Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
9 Шу боис, ариқни айланиб ўтдим. Тарлонни сувладим. Изимизга қайтдим. Тарлон тағин териб-териб қадам ташлади: тик-тик-тик! Тарлонни қирқ кун совутдим. Тарлон бир ерда туролмай қолди, туёқлари ерга тегар-тегмай юрди. Ўйноқлаб-ўйноқлаб, осмонга сапчиди. Қуюндайин учгиси келди! Пахта терими тамом бўлди. Тўйлар бошланди. 12 Биродарлар, от билмайдиган нима йўқ! От қор-ёмғирни, довулни олдиндан билади. Айниқса, тўй-маъракани дарров билади. Боиси, тўйда кўпкари бўлади-да! Бизнинг Тарлон кечаси билан пишқирди. Алағда бўлдим, чопонимни елкамга ташладим, ташқариладим. Ой ёруғ, осмон очиқ бўлди. Тарлон қозиқни айланиб чопди. Тарлонни ушладим. Ёлларини силадим. Бир ерда тўй бор-ов, дедим. Айтганим бўлди. Eртаси куни шундайгина ёнимиздаги Обшир қишлоғидан тўйхат келди. Омборхонада от абзалларини — терлик, беллик, чирги, боз, жаҳанник, жул, пуштон, қуюшқон, юган, кўпчик, узангили эгарни қўлтиқлаб келдим. Тарлонни қашилаб-қашилаб эгарладим. Оғзига сувлиқни солиб, юганладим. Пешонасига дўлана шохидан бўлган кўзтумор илдим. Eгар қошидан олдим. Узангига оёқ солдим. 13 Обширга йигирма отлиқ бўлиб бордик. Сурнай навоси чиқаётган, осмонга қуюқ тутун ўрлаётган тўйхона остонасида оёқ илдим. Бизга Турди подачиникидан жой тегди. Телпаги қулоқларини тушириб олган бир одам бизни тор кўчалар бўйлаб эргаштирди. Подачи- никига олиб борди. Подачи дарвозаси хийла паст бўлди. Оти мўминлар остонадан эгарга энкайиб ўтди. Оти боқилиқлар ерга тушиб, етаклаб ўтди. Биродарлар, отга минсанг — бошингни ўйла, ерга тушсанг — отингни ўйла! Чавандозлар отларини яланғочлади. Эгар-абзалларни дарахт шохлари айрисига илди. Супалар, деворларга қўйди. Чавандозлар отларни шамоллатди. Тарлон ерга ағнади. Гоҳ ўнг, гоҳ чап ёғига ағнади. Бадани қичиғини қондирди. Ўзини ўзи қашиди! Тағин оёғида турди. Оёқларини кериб-кериб силкинди. Бадан-ёлларига илашган хас- чангларни қоқди. Тарлон устига гилам ташладим. Пуштонини салқи қилиб тортдим. Қозиғини тепиб-тепиб қоқдим. Сафар чавандоз қора тўриғи қозиғини Тарлон ёнидан қоқди. Ғашим келди. Энсам қотди. — Сафар ака, — дедим. — Тўриғингизни холисроққа олинг, барака топинг. — Ҳеч нима қилмайди, ер кенг. — Мен ерни қизғанмаяпман. Тўриғингиз тепонғич, шуни ўйлаяпман. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling