Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
65
ушладим. Эчки бари бир эчки-да! Питир-питир қилгани ҳам май-ли-ю, ойим соғаётганида, 
ийиб кетса қиладиган хунук «қилиғи» бор. Кейин ярим соат кўйлакнинг олдини тозалашга 
тўғри келади... 
Ойим наридан-бери ишини тугатди-да, буюрди: 
— Ечиб юбор анови савилларни! 
Улоқчаларни арқондан бўшатишим билан иккаласи диконглаб онасининг елинига ёпишди. 
Ойим бўлса сутни товоқларга солди-да, яна бодом тагида тимирскиланиб бир нимани қидира 
бошлади. 
— Нимани қидиряпсиз? — дедим яқин бориб. 
Боя уришгани учун ўзи ачиниб турган экан шекилли, елкамга қоқди. 
— Ҳеч нима. Бор, овқатингни е, қорнинг очиб қолгандир. — Кейин бирдан қаддини ростладию 
хитоб қилди. — Вой, қаёқдан кун чиқди?! Ассалому алайкум!» 
Ўгирилиб қарадиму уч-тўрт қадам нарида турган аммамга кўзим тушди. Ойим меҳмонни кўрмай 
қолганидан хижолат чекиб қучоқ очиб кўришди. Аммам жуда чиройли, юзида холи бор, қош-
кўзи чақмоқдек хотин. Аммо жуда шаддод. Ҳар гапини худди мих қоққандек тарсиллатиб 
гапиради. Ойим ундан қўрқади. Келганда ҳурматини жойига қўймасин-чи, ўзини қаерда 
кўраркан. 
— Ҳа? — деди аммам йўғон товушда. — Тўрвасини йўқотган гадойдек талмовсираб қопсиз, 
келинпошша?! 
— Йўқ, опа, ўзим... — Ойим чайналиб қолди. — Зирагим ўлгурнинг бир пойи тушиб қопти. 
Ҳалигина қулоғимда турувди. 
Қарасам, ойимнинг ўнг қулоғидаги зираги йўқ. Ойим каттакон олтин ойбалдоғини жуда 
авайлар, қайнонамдан қолган ёдгорлик, деб мақтаниб юрарди. 
— Майли, топилиб қолар, — деди у секингина. — Шу ерга тушган бўлса қаёққа кетарди. 
— Ҳмм! — Аммам шундай таҳдидли бош чайқадики, қоронғи бўлса ҳам қоши чимирилиб 
кетганини аниқ кўрдим. — Кетса, бойдан кетибди, денг! Белингиз қайишиб топмаганингиздан 
кейин жонингиз ачимайди-да, келинпошша! 
Аммам қўлидаги тугунни менга тутқазиб, ўзи ҳам махсили калишининг учи билан ерни 
титкилай бошлади. 
— Қўйинг, опажон, — ойим унинг елкасига оҳиста кафтини қўйди. — Юринг уйга, ҳали-замон 
укангиз келиб қоладилар. 
— Ўзи шунақа бўлади, — деди аммам ердан бош кўтармай. — От топади, эшак ейди! — Кейин 
бирдан қаддини ростлади-да, ойимнинг кўзига тикилиб сўради. — Ким кирган эди олдингизга? 
— Ҳеч ким. — Ойим бир зум талмовсираб турди-да, секин қўшиб қўйди. — Ҳали пешинда 
Шаропат опа келувди. Шу... 
— Шарапатми? — Аммам «тушунарли» дегандек истеҳзо билан лабини бурди. — Бўпти, омин 
облоҳу акбар! 
Ҳали ойимнинг олдида пақир тўнкариб ўтирган Сепкилли хола кўз ўнгимга келди. 
— Қўйинг, — деди ойим ялингудек бўлиб. — Бечорани унақа деманг. Бир пой зиракни нима 
қилади? 
— Пишириб ейди! — Аммам жаҳл билан қўл силтади.— Қўли эгрилигини биласиз, ўласизми 
эҳтиёт бўлсангиз? 
— Йўғ-е, — деди ойим яна минғиллаб. — Бир пой зиракни нима қилади? 
— Яна гапиради-я! — Аммамнинг овози таҳдидли оҳангда баландлади. — Мана шу бир пой 
зирак қанча туришини биласизми? — деди ойимнинг чап қулоғидаги ойбалдоқни бармоғи 
билан нуқиб. — Ўзи-ку тўйга борса, қўлига илинган нарсани тугунига тиқади. 
Ойим нима қиларини билмай, жавдираб қолди. Дадам иккаласи Сепкилли холанинг ғалати 
қилиқларини гаплашишганини эшитганман. Тўйларда лаганми, пиёлами йўқолса Сепкилли 
холанинг уйидан топишар, хола «есидан чиқиб» уйга олиб кетган бўларди. Ҳозир шуни 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling