www.ziyouz.com кутубхонаси
68
Барчалари тунни тоғ қўйнидаги оромгоҳда ўтказдилар. Тўлқин ухламай Жаҳонгирнинг
кундалигини ўқиб чиқди.
— Хўш, ўртоқ муҳаррир, «ёш ёзувчи»нинг ижодига қандай баҳо берасиз, — деди
Султон
эрталаб нонуштага тўпланганларида.
— Ёмон эмас. Чидаса бўладиган, — деди Тўлқин дўстининг ҳазилига ҳазил
билан жавоб
бериб. Кейин Жаҳонгирга қаради: — Шуларнинг ҳаммасига ўзинг гувоҳ бўлдингми? Элаллома
воқеани шундайлигича тиклай олдими?
— Деярли тиклаб берди. Баъзи ўринларда воқеанинг мантиқий давомини ўзим қўшдим.
Элаллома тиклаган воқеаларда мен биринчи шахс сифатида иштирок этдим. Ёзишда
учинчи
шахс сифатида, четда туриб қоғозга туширдим.
— Нимага?
— Таҳлил учун шу усул маъқул бўлди. Ундан ташқари қандай ёзишни кўп ўйлашга фурсатим
ҳам йўқ эди. Эртага тажрибахонада хулосаларимни баён қиламан. Катта таҳлил бошлаймиз.
Кейин мияни электроддан халос этиб, янги ҳужумга шайланамиз.
— Бу энди эртанинг иши. Бугунги ишимиз ғалаба билан тугади. Энг муҳими шу! — Султон
шундай деб дўстларини қучди.
Бу дамда қуёш тоғ чўққисидан кўтарилган, олам нурга чўмиб борарди.
1973 йил.
www.ziyouz.com
2008