Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
5
— Тўла даражада эмас. У юраги билан ҳис этиш, мантиқан таҳлил қилиш қудратидан 
маҳрум. 
— Албатта ўзинг бўлишинг шартми? Бошқа кишидан фойдалансанг-чи? 
— Масалан? 
— Масалан... 
— Фақат ўзингни айтма. 
— Буни хаёлимга ҳам келтирганим йўқ, хавотир олма. Балки, Тўлқинни таклиф қиларсан? 
— Тўлқинни? Унинг бу ишга нима алоқаси бор? 
— Ҳар ҳолда ёзувчи одам. Элаллома тиклаган маълумотларни дурустгина мантиқий таҳлил 
қилиши мумкин. 
— Йўқ, унга айтолмайман. Тажрибадаги бутун хавф-хатарни ўз елкамга олишим керак. 
— Ҳар ҳолда бир айтиб кўр. Балки ўзи ҳам шу истакдадир. 
— Истаги бўлса, балки уни ҳам... 
— «Уни ҳам...» эмас. Менимча, тажрибанг учун бир киши етади. 
— Тўғри айтасан. Майли, бу ҳақда кейинроқ яна батафсил гаплашармиз. 
— Мен эрта-индин экспедитсия билан Булоқбошига жўнайман. 
— Унда оқшом бизникига кел. Тўлқинни ҳам чақирайлик. 
— Яхши. Бошқа гапинг бўлмаса, қайтайлик. Тонг ёришиб қолди. 
Тоза ҳавода юрайлик, деб пиёда кетишди. Булутлар кўк юзини артиб ўтгандай — юлдузлар 
милтираб ёниб турарди. Шаҳар осмони доимо шундай тиниқ бўлавермайди. Юлдузлар сўник 
кўринади. Балки шаҳар чироқларининг нуридан шундай туюлар? Бугун чироқларни барвақт 
ўчиришибди. 
Енгил изғирин уларнинг юзларини чимчилар, юпқа қор оёқлари остида ғижирларди. 
ҚИЛИЧ ВА ҚАЛҚОН 
Оқшом учовлари жам бўлишди. Улар бир кўчада улғайишиб, бир синфда ўқиган бўлсалар-
да, интилишлари турлича эди. Жаҳонгир биофизикани, Султон археологияни, Тўлқин 
ёзувчиликни танлади. Кексайиш палласига ҳам улар турлича қадам қўйдилар. Султон кўпроқ 
юрганиданми, ё очиқ ҳавода кўп ишлаганиданми дўстларига қараганда бақувват кўринарди. 
Қотма жуссаси, ҳаракати, қарашидаги тетиклик ва яширин шиддат уни анча ёш кўрсатарди. 
Фақат оқарган чакка сочларию қисиқ кўзлар четидаги ажин умрнинг кўп қисми ортда 
қолганидан дарак бериб турарди. 
Жаҳонгир ёшлигида ҳам жиккак эди. Қаригач, яна кичрайгандай бўлиб қолди. Тўлқин эса 
дўстларининг акси, сочлари қирқни қораламаёқ тўкилиб битди. У ҳаддан зиёд семирган, 
кичикроқ қалам гўштдор бармоқлари орасида кўринмай кетарди. 
Илгари ойда икки марта учрашишни одат қилишганди. Кейин бир марта, сўнг икки-уч ойда 
бир кўришадиган бўлишди. Умр ўтган сайин иш камайиш ўрнига кўпайиб, учрашув ва 
зиёфатларга вақт етишмай қолди. 
Мана бугун ҳам икки ойлик танаффусдан сўнг Жаҳонгирнинг тажрибаси баҳона бўлиб 
йиғилишди. Аввалига чой ичиб, ўтган-кетган гапларни эслашди. Тўлқин янги ёзмоқчи 
бўлаётган асарини гапириб берди. 
— Бу ишингни тезроқ тугат. Жаҳонгир сенга етти ухлаб тушингга кирмаган бир мавзу топиб 
қўйган, — деди Султон. 
— Демак, менсиз учрашибсанлар-да? 
— Ҳа, кеча Жаҳонгирнинг тажрибахонасига борган эдим. Уни табриклашинг мумкин. 
Тўлқин ўрнидан туриб қучоқ очди. 
— Нега боядан бери индамай ўтирибсан! — деб дўстини бағрига олди. — Мана энди 
ваъдангнинг устидан чиқасан. Янгиликни ўзим эълон қиламан. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling