Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
26 Онам дўппимни бошимга кийгазиб, сартарошга пул берди. — Ие, қудалардан пул олсак қандоқ бўларкин? — Сартарош пулни шимининг киссасига тиқаркан, тайинлади.— Шулардан қолманг, яхши одамлар. Уйга қайтишимиз билан бир бурда зоғорани олдиму кўчага югурдим. Майдончада ўйнаб юрган Той, Вали, жўрабоши — ҳаммаси пайсалга солмай «устара ҳақи» олишди. Айниқса жўрабоши ўрта бармоғи билан чертганда бошим оғриди. Лекин чидаб турдим. Ўзим олиб келган янгилик билан ҳаммани қойил қолдирмоқчи эдим. — Яқинда бизникида тўй бўлади! — дедим мақтаниб. — Опамнинг тўйида роса ош еймиз! Кейин қуда буви менга кўйлак тикиб беради. «Зингер» машинаси бор! ...Лекин тўй бўлмади. Бир ойдан кейин ҳам, бир йилдан кейин ҳам... Бир-икки марта опам, «керакмас», деб йиғлаганини, ойим, «кўнглингдагини айт бўлмаса», деганини эшитиб қолдим. Таниш совчилар ҳамон тез-тез келиб туришар эди. Бир куни эрталаб турсам, ойим йўқ. Тушга яқин хомушроқ қайтди. Эртасига опам ишга кетганида, нонушта устида дадамга қизиқ гап айтди. — Пишмайдиган савдога ўхшайди. Уруғида жинни бор экан. Тўлаганхўжанинг катта амакиси уч-тўрт марта жиннихонага тушган экан. — Бўлмайди! — деди дадам кескин қўл силтаб. — Совчилар яна келса жавобини бериб юбор. Бир нарсани ҳеч тушунмасдим. Ўшанда онам совчиларнинг келиб чиқиши қаерданлигию, авлодида ёмонотлиқ одамлар бор-йўқлигини, касб-кори нимаю, қариндошларида касаллар бор- йўқлигини нима учун бунчалик суриштирганига ҳеч ақлим бовар қилмасди. Бу савдолар, бу саволлар бора-бора ёдимдан чиқиб кетди. Бироқ кунлардан бирида ғалати воқеа бўлди. Редаксияда ишлаб ўтирсам, эгнидаги кийимидан тортиб тақинчоқларигача жуда ярашган кўҳлик аёл кириб келди. Анчагача гапни нимадан бошлашни билолмай уялиб ўтирди-ўтирди-да, охири дардини очди. — Усмон акам иккаламиз бир-биримизни яхши кўрамиз. Аммо ажрашмасак бўлмайди. Худо ҳаққи, бунақа масалаларга аралашишни жинимдан ёмон кўраман. Кўҳлик жувонга тўғрисини айтдим, ўз ҳаётингизни ўзингиз ҳал қилинг, дедим. Аёл бир зум ерга қараб турди-да, илтимос қилди. — Усмон акам билан бир гаплашиб кўрсангиз... «Усмон акаси» келишини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Уч кундан кейин эшикдан ҳар жиҳатдан мукаммал йигит кириб келиб ўзини таништирганида ҳайрон қолдим. Икковлари бир- бирига шу қадар муносиб эдики, шундоқ оиланинг ажрашмоқчи эканига ачиниб кетдим. Гапни нимадан бошлашни билмай гарангсиб турган эдим, Усмоннинг ўзи муддаога ўтди. — Хотиним мени, мен хотинимни севаман. Боламиз йўқлигига хафаман. Аммо чорамиз ҳам йўқ! — Ҳозирги замон медитсинаси учун шуям проблема бўптими, — дедим Усмонни юпатиб. — Уч- рашиб кўринглар ахир. Маъюс жилмайди. — Ўзим врачман. Врач бўлганим учун хотинимнинг туғишини хоҳламайман. Бутунлай эсанкираб қолдим. — Нега ахир? Бир-бирларингни севсангиз. Муносиб бўлсангиз... — Мен врачман, — деди Усмон яна бўғиқ овозда. — Генетикани яхши биламан. Хотинимнинг ўғил туғишидан қўрқаман. — У яна хўрсинди. — Қўрқаман. Умуман, ҳаммасига ўзим айбдорман. Назирани севардим. Худбинлик қилдим. Бошида айтишим керак эди. У ниманидир, жуда муҳим нарсани айтишга иккиланар эди. — Майли, — деди ниҳоят. — Ростки, сизга юрагимни очдимми, бу ёғиниям айтишим керак. Менинг бувам — дадамнинг отаси ШЗ бўлган. — Нима у ШЗ? — дедим дафъатан тушунолмай. — Шезофрения касаллиги. Руҳий хасталикни медитсинада шунақа дейилади. Бу — наслга ўтадиган дард. Ота авлодида бўлса ўғилгами, неварагами, хуллас кимгадир ўтади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling