Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
66 — Аҳмад Зокирович, табиатдаги ўзгаришларнинг фарматсевтикага таъсири шу топгача синаб кўрилганми? — Масалан, қайси ўзгариш? — Айтайлик, қуёш, ой тутилишининг дори ёки малҳам тайёрлаш жараёнига таъсири бўлмасми- кин? — Шундай фараз бор. Аммо бу оғир масала. Нега фарматсевтикага қизиқиб қолдингиз? — Ўзим, шунчаки... Жаҳонгир бу саволни беришни аслида оромгоҳда ўйлаган, маврид келишини пойлаётган эди. Уни Шамсибек бошлаган тажрибанинг ниҳояси қизиқтирар эди. Гелиобиолог саволга қисқа жавоб қилгач, Жаҳонгир гапни бошқа томонга буришга мажбур бўлди. Улар то чўпон ўтовига боргунларига қадар илмда муаммолар хусусида сўз очмадилар. Бегона одамларнинг яқинлашганини сезган ит бир ҳурдию тинди. Афтидан у қимиз истаб келувчиларга кўникиб қолган, ўзининг сергак турганини сездириб қўйиш учунгина вовилларди. Жаҳонгирдан уч-тўрт ёш катта бўлган, аммо кўриниши бақувват чўпон ўтовида бир қимиз ичган одамни хотирида яхши сақлар, кейинги сафар келганида илиқроқ кутиб оларди. Лекин бу гал нима учундир одатини канда қилди. Чўпон чордана қурган меҳмонлар ёнига сирланган тоғорада қимиз ва чўмич келтириб қўйиб, ўзи ҳам ўтирди. — Хафа кўринасизми? — деб сўради Жаҳонгир қимизни шопира туриб. — Бугун ниҳоятда хунобим ошди, ука, — деди чўпон кигиз қалпоғини тиззасига олиб. — Бола-чақам катта бўлди, энди роҳатини кўраман, деган вақтингда ташвишдан қутулолмай қоларкансан. — Болалар хафа қилдими? — Энди тушунмайди-да, нима дейсиз, ўзи-ку хафа қилиш нияти йўқ, лекин ўжар. Кенжам бултур мактабни битириб, шаҳарда ўқийман, деди. Ҳавасманд бўлсанг боравер, дедим. Борди. Лекин ўн беш кундан кейин икки қўлини бурнига тиқиб қайтиб келди. Адабини егандир десам, яна ўқийман, дейди. Бу дайди юришида одам бўлмайди, деб қўрқаман. Қўлига китоб олганини кўрмайман. Ахир китобга қайишса, шаҳарда ўқийди-да! — Ўғлингиз шу ердами? Балки чиндан ҳам ўқишга ихлоси баланддир? — деди Аҳмад. — Бе, ихлос қайда? Ўртоқларига ҳавас қилади. Ҳали справка олгани идорага кетувди. Сизлар олим одамсизлар, бир насиҳат қилиб қўйинглар. — Насиҳат қилсак қизиқ бўладию, — деди Жаҳонгир кулиб. — Нега? — Олим бўла туриб ёш йигитчага ўқима, десак кулмайдими? Сизга бир йигитча келиб чўпон бўламан, деса йўлдан қайтармассиз? — Энди ука, бизнинг йўриғимиз бошқа. Қимиздан ичинг, ҳадеб шопираверманг. Гапнинг пўсткалласини айтсам, ўша йигит жониворларнинг тилини билмаса, тошингни тер, деявераман. Сизам айтовринг. На у ёқлик, на бу ёқлик бўлмайдиган шогирдларни нима қиласиз? Ҳайрон бўляпсиз-а? Йўқ, ўғлимни ерга урмоқчи эмасман, яхши бола, лекин олим бўладиган сиёқи йўқ. — Хўп, насиҳат десангиз, қочмаймиз. Аммо бир синаб кўрайлик. Балки олим бўладиган қобилияти бордир. — Қани эди... — Илгарилари одамлар болаларига пул сарфлаб, мажбур қилиб ўқитишар экан, эндиги аҳволни қаранг,— деди Жаҳонгир ҳамроҳига қараб. Аҳмад Зокиров жавобга оғиз очишга жуфтлашга улгурмай, гапни чўпон илиб кетди: — Қайси пайтларни айтяпсиз? — Масалан... — Жаҳонгирнинг кўз олдига Абдулваҳоб келди. — Масалан, бундан олти юз йил олдин. — Э, отам замонидаги гапми. У пайтларда мадрасани битирган одам олимликка чоғи келмаса, бизга ўхшаган оми халқнинг миясини ачитиб юраверган. Энди институтни битирса-ю, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling