Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/68
Sana22.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1645961
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)



От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
1
Бу қиссалар не бир кунларни кўрмади! 
Зоти номард бўлди, ушбу қиссалар ёқасидан олди. Оғзи бузуқ бўлди, ушбу қиссаларга тупугини 
сочди. Қўли нопок бўлди, ушбу қиссалардан бутун-бутун бобларни ўчириб ташлади.
Оқибат, ушбу қиссалар ўз вақтида пати юлинмиш товуқ мисол чоп этилди.
Алқисса, дориломон кунлар келди. «От кишнаган оқшом»даги Зиёдулла чавандозчасига айтар 
бўлсак... улоқ Тоғай Муродда кетди!
1 
Биродарлар, кўргилик, кўргилик! 
Бир эрта уйғониб, калламга қўл югуртирдим. Сочларим орасида яра-чақалар уч берди. Пар-
войим фалак бўлди, юра бердим. Онамга-да айтмадим. 
Чақалар кун сайин болалади. Катта-катта бўлди. Қўтир бўлиб қичиди. 
Шунда, қишлоғимиз дўхтирига бордим. Дўхтир фу, дея афтини буриштирди. Юрчидаги 
калхонага олиб жўнади. 
Йўлда машинадан ташлаб қочдим. Ушлаб келиб, яна машинага босди. 
Калхонада... Уҳ, айтгили йўқ. Дўхтир дегани бераҳм экан. Онамни кўрдим, биродарлар, 
онамни... 
Бари калга қайтадан жингала соч битди. Менинг каллам ялтираб қолди. Битта-да соч битмади! 
Дўхтирлар ажабланди, камдан кам учрайдиган воқеа, деди. Хўрлигимдан йиғлаб-йиғлаб уйга 
келдим. 
Онамиз тап-тақир калламни ушлаб-ушлаб кўрди. Ич-ичидан куйди. Айтиб-айтиб йиғлади. 
— Камбағални туянинг устида ит қопади, дегани шу-да, — деди. 
Катта телпак сотиб олдим. Қишин-ёзин қулоқларимгача бостириб кийиб юрдим. Мактабда-да 
телпагимни олмадим. 
Математика муаллимимиз оёғини тираб талаб этди: 
— Бош кийимингни олмасанг, дарс ўтмайман!— деди. 
Олд қаторда ўтирган синф оқсоқолимиз муаллимга бир нималар деди. Аммо муаллим ўз сўзида 
турди: 


От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
2
— Ўқувчи дарсда ялангбош ўтириши лозим! Қоида шундай! 
Телпагимни калламга босиб ушладим. 
— Ўқувчи Қурбонов, сенга айтяпман! 
Миқ этмадим. Муаллимимиз телпагимни бошимдан юлиб олди. Деразадан ташқарига отиб 
юборди. 
Синфимиз болалар кулгисидан зириллаб кетди. Болалар калламни офтобга менгзаб қийқирди: 
— Ура-а-а, кун чиқди! 
Калламни қўлларим билан яширдим, ҳўнграб йиғладим. Сиёҳдонни олиб, муаллимнинг юзига 
отдим. Тегмади. Кейин, ташқари отилдим. Мактабдан қочиб кетдим. 
Яна қайтиб мактабга оёғимни босмадим. Директор билан синф раҳбаримиз келиб тавалло 
қилди. Онамиз алдаб-авради. Барибир мактабга бормадим. 
Бешинчи синф каллам билан қолдим. 
2 
Одамлар мени кал дейдиган бўлди! Зиёдулла кал эмиш! Э, тавба-е, тавба-е! 
Аввал-аввал уятдан қулоқларимгача ловуллаб ёндим. Кўнглим ўксиди. Кейин-кейин 
ботмайдиган бўлди. Кал сўзи кўнглимга сингди. Қулоқларим калга ўрганиб қолди. 
Eнди, Зиёдулла кал, демайдиганлардан ўпкаладим. Айниқса, почтачидан ҳафсалам пир бўлди. 
Қачон кўрса ўртоқ Қурбонов, дейди. Ғашим келади. Мени майна қилаётгандай туюлади. 
Бир сафар жеркиб ташладим: 
— Нимага мени ўртоқ Қурбонов дейсиз? Мен бир амалдормидимки, ё, дипломим бормидики, 
ўртоқ Қурбонов дейсиз? Бор-йўғи бешинчи синф каллам бўлса. Кўп майна қилманг, сочим 
бўлмасаям тароғим тиллодан! 
— Бўлмаса нима дейин? 
— Эл қатори Зиёдулла кал дея беринг. Ўз отим ўзим билан... 
Худога шукур-е, энди почтачи-да кал дейдиган бўлди! Диплом сўрамайдиган турли ишларда 
ишладим. Қоровул бўлдим, гўлоҳ бўлдим. Охири подачи бўлдим. Эл қўйини боқдим. 
Адирларда қўй боқиб, най чалдим. Нафасим етмай қолди. Шунда, эски бир дўмбира топдим. 
Дўмбирамни сайратдим, бепоён адирлар, ёйилиб ўтлаётган қўйлар, чўққилар учида узмай 
чуғурлаётган қушлар, паға-паға оппоқ булутларга қараб достон айтдим. Бу достонларни 
тўйлар, олис ялдо кечалари боболаримиз бири қўйиб бири айтар эди. Боболарнинг кўплари 
раҳматлик бўлди. Раҳматликлардай достон айтиб бўлмайди. Бизники, баҳоли қудрат... 
3 
Биродарлар, сиз сўраманг, мен айтмайман... Оти Момосулув эмиш. Юзлари кулчадайми, ё, су-
лувми? Кўзлари қорами, ё зиғир гулидайми? Қошлари қуюқми? Қуюқ бўлса, қайрилмами? Ке-
часилигидан кўрмас эмишман, билмас эмишман. 
Кўройдин эмиш. Момосулувлар кўчасида телба бўлиб юрар эмишман. Бир нима йўқотгандай 
тентирар эмишман. Йўл четидаги тошга чўнқайибман, кафтларимни иямгимга тирабман. Ойга 
маҳлиё бўлиб-маҳлиё бўлиб термилибман. Ойнинг бети кир эмиш. Ойга сонсиз ошиқлар маҳлиё 
термилди. Ой қайси ошиққа бир ўпич берди? Ой қайси ошиққа вафо қилди? 
Ойга қўл силтаб, ўримдан турибман. Момосулувлар деворидан ошибман. Ити йўқ эмиш. 
Дарахтлар паналаб, деразасига термилибман. Олмаларидан узиб-узиб ебман. Кейин, айвонига, 
ундан ичкарига кирибман. Тимирскиланиб, тўшагини топибман. Момосулув уйғониб кетибди, 
чириллайман, кет, дебди. Мен ёлворибман. Қўлимни узатибман. У қўлимни қайтариб, ўзимга 
сурибди. Кейин, Момосулувнинг қўйнига кирибман! 
Биродарлар-е, жамики олам бир тараф, қўйин деганлари бир тараф экан! Аҳай-аҳай! 
Борига шукур қилсам бўлмасмиди? Тек ётсам бўлмасмиди? Қўйнига қаноат қилсам бўлмасмиди? 


От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling