Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
7 — Дада, кечирасиз, мен тасодифан суҳбатларингизни эшитиб қолдим. Тажрибангизда миясига электрод ўрнатилган одамдан фойдаланмоқчимисиз? — Ҳали бир фикрга келмадим. Нима эди? — Электродни менга ўрнатсангиз... Жаҳонгир ўрнидан турди. Ўғлининг тўсатдан бу фикрга келишига тушунолмади. Жамшид ёшлигидан отасининг касбига қизиқарди. Аммо иккинчи курсда бионикага ҳаваси ортиб, шу соҳага ўтиб кетди. Энди муҳим бир янгилик устида иш олиб бораётган эди. Жаҳонгир ўғлининг илмга берилганидан хурсанд, лекин унинг мустақил сўқмоқ излашидаги ҳаракатидан қониқмас эди. «Фанда менинг этагимни тутма, ўз йўлингдан бор. Чинордан барг узаман демай, чинор бўлишга ҳаракат қил», дерди. Жамшид бу ўгитларга амал қилар, лекин бари бир, оз бўлса-да, отасига суянарди. Жаҳонгир ўғлининг ҳозирги фикридан ҳам шуни уқди. — Сабаб? — деди ўғлига. — Тажрибангизга қатнашсам... балки илмий ишимга туртки бўлар. — Бунинг илмий ишингга ҳеч алоқаси йўқ-ку? — Биламан, алоқаси йўқ. Аммо тезлашишига ёрдам берармикин... Ахир бу жасоратга боғлиқ нарса... — Илмий ишни тезлатишга шошилма. Пухтароқ қилишни ўйла. Жасорат ҳақидаги гапингни мен бошқа эшитмай. Қуруқ жасорат билан олим бўлишни хаёл қилсанг, бошқа иш билан шуғуллан. Жамшид аламидан оқариб кетди. — Дада, сиз... — Хўш? — Сиз мени ўйламаяпсиз. Вақт кетяпти. Тенгдошларим аллақачан диссертатсияларини ёқлаб бўлишган. — Демак, улар сенга нисбатан қобилиятлироқдир? Буни ўйлаб кўрмадингми? — Ўйлаб кўрдим. Лекин... илмий иш, кашфиёт бир жойда тўхтаб қолмайди-ку? Даража олингандан кейин ҳам давом эттириш мумкин-ку? Бир оғиз сўзингиз билан... Жаҳонгир қовоғини уйиб, тескари қаради. — Менда бўлак гапинг йўқми? — деди гапини кесиб. Жамшид жавоб бермай чиқиб кетди. Жаҳонгир бир неча дақиқа ҳаракатсиз туриб қолди. Йўқ, у ўғлининг гапларига аччиқланмади. Жамшид мактабни битирганидан сўнг бу хилдаги ёрдамни кўп сўраган, ҳар сафар ҳам рад жавобини олган эди. Энг аввал дорилфунунга кириш пайтида ёрдам сўради. «Манзилга қадар аравангни мустақил тортишга кўзинг етса кир, бўлмаса ҳаётда яшашнинг осонроқ йўллари кўп, ўшалардан бирини танла», деган жавобни эшитса ҳам ўқиш истагидан воз кечмади. Ўқиб юрган кезлари талабаларнинг илмий жамиятида биониканинг келажаги хусусида маъруза қилди. Биринчи даражали мукофотни олишга яккаю ягона номзод бўлиб турганида, бошқа бир толиба унга нисбатан устунроқ даражада маъруза қилдию мукофотни олиб кетди. Жамшид ўшанда ҳам отасидан ёрдам кутган эди. Бу сафар ўзи айтишга ботинмай, онасини ўртага қўйганди. Эр-хотин ёлғиз ўғилнинг тақдири хусусида ўзларича турли фикрда бўлганликлари учун, иккинчи марта сен-менга боришди. Шундай бўлса-да, Жаҳонгир ўғли ва хотинига билдирмай ҳайъат аъзолари билан учрашган, ҳар икки маъруза билан танишган эди. Толибанинг маърузасидаги фикрлар, шубҳасиз аъло эди. Қиз фотосинтезга асосланиб, қуёш нуридан кийим ва озуқа олиш йўллари ҳақида бир қанча фаразларни илгари сурганди. Жамшид эса жониворларда мавжуд бўлган эхолокатсия тўғрисидаги умумий фикрлари билан чекланганди. Ҳайъат Жаҳонгирнинг обрўйини инобатга олиб, мукофотни Жамшидга бериши ҳам мумкин эди. Лекин Жаҳонгир бунга йўл қўёлмасди. Унинг ўзи ҳозирги даражасига мустақил, ҳеч кимга орқа қилмай эришган, ўғлининг ҳам шундай бўлишини истарди. Хотини |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling