдан онамнинг саволи 
чиқиб кетди. 
Гули бирдан жиддий тортди. Қошини чимирди. 
— Нима деганингиз бу? 
— Жинни-чи? Мабодо қариндош-уруғларида руҳий касаллар йўқми? Суриштириб кўринг. 
Гули кўзимга тикилиб турди-да, секин-секин орқасига тисарила бошлади. Нарироққа бориб 
бирдан югуриб кетди. Чамаси мени эсдан оғиб қолган деб ўйлади. 
ЭРМОН БУВАНИНГ ТИЛАГИ 
Агар дунёда иккита беозор одам бўлса биттаси Эрмон бува. Агар дунёда иккита беозор одам 
бўлса яна биттаси — Эрмон буванинг кампири — Ҳабиба буви. Мабодо дунёда иккита ювош 
сигир бўлса биттаси Эрмон буванинг ола сигири. Агар шунақа сигир дунёда битта бўлса шу 
сигирнинг ўзи. 
Eрмон буванинг чап оёғи оқсоқ: ҳасса билан юради. Сигирининг ўнг шохи синган. Ола 
сигирнинг шохи қандоқ синганини ҳеч ким билмайди. Аммо Эрмон буванинг оёғи нега 
оқсоқлигини ҳамма билади. Билади-ю, ҳамма ҳар хил гапиради. Ойимнинг айтишига қараганда, 
Эрмон буванинг оёғи босмачилар билан урушда синган эмиш. Дадам бўлса бошқача 
тушунтирган. Қишлоқни босмачи босганида Эрмон бува дарахтга чиқиб кетаётганда йиқилиб, 
оёғи чўлоқ бўп қолганмиш. 
Хуллас, нима бўлгандаям у оқсоқланиб юради. Баҳор пайтлари ола сигирини етаклаб келиб 
қолади. Қўлида ҳасса, сигирининг бутун шохига тугунча илиб қўйилган. Ўтлоққа етганидан 
кейин сигирнинг шохидаги тугунчани олади-да, ўзини қўйиб юборади. Белидаги қийиқчасини 
тол соясига ташлаб «бисмиллоҳу раҳмонур раҳим» деб майса устига ёнбошлайди. Ола сигир 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling